1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

14:58 · 15.05.2026

Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди

11:57 · 15.05.2026

Ўзбекистон автомобил бозорида электромобиллар таклифи ошиб боряпти

10:05 · 15.05.2026

Ипотека субсидиялари иккиламчи бозорга ҳам берилиши мумкин

14:30 · 14.05.2026

Депутатлар Марказий банк мустақиллигини кучайтиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади

10:31 · 14.05.2026

Марказий банк иккита банкни жаримага тортди

17:19 · 13.05.2026

Британия компанияси Устюртдаги нефть-газ лойиҳасига расман қўшилди

15:00 · 13.05.2026

Солиқ қўмитаси P2P ўтказмаларни текширишни бошлади

9:48 · 13.05.2026

Ўзбекистонда солиқ тушумлари 24 фоизга ошди

9:07 · 13.05.2026

Бир ойда эскроу тизими орқали қанча битим расмийлаштирилди?

14:48 · 12.05.2026

Банклар 175 млн сўмдан юқори операцияларда мижозларни текширишни кучайтиради

10:36 · 12.05.2026

ОТБ Ўзбекистонга 12,4 млрд доллар кредит ва грант ажратади. Маблағ қаерга сарфланади?

10:03 · 12.05.2026

Ўзбекистонда банклар ва кредит ташкилотларига нисбатан чора ва жарималар рўйхати кенгайтирилди

10:52 · 11.05.2026

Банкдан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз олишга рухсат берилади

9:54 · 11.05.2026

Озарбайжон Халқаро банки Davrbank’нинг назорат пакетини сотиб олмоқда

17:23 · 08.05.2026

Ўзбекистонда апрель ойида йиллик инфляция 7 фоизгача секинлашди

15:23 · 08.05.2026

Apple, Google, Meta ва бошқа хорижий компаниялар Ўзбекистонда 65,7 млрд сўм солиқ тўлади

11:52 · 08.05.2026

Картага нақд пул киритиш учун комиссиялар бекор қилиниши мумкин

10:33 · 08.05.2026

МБ: Аҳоли учун ойлик иш ҳақи асосий даромад манбаи бўлиб қолмоқда

Сўровномада иштирок этган энг юқори ва кам даромад олувчилар келгуси ойларда харажатлари камайишини таъкидлади. Ўрта (5-7 миллион сўмгача ва 7-10 миллион сўмгача) ва нисбатан юқори (10-15 миллион сўмгача ва 15-20 миллион сўмгача) даромад олувчилар келгусида харажатлари ошишини кутмоқда.

МБ: Аҳоли учун ойлик иш ҳақи асосий даромад манбаи бўлиб қолмоқда

Ўзбекистон аҳолисининг асосий даромад манбаи ойлик иш ҳақи бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Марказий банк маълумот берди.

Асосий пул ойликдан келади

2026 йил январда аҳолининг истеъмол кайфиятини баҳолаш мақсадида сўров ўтказилди. Жараёнда иштирокчилардан 67 фоизи асосий даромад манбайи ойлик иш ҳақи эканини билдирган.

Қолган қатнашчилар даромад манбалари томорқа, ёлланиб ишлаш, тадбиркорлик, стипендия, нафақа ва мигрант қариндошлари юборган пуллардан келишини таъкидлаган. Дивиденд ва депозит орқали даромад олувчилар энг кам улушни ташкил этган.

Даромад ошишини кутаётганлар кўп

Сўров иштирокчиларидан 67 фоизи келгусида даромадлари ошишини кутаётганини қайд этган. Яна 25 фоизи даромади ўзгармаслигини, 8 фоизи эса камайиши мумкинлигини таъкидлаган.

Ойига 7-10 миллион сўм топадиганлар келгусида даромадлари ошишига ишончи юқорилигини билдирган. Ҳар ой 3 миллион сўмгача, 10-15 миллион сўм оралиғида ва 20 миллион сўмдан кўп топадиганлар эса даромади ўзгармаслиги мумкинлигини айтган.

Маиший хизмат, IT, ОАВ, қишлоқ хўжалиги, савдо, давлат бошқаруви ва умумий овқатланиш соҳасидагилар иш ҳақи ошишига кўпроқ ишонч билдирган. Фан, таълим, коммунал хизматлар ва қурилиш вакилларида эса кутилмалар даражаси пастроқ.

Нималарга кўпроқ харажат қилиняпти?

Сўровда қатнашганларнинг 76 фоизи келгусида харажатлари ошишини тахмин қилган.

Энг юқори ва кам даромад олувчилар келгуси ойларда харажатлари камайишини таъкидлаган. Ўрта (5-7 миллион сўмгача ва 7-10 миллион сўмгача) ва нисбатан юқори (10-15 миллион сўмгача ва 15-20 миллион сўмгача) даромад олувчилар келгусида харажатлари ошишини кутмоқда.

Сўров иштирокчиларидан асосий қисми уй-жой таъмири ва таълим учун энг кўп харажат қилаётганини билдирган. Бунда нисбатан камроқ даромадлилар (5 млн сўмгача) асосий эътиборни уй таъмири ва таълимга қаратган. Юқори даромадлилар эса (20 миллион сўмдан ортиқ) кўпроқ автомобиль, уй сотиб олиш ва саёҳат қилишни режалаштирган.

Марказий банкка кўра, таълим барча учун энг асосий харажат йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Хусусан, даромади пастроқ қатлам ҳам таълимга кўпроқ харажат қилаётгани қайд этилган.

Сўровда 30 ёшгача бўлганлар таълим ва уй-жой таъмирига кўп пул сарфлашини қайд этган. 31-50 ёшлилар уй-жой таъмири, фарзандлар таълими, даволаниш ва оилавий байрамларга кўп чиқим қилади. 51 ёшдан ошганлар эса соғлиғини тиклаш ва тўй маросимлари учун кўпроқ маблағ сарфлайди.

Марказий банк сўров натижасидан келиб чиқиб, келгуси ойларда аҳоли уй таъмирлаш, таълим, даволаниш, автомобиль хариди ва оилавий тадбирларни ўтказишга кўпроқ харажат қилиши мумкинлигини билдирган.

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
Янгиликлар 14:58 · 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди
Янгиликлар 11:57 · 15.05.2026
Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди
Ўзбекистон автомобил бозорида электромобиллар таклифи ошиб боряпти
Авто, Янгиликлар 10:05 · 15.05.2026
Ўзбекистон автомобил бозорида электромобиллар таклифи ошиб боряпти
Ипотека субсидиялари иккиламчи бозорга ҳам берилиши мумкин
Янгиликлар 14:30 · 14.05.2026
Ипотека субсидиялари иккиламчи бозорга ҳам берилиши мумкин
Депутатлар Марказий банк мустақиллигини кучайтиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади
Янгиликлар 10:31 · 14.05.2026
Депутатлар Марказий банк мустақиллигини кучайтиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади
Марказий банк иккита банкни жаримага тортди
Янгиликлар 17:19 · 13.05.2026
Марказий банк иккита банкни жаримага тортди