Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:02 · 16.05.2026

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

14:58 · 15.05.2026

Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди

11:57 · 15.05.2026

Ўзбекистон автомобил бозорида электромобиллар таклифи ошиб боряпти

10:05 · 15.05.2026

Ипотека субсидиялари иккиламчи бозорга ҳам берилиши мумкин

14:30 · 14.05.2026

Депутатлар Марказий банк мустақиллигини кучайтиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади

10:31 · 14.05.2026

Марказий банк иккита банкни жаримага тортди

17:19 · 13.05.2026

Британия компанияси Устюртдаги нефть-газ лойиҳасига расман қўшилди

15:00 · 13.05.2026

Солиқ қўмитаси P2P ўтказмаларни текширишни бошлади

9:48 · 13.05.2026

Ўзбекистонда солиқ тушумлари 24 фоизга ошди

9:07 · 13.05.2026

Бир ойда эскроу тизими орқали қанча битим расмийлаштирилди?

14:48 · 12.05.2026

Банклар 175 млн сўмдан юқори операцияларда мижозларни текширишни кучайтиради

10:36 · 12.05.2026

ОТБ Ўзбекистонга 12,4 млрд доллар кредит ва грант ажратади. Маблағ қаерга сарфланади?

10:03 · 12.05.2026

Ўзбекистонда банклар ва кредит ташкилотларига нисбатан чора ва жарималар рўйхати кенгайтирилди

10:52 · 11.05.2026

Банкдан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз олишга рухсат берилади

9:54 · 11.05.2026

Озарбайжон Халқаро банки Davrbank’нинг назорат пакетини сотиб олмоқда

17:23 · 08.05.2026

Ўзбекистонда апрель ойида йиллик инфляция 7 фоизгача секинлашди

15:23 · 08.05.2026

Apple, Google, Meta ва бошқа хорижий компаниялар Ўзбекистонда 65,7 млрд сўм солиқ тўлади

11:52 · 08.05.2026

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилги ўсиш прогнозини 0,4 фоиз бандга — 6,4 фоизгача оширди. 2027 йилги ўсиш прогнози эса 0,8 фоиз бандга яхшиланиб, 6,7 фоизни ташкил этди.

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади

Жаҳон банки Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш бўйича январь ойидаги прогнозларини ижобий томонга қайта кўриб чиқди. Янгиланган рақамлар банкнинг 8 апрель куни эълон қилинган ҳисоботида келтирилади.

2025 йил якунига кўра Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бўйича баҳо 1,5 фоиз бандга — 7,7 фоизгача оширилди. Бу минтақа давлатлар орасидаги энг сезиларли яхшиланишлардан бири бўлди (бундан юқорироқ кўрсаткич фақат Қирғизистонда — +1,9 фоиз банд билан 11 фоиз). Айни пайтда янгиланган кўрсаткич ЯИМ ўсиши бўйича Ўзбекистоннинг миллий ҳисоб-китобларига мос келади.

Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бўйича 2026 йилги прогноз ҳам 0,4 фоиз бандга — 6,4 фоизгача яхшиланди, 2027 йилги прогноз эса 0,8 фоиз бандга — 6,7 фоизгача оширилди. Шундай қилиб, қайта кўриб чиқилган прогнозлар Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш динамикаси ўрта муддатли истиқболда аввал кутилганидан кучлироқ бўлишини кўрсатмоқда.

ЖБ Ўзбекистоннинг муваффақиятини олтиннинг юқори нархлари, инвестицион фаоллик, аҳоли даромадларининг ортиши, кредитлашнинг кенгайиши ва давом этаётган таркибий ислоҳотлар билан изоҳламоқда.

Мамлакатга пул ўтказмалари ҳажми қарийб 37 фоизга ўсиб, 18,9 млрд долларни (ЯИМнинг тахминан 13 фоизи) ташкил этди, бунда барча ўтказмаларнинг 78 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келди.

Шу билан бирга, ЖБ таҳлилчилари мамлакатда минтақага хос бўлган таркибий чекловлар сақланиб қолаётганини қайд этади: иқтисодиётда давлатнинг салмоқли ўрни ва давлат корхоналарининг устунлиги хусусий сектор ривожланишини чеклашда давом этмоқда.

Марказий Осиё

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонни ўз ичига олган Марказий Осиё ЕМОнинг энг тез ривожланаётган субминтақаси бўлиб қолмоқда. Минтақадаги иқтисодий ўсиш 5,8 фоиздан 2025 йилда 7 фоизгача тезлашди — бу сўнгги 14 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир, дея қайд этди ЖБ.

Иқтисодий ўсиш реал даромадларнинг ўсиши, пул ўтказмаларининг кўпайиши ва истеъмол кредитларининг кенгайиши туфайли уй хўжаликларининг барқарор истеъмоли билан таъминланди.

Қозоғистонда ЯИМнинг реал ўсиши 6,5 фоизга етди — бу 2011 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Бунга юқори ички талаб, кенг кўламли давлат инвестициялари, шунингдек, экспортнинг ўсишига ҳисса қўшган рекорд даражадаги нефть қазиб олиш ёрдам берди.

2025 йилда реал ЯИМнинг юқори ўсиш суръатлари туфайли Ўзбекистон (7,7 фоиз) Қирғизистон (11,1 фоиз) ва Тожикистон (8,4 фоиз) билан биргаликда ЕМО минтақасининг 20 дан ортиқ ривожланаётган мамлакатлари орасида энг тез ривожланаётган иқтисодиётлар учлигига кирди. Прогнозларга кўра, Марказий Осиё иқтисодий ўсиш суръатларининг кутилган секинлашишига қарамай, ЕМО минтақасида етакчиликни сақлаб қолади.

2026−2027-йилларда Қозоғистонда нефть қазиб олиш ўсишининг секинлашиши фонида субминтақавий ЯИМ ўсиши ўртача 4,9 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

2026 йилда Ўзбекистон (6,4 фоиз), Тожикистон (6,5 фоиз) ва Қирғизистон Республикаси (6,1 фоиз) ЕМО минтақасининг энг тез ривожланаётган иқтисодиётлари учлигида ўз ўрнини сақлаб қолиши кутилмоқда. Қозоғистон реал ЯИМнинг ўсиши 4,6 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда.

«Марказий Осиё мамлакатлари Россиядаги иқтисодий ўсишнинг секинлашувининг салбий таъсирини ҳис қилишлари мумкин, бироқ олтин нархининг юқорилиги бу таъсирни қисман юмшатиши мумкин. Шу билан бирга, инфратузилмага, айниқса транспорт ва энергетикага катта инвестициялар, эҳтимол, субминтақада иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашда давом этади», — дея қайд этади Жаҳон банки.

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 10:02 · 16.05.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
Янгиликлар 14:58 · 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди
Янгиликлар 11:57 · 15.05.2026
Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди
Ўзбекистон автомобил бозорида электромобиллар таклифи ошиб боряпти
Авто, Янгиликлар 10:05 · 15.05.2026
Ўзбекистон автомобил бозорида электромобиллар таклифи ошиб боряпти
Ипотека субсидиялари иккиламчи бозорга ҳам берилиши мумкин
Янгиликлар 14:30 · 14.05.2026
Ипотека субсидиялари иккиламчи бозорга ҳам берилиши мумкин
Депутатлар Марказий банк мустақиллигини кучайтиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади
Янгиликлар 10:31 · 14.05.2026
Депутатлар Марказий банк мустақиллигини кучайтиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади