Асосий ставкани ошириш ҳақида гапиришга ҳали эрта, валюта курси эркинлигини сақлаб қолиш муҳимроқ — МБ раиси

10:59 · 21.04.2026

Олий тоифали ўқитувчиларга ипотека учун субсидияни қандай олишлари мумкин?

16:44 · 20.04.2026

Энди ўқитувчилар айрим давлат хизматлари учун арзонроқ тўлов қилади

11:39 · 20.04.2026

Инфляцион кутилмаларнинг пасайиш суръатлари секинлашмоқда

10:02 · 20.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:10 · 18.04.2026

Тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувлар чекланади

16:52 · 17.04.2026

Тошкент учун 500 млн долларлик евробонд чиқариш таклиф қилинди

15:34 · 17.04.2026

1 июлдан хориждан онлайн харид қилинган смартфон ва ноутбуклар учун 5 фоизли божхона тўлови тўланади

11:43 · 17.04.2026

Инфляцион кутилмалардаги пасайиш тикланмаса, монетар сиёсатни янада қатъийлаштиришга тайёр туриш керак — ХВЖ

9:51 · 17.04.2026

QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди

17:08 · 16.04.2026

Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади

12:04 · 16.04.2026

Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади

10:22 · 16.04.2026

Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди

17:09 · 15.04.2026

Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади

12:44 · 15.04.2026

ХВЖ Ўзбекистонни фойдали давлат корхоналарини хусусийлаштириб, зарар кўраётганларини ёпишга чақирди

12:08 · 15.04.2026

Шикастланган авторақамларни онлайн алмаштириш имкони яратилди

14:57 · 14.04.2026

Ўзбекистонда 2,2 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

11:16 · 14.04.2026

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўрта муддатли прогнозларини яхшилади

10:07 · 14.04.2026

Олий тоифали ўқитувчиларга ипотека учун субсидияни қандай олишлари мумкин?

Бугун, 20 апрель куни соат 14:00 дан бошлаб Олий малака тоифасига эга педагогларга ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш бошланди.

Олий тоифали ўқитувчиларга ипотека учун субсидияни қандай олишлари мумкин?

Жорий йилнинг 19 февраль куни ҳукумат томонидан “Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланганди. Ана шу низомга мувофиқ ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоиз қисми давлат бюджетидан қоплаб берилади.

Масалан, олий тоифали ўқитувчи 400 млн сўмлик уй сотиб олмоқчи. Банк қоидасига кўра, бошланғич бадал 15% ни ташкил этади, яъни 60 млн сўм. Давлат мана шу 60 млн сўмнинг 25 фоизини тўлаб беради. Натижада ўқитувчи ўз чўнтагидан 60 млн эмас, 45 млн сўм тўлайди. Қолган 15 млн сўм бюджетдан қопланади.

Субсидия кимларга берилади?

Субсидия олишга ариза топшириш учун ўқитувчи қуйидаги талабларга мос келиши керак:

  • 60 ёшдан ошмаган бўлиши;
  • умумий педагогик иш стажи 15 йилдан кам бўлмаслиги (узлуксиз бўлиши шарт эмас);
  • ариза топшириш вақтида таълим муассасасида фаолият юритаётган бўлиши;
  • ўзи ва турмуш ўртоғи номида 2 та ва ундан ортиқ уй-жой бўлмаслиги;
  • банк олдидаги қарздорлик тарихи ижобий бўлиши зарур.

Аризани қандай топшириш мумкин?

Субсидия олиш учун қуйидаги усуллар орқали ариза топшириш мумкин:

  • Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш;
  • MyGov мобил иловаси орқали;
  • my.gov.uz портали орқали.

Қуйида my.gov.uz портал орқали ариза топширишнинг тартиби кўрсатилган.

Ушбу ҳавола орқали my.gov.uz порталига ўтинг.

Ариза тури деган бўлимда “Янги ариза юбориш” деган жойни белгиланг.

Кейин Оилавий ҳолати бўлимида ўзингизга мос жавобни белгилайсиз.

Сўнгра “Кредит тарихини олишга чекловлар мавжуд эмаслигини тасдиқлайман” ҳамда “OneID тизимида шахсга доир маълумотларни бошқариш бўйича чекловлар мавжуд эмаслигини тасдиқлайман” деган ёзувлар олдига тасдиқлаш белгисини қўйинг.

Хизматдан фойдаланиш жараёнида сизнинг маълумотларингиз банклар томонидан текширилади. Юборилган аризага рад жавобини олдини олиш мақсадида OneID тизимида чеклов ҳамда Кредит тарихи учун чеклов бор-йўқлигини аввалдан текшириш керак.

Бунинг учун “OneID тизимида чеклов” ёнидаги “Текшириш” тугмасини босиб, ҳавола орқали ўтинг. Сўнгра хизматни фаоллаштиринг.

Худди шундай “Кредит тарихи учун чеклов” ёнидаги “Текшириш” тугмасини босиб, ҳавола орқали ўтинг. Очилган ойначада “Кредит тарихига киришни чеклаш хизматини ўчириш”ни белгилаш зарур.

Ариза қачон рад этилиши мумкин?

Агар субсидия учун берилган аризадаги маълумотлар нотўғри бўлса, аризачининг кредит тарихи ёмон бўлса ёки аввал бошқа субсидия дастурларидан фойдаланган бўлса, ариза рад этилиши мумкин.

Субсидия бир оилага (эр ёки хотиндан бирига) фақат бир марта берилади ҳамда фақат бирламчи уй-жой бозорида амал қилади.

2026 йилда ушбу мақсадлар учун давлат бюджетидан 200 миллиард сўмгача маблағ йўналтирилиши белгиланган.

Асосий ставкани ошириш ҳақида гапиришга ҳали эрта, валюта курси эркинлигини сақлаб қолиш муҳимроқ — МБ раиси
Янгиликлар 10:59 · 21.04.2026
Асосий ставкани ошириш ҳақида гапиришга ҳали эрта, валюта курси эркинлигини сақлаб қолиш муҳимроқ — МБ раиси
Олий тоифали ўқитувчиларга ипотека учун субсидияни қандай олишлари мумкин?
Янгиликлар 16:44 · 20.04.2026
Олий тоифали ўқитувчиларга ипотека учун субсидияни қандай олишлари мумкин?
Энди ўқитувчилар айрим давлат хизматлари учун арзонроқ тўлов қилади
Янгиликлар 11:39 · 20.04.2026
Энди ўқитувчилар айрим давлат хизматлари учун арзонроқ тўлов қилади
Инфляцион кутилмаларнинг пасайиш суръатлари секинлашмоқда
Янгиликлар 10:02 · 20.04.2026
Инфляцион кутилмаларнинг пасайиш суръатлари секинлашмоқда
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 10:10 · 18.04.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувлар чекланади
Янгиликлар 16:52 · 17.04.2026
Тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувлар чекланади