Инфляцион кутилмалардаги пасайиш тикланмаса, монетар сиёсатни янада қатъийлаштиришга тайёр туриш керак — ХВЖ

9:51 · 17.04.2026

QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди

17:08 · 16.04.2026

Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади

12:04 · 16.04.2026

Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади

10:22 · 16.04.2026

Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди

17:09 · 15.04.2026

Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади

12:44 · 15.04.2026

ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди

12:08 · 15.04.2026

Шикастланган авторақамларни онлайн алмаштириш имкони яратилди

14:57 · 14.04.2026

Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

11:16 · 14.04.2026

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади

10:07 · 14.04.2026

Марказий банк 20 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади

16:39 · 13.04.2026

Тошкентда янги бинолардаги уйлар иккиламчи бозорга нисбатан қимматроқ нархланмоқда — МБ таҳлили

13:51 · 13.04.2026

Бен Франсис — гараждан миллиардлаб доллар келтирган брендгача бўлган йўл

12:42 · 13.04.2026

ОТБ Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ҳисобот берди

10:42 · 13.04.2026

Ўзбекистонликлар орасида пул жамғармайдиганлар улуши ортди

9:01 · 13.04.2026

Ўзбекистонда пулли автомобиль йўлларида йўл ҳақи қандай белгиланади?

10:11 · 11.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:11 · 11.04.2026

МБ: Аҳоли учун ойлик иш ҳақи асосий даромад манбаи бўлиб қолмоқда

15:56 · 10.04.2026

Инфляцион кутилмалардаги пасайиш тикланмаса, монетар сиёсатни янада қатъийлаштиришга тайёр туриш керак — ХВЖ

ХВЖ мутахассисларига кўра, 2026 йилда Ўзбекистонда инфляция кўрсаткичи регуляторнинг 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичидан юқори бўлиши кутилмоқда.

Инфляцион кутилмалардаги пасайиш тикланмаса, монетар сиёсатни янада қатъийлаштиришга тайёр туриш керак — ХВЖ

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссияси Ўзбекистон Марказий банкига қатъий монетар сиёсатни сақлаб қолиш, зарурат туғилса, янада қатъийлаштиришга тайёр туришни тавсия қилди. Бу ҳақда апрель бошида мамлакатда бўлган ХВЖ миссияси ташрифи якунлари юзасидан эълон қилган хулосасида маълум қилди.

ХВЖ мутахассисларига кўра, 2026 йилда Ўзбекистонда инфляция кўрсаткичи регуляторнинг 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичидан юқори бўлиши кутилмоқда. Бу қисман Яқин Шарқдаги уруш ортидан жаҳон бозоридаги нефть нархининг ўсиши билан боғлиқ. Айни пайтда ушбу таъсир тартибга солинадиган нархларнинг секинроқ ўсиши ҳамда вақтинчалик транспорт субсидиялари билан юмшатилиши мумкин.

Қатъий пул-кредит сиёсати, амалдаги таркибий ислоҳотлар ва нефть нархларининг пасайиши ҳисобига 2027 йилда инфляция МБ мақсадли кўрсаткичига етиши кутилмоқда, дея хулоса қилган ХВЖ экспертлари.

Қайд этиш жоизки, мутахассислар регуляторга қатъий монетар сиёсатни сақлаб қолиш, зарурат туғилса, янада қатъийлаштиришга тайёр туришни тавсия қилди.

«Ўзбекистон МБ 2025 йил март ойидан буён асосий ставкани 14 фоиз даражасида асосли равишда сақлаб қолиб, юқори ижобий реал фоиз ставкаларини таъминлаб келмоқда. Юқори ички талаб, нефть ва озиқ-овқат нархларининг ўсиши ҳамда Яқин Шарқдаги уруш сабабли логистика харажатларининг ошиши натижасида юзага келаётган доимий инфляцион босим шароитида етарлича қатъий сиёсатни сақлаб қолиш ўта муҳим аҳамиятга эга», — дейилади ташкилот миссияси хулосасида.

Шу билан бирга, сўнгги ойларда нархлар пасайиши суръатлари секинлашгани, февраль ойи охирида базавий инфляция кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,3 фоизгача ошганига эътибор қаратилади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, ХВЖ пул-кредит сиёсатини белгилашда иқтисодий маълумотларга таянишда давом этиш ҳамда базавий инфляция ва инфляцион кутилмалардаги пасайиш тенденцияси тикланмаган тақдирда, монетар сиёсатни янада қатъийлаштиришга тайёр туриш кераклигини таъкидлайди.

Пул-кредит сиёсати мақсадларига самаралироқ эришиш учун регуляторга ликвидликни бошқариш воситаларининг кенгайтирилган тўплами, ликвидликни прогнозлашни такомиллаштириш ва ўзаро мулоқотда аниқликни ошириш тавсия қилинган.

«2025 йил апрель ойида жорий этилган валюта курсининг юқори даражадаги мослашувчанлигини сақлаб қолиш иқтисодиётнинг шокларга чидамлилигини оширади, халқаро захираларни ҳимоялайди, валюта хатарларини хеджирлашни рағбатлантиради ва инфляцион таргетлаш режимига ўтишни осонлаштиради», — дея хулоса қилади экспуртлар.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк бошқаруви 18 март куни бўлиб ўтган йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Регулятор буни базавий инфляциянинг тезлашаётгани ҳамда ички талабнинг барқарорлиги билан изоҳлади. Геосиёсий кескинликнинг кучайиши импорт нархлари орқали инфляцияга қўшимча босим яратмоқда. Айни пайтда сўм курсига жиддий босим кузатилмаяпти.

Инфляцион кутилмалардаги пасайиш тикланмаса, монетар сиёсатни янада қатъийлаштиришга тайёр туриш керак — ХВЖ
Янгиликлар 9:51 · 17.04.2026
Инфляцион кутилмалардаги пасайиш тикланмаса, монетар сиёсатни янада қатъийлаштиришга тайёр туриш керак — ХВЖ
QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди
Янгиликлар 17:08 · 16.04.2026
QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди
Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади
Янгиликлар 12:04 · 16.04.2026
Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади
Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади
Молия, Янгиликлар 10:22 · 16.04.2026
Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади
Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди
Авто, Янгиликлар 17:09 · 15.04.2026
Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди
Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади
Янгиликлар 12:44 · 15.04.2026
Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади