Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:02 · 16.05.2026

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

14:58 · 15.05.2026

Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди

11:57 · 15.05.2026

Ўзбекистон автомобил бозорида электромобиллар таклифи ошиб боряпти

10:05 · 15.05.2026

Ипотека субсидиялари иккиламчи бозорга ҳам берилиши мумкин

14:30 · 14.05.2026

Депутатлар Марказий банк мустақиллигини кучайтиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади

10:31 · 14.05.2026

Марказий банк иккита банкни жаримага тортди

17:19 · 13.05.2026

Британия компанияси Устюртдаги нефть-газ лойиҳасига расман қўшилди

15:00 · 13.05.2026

Солиқ қўмитаси P2P ўтказмаларни текширишни бошлади

9:48 · 13.05.2026

Ўзбекистонда солиқ тушумлари 24 фоизга ошди

9:07 · 13.05.2026

Бир ойда эскроу тизими орқали қанча битим расмийлаштирилди?

14:48 · 12.05.2026

Банклар 175 млн сўмдан юқори операцияларда мижозларни текширишни кучайтиради

10:36 · 12.05.2026

ОТБ Ўзбекистонга 12,4 млрд доллар кредит ва грант ажратади. Маблағ қаерга сарфланади?

10:03 · 12.05.2026

Ўзбекистонда банклар ва кредит ташкилотларига нисбатан чора ва жарималар рўйхати кенгайтирилди

10:52 · 11.05.2026

Банкдан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз олишга рухсат берилади

9:54 · 11.05.2026

Озарбайжон Халқаро банки Davrbank’нинг назорат пакетини сотиб олмоқда

17:23 · 08.05.2026

Ўзбекистонда апрель ойида йиллик инфляция 7 фоизгача секинлашди

15:23 · 08.05.2026

Apple, Google, Meta ва бошқа хорижий компаниялар Ўзбекистонда 65,7 млрд сўм солиқ тўлади

11:52 · 08.05.2026

Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш бу қарз, микрокредит ва кредит карталарини олиш имкониятидан вақтинчалик ёки муддациз воз кечиш тўғрисидаги ихтиёрий қарор.

Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

Ўзбекистонда 2026 йил 1 апрель ҳолатига кўра “Кредитга тақиқ” хизматига уланган жисмоний шахслар сони 2 млн 207 минг 753 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда Кредит-ахборот таҳлилий маркази маълум қилди.

Уларнинг 1 млн 283 минг 506 нафарини эркаклар (58 фоиз), 924 минг 247 нафарини эса аёллар (42 фоиз) ташкил қилди. Ёш тоифасига кўра, бу хизматдан энг кўп 26—23 ёшдагилар фойдаланмоқда (31 фоиз). Ундан кейинги ўринларни 26 ёшгача бўлганлар (24 фоиз), 36—45 ёшдагилар (24 фоиз), 46—55 ёшдагилар (12 фоиз), 56 ёшдан юқорилар (9 фоиз) эгаллади.

Таҳлилга кўра, “Кредитга тақиқ” хизматидан фойдаланувчилар сони сўнгги ойларда кескин ошган. Хусусан, 2025 йил 1 июлда бу кўрсаткич 33 минг кишидан ошган бўлса, 1 октябрда 149 минг кишидан, 2026 йил 1 январда 438 минг кишидан, 1 апрелда эса 2,2 миллион кишидан ошган.

Кредит расмийлаштирилишини тақиқлаш ҳақида

Ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш бу қарз, микрокредит ва кредит карталарини олиш имкониятидан вақтинчалик ёки муддациз воз кечиш тўғрисидаги ихтиёрий қарор. Жисмоний шахслар учун ўз маълумотларини кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрига киритиш хизмати 6 июндан бошлаб ишга туширилганди. Бу орқали фуқаролар ўзларининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни тақиқлаши мумкин бўлади. Хизматдан фойдаланиш бепул бўлиб, чеклов ҳам қўйилмаган — тақиқни исталганча ўрнатиш ва олиб ташлаш мумкин. “Дарё” ушбу хизматдан фойдаланиш бўйича қўлланма тайёрлаганди.

Кредитга тақиқ қандай қўйилади?

Ушбу хизматни ёқиш ёки ўчиришни онлайн ва офлайн шаклда бир нечта усуллар орқали амалга ошириш мумкин:

  • Кредит-ахборот таҳлилий маркази мобил иловаси орқали — “Оммабоп хизматлар” бўлимидан “Кредитга тақиқ” хизмати орқали (AndroidiOSва Huawei AppGallery);
  • Кредит бюросининг веб-сайтида шахсий кабинет ёки Call-марказ (+998 712034747) орқали;
  • Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Кредит битимини тузишга тақиқ қўйиш ёки тақиқни олиб ташлаш” хизмати орқали;
  • Давлат хизматлари марказлари орқали.

Бу хизмат нега жорий этилди?

Ўзига кредит олишни тақиқлаш имконияти жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битимини расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида йўлга қўйилди. Ўзбекистонда 5 йилда кибержиноятлар билан 1,9 трлн сўмдан ортиқ пул талон-торож қилинган бўлиб, 4 фоизи шахс номига онлайн кредит расмийлаштириш орқали амалга оширилган.

Марказий банк бошқарувининг 22 апрелдан кучга кирадиган қарорига кўра, Ўзбекистонда номига фирибгарлар онлайн кредит олган фуқаролардан у билан боғлиқ фоизлар, неустойка, жарималарни ҳисоблаш ҳамда ундириш тўхтатилади. Кредит ташкилоти томонидан онлайн кредит (микроқарз) расмийлаштирилиши ва у билан боғлиқ бошқа тўловлар жабрланувчидан ундирилган ҳолатларда ушбу тўловлар кредит ташкилоти томонидан жабрланувчининг банк картасига ёки у кўрсатган ҳисобварағига суднинг қарори ёки ажрими асосида қайтарилади.

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 10:02 · 16.05.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
Янгиликлар 14:58 · 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди
Янгиликлар 11:57 · 15.05.2026
Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди
Ўзбекистон автомобил бозорида электромобиллар таклифи ошиб боряпти
Авто, Янгиликлар 10:05 · 15.05.2026
Ўзбекистон автомобил бозорида электромобиллар таклифи ошиб боряпти
Ипотека субсидиялари иккиламчи бозорга ҳам берилиши мумкин
Янгиликлар 14:30 · 14.05.2026
Ипотека субсидиялари иккиламчи бозорга ҳам берилиши мумкин
Депутатлар Марказий банк мустақиллигини кучайтиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади
Янгиликлар 10:31 · 14.05.2026
Депутатлар Марказий банк мустақиллигини кучайтиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади