Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:02 · 16.05.2026

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

14:58 · 15.05.2026

Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди

11:57 · 15.05.2026

Ўзбекистон автомобил бозорида электромобиллар таклифи ошиб боряпти

10:05 · 15.05.2026

Ипотека субсидиялари иккиламчи бозорга ҳам берилиши мумкин

14:30 · 14.05.2026

Депутатлар Марказий банк мустақиллигини кучайтиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади

10:31 · 14.05.2026

Марказий банк иккита банкни жаримага тортди

17:19 · 13.05.2026

Британия компанияси Устюртдаги нефть-газ лойиҳасига расман қўшилди

15:00 · 13.05.2026

Солиқ қўмитаси P2P ўтказмаларни текширишни бошлади

9:48 · 13.05.2026

Ўзбекистонда солиқ тушумлари 24 фоизга ошди

9:07 · 13.05.2026

Бир ойда эскроу тизими орқали қанча битим расмийлаштирилди?

14:48 · 12.05.2026

Банклар 175 млн сўмдан юқори операцияларда мижозларни текширишни кучайтиради

10:36 · 12.05.2026

ОТБ Ўзбекистонга 12,4 млрд доллар кредит ва грант ажратади. Маблағ қаерга сарфланади?

10:03 · 12.05.2026

Ўзбекистонда банклар ва кредит ташкилотларига нисбатан чора ва жарималар рўйхати кенгайтирилди

10:52 · 11.05.2026

Банкдан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз олишга рухсат берилади

9:54 · 11.05.2026

Озарбайжон Халқаро банки Davrbank’нинг назорат пакетини сотиб олмоқда

17:23 · 08.05.2026

Ўзбекистонда апрель ойида йиллик инфляция 7 фоизгача секинлашди

15:23 · 08.05.2026

Apple, Google, Meta ва бошқа хорижий компаниялар Ўзбекистонда 65,7 млрд сўм солиқ тўлади

11:52 · 08.05.2026

Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади

Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида бир йил иш стажига эга бўлган пенционернинг пенсиясини ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаш ҳам ҳеч қандай мурожаатсиз амалга оширилади.

Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлашга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.

Мажлисда биринчи ўқишда кўриб чиқилган қонун лойиҳаси билан фуқароларга ногиронлик белгиланганда, улардан мурожаатни талаб этмаган ҳолда (проактив шаклда) пенсия тайинлаш тартиби белгиланмоқда. Бунда жараён рақамли тизим орқали амалга оширилади.

Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида бир йил иш стажига эга бўлган пенционернинг пенсиясини ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаш ҳам ҳеч қандай мурожаатсиз амалга оширилади.

«Бу енгиллик пенционерга, айниқса, жисмоний имконияти чекланганларга масофадан туриб хизмат кўрсатиш қулайлигини яратади», — дейилади хабарда.

Лойиҳа билан ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50% идан ошиши ва чегирма қилингандан сўнг тўланадиган пенсия миқдори расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Пенсияни автоматик тарзда тайинлаш

2025 йил май ойида президент «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунга пенсияларни проактив шаклда (Пенсия жамғармаси ёки давлат хизматлари марказига мурожаат қилмасдан) тайинлашга ўтишни назарда тутувчи ўзгартиришларни тасдиқлаганди. Эркаклар 60 ёшдан, аёллар 55 ёшдан кейин автоматик равишда тўлов олади.

Фуқаронинг ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи белгиланган ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида аниқланади. Проактив шаклда пенсия тайинлаш фуқаро пенсия ёшига етган куни кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, фуқароларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланганда пенсияларни алоҳида мурожаат талаб этмасдан проактив шаклда тайинлаш тартиби ҳам белгиланган. Кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлганлар, ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаганларга ҳам компенсациялар шу тартибда берилади.

Ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг камида бир йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг пенсия миқдори ҳар икки йилда проактив шаклда қайта ҳисобланади.

Октабр ойидан бошлаб нақд пул шаклидаги пенсиялар биометрик идентификация (Face-ID) ва электрон имзо олиш орқали берила бошланди. Пенсия жамғармаси янги тизим пенсияларни тўлиқ ва ўз вақтида етказиб беришни таъминлашини маълум қилди.

Январь ойида Ягона порталда пенсия тўловини нақд пул шаклига ўтказиш хизмати ишга туширилди. Хизмат автоматик тарзда ва бепул кўрсатилади, ундан фойдаланиш учун ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди. Жорий йилги давлат дастури билан йил охиригача пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқилади. Жамғариб бориладиган пенсия тизимини қайта кўриб чиқиш, айрим давлат хизматларини проактив кўрсатишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 10:02 · 16.05.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
Янгиликлар 14:58 · 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди
Янгиликлар 11:57 · 15.05.2026
Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди
Ўзбекистон автомобил бозорида электромобиллар таклифи ошиб боряпти
Авто, Янгиликлар 10:05 · 15.05.2026
Ўзбекистон автомобил бозорида электромобиллар таклифи ошиб боряпти
Ипотека субсидиялари иккиламчи бозорга ҳам берилиши мумкин
Янгиликлар 14:30 · 14.05.2026
Ипотека субсидиялари иккиламчи бозорга ҳам берилиши мумкин
Депутатлар Марказий банк мустақиллигини кучайтиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади
Янгиликлар 10:31 · 14.05.2026
Депутатлар Марказий банк мустақиллигини кучайтиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади