Ўзбекистонда март ойида жами 78 мингдан ортиқ енгил автомобиль сотилди

11:34 · 22.04.2026

Тошкентда уй-жой инвестицияси даромадлилиги 14,6 фоизга етди — МҲТИ

10:13 · 22.04.2026

Энди телефон рақамни бошқанинг номига онлайн ўтказиш мумкин

14:42 · 21.04.2026

Мартда аҳолига коммунал хизматлар ҳамда гўшт ва сут маҳсулотлари қимматлашгани энг кўп сезилди

11:36 · 21.04.2026

Асосий ставкани ошириш ҳақида гапиришга ҳали эрта, валюта курси эркинлигини сақлаб қолиш муҳимроқ — МБ раиси

10:59 · 21.04.2026

Олий тоифали ўқитувчиларга ипотека учун субсидияни қандай олишлари мумкин?

16:44 · 20.04.2026

Энди ўқитувчилар айрим давлат хизматлари учун арзонроқ тўлов қилади

11:39 · 20.04.2026

Инфляцион кутилмаларнинг пасайиш суръатлари секинлашмоқда

10:02 · 20.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:10 · 18.04.2026

Тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувлар чекланади

16:52 · 17.04.2026

Тошкент учун 500 млн долларлик евробонд чиқариш таклиф қилинди

15:34 · 17.04.2026

1 июлдан хориждан онлайн харид қилинган смартфон ва ноутбуклар учун 5 фоизли божхона тўлови тўланади

11:43 · 17.04.2026

Инфляцион кутилмалардаги пасайиш тикланмаса, монетар сиёсатни янада қатъийлаштиришга тайёр туриш керак — ХВЖ

9:51 · 17.04.2026

QR-кодлар орқали тўловларни амалга ошириш тартиби тасдиқланди

17:08 · 16.04.2026

Педагоглар учун ипотека субсидиясига аризалар 20 апрелдан қабул қилинади

12:04 · 16.04.2026

Молиявий жаримага тортилган тадбиркор бир ойда жариманинг 50 фоизини тўласа, қолган қисмини тўлашдан озод бўлади

10:22 · 16.04.2026

Ўзбекистон автомобил бозорида Chevrolet’нинг улуши 80 фоиздан пасайди

17:09 · 15.04.2026

Ногиронлик пенсияларини проактив шаклда тайинлаш бошланади

12:44 · 15.04.2026

Тошкентда уй-жой инвестицияси даромадлилиги 14,6 фоизга етди — МҲТИ

Сўнгги бир йилда уй-жой даромадлилиги туманлар кесимида кескин фарқлана бошлаган. Даромадлиликнинг ўртачадан оғиши 2,8 фоиздан 5,5 фоизгача етгани уй-жой нархларидаги тафовут ортаётганини кўрсатади.

Тошкентда уй-жой инвестицияси даромадлилиги 14,6 фоизга етди — МҲТИ

Тошкент шаҳрида кўп қаватли уй-жойларга инвестицияларнинг даромадлилиги 2026 йил март ойида 14,6 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти хабар берди.

МҲТИ таҳлилига кўра, ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 6,2 фоиз бўлган. Шу билан бирга, ижарадан олинадиган ўртача даромад 8,7 фоиздан 8,0 фоизгача пасайган бўлса, уй-жойларнинг ўртача нархи 6,6 фоизга ошган. Мутахассислар уй-жой инвестицияси даромадлилиги ҳудуд ва хоналар сонига қараб сезиларли даражада фарқланишини қайд этди.

Хусусан, 1 хонали уйлар бўйича энг юқори даромадлилик Миробод туманида 50,0 фоизни ташкил қилган, Бектемирда эса 19,3 фоиз қайд этилган. 2 хонали уйлар орасида Юнусободда 24,8 фоиз, Яккасаройда 13,0 фоиз даромадлилик кузатилган. 3 хонали уйлар бўйича Мирободда 12,9 фоиз, Чилонзорда 3,8 фоиз бўлган бўлса, 4 хонали уйлар сегментида Яккасаройда 18,5 фоиз даромад қайд этилган, Бектемирда эса -14,1 фоиз пасайиш кузатилган.

Сўнгги бир йилда уй-жой даромадлилиги туманлар кесимида кескин фарқлана бошлаган. Даромадлиликнинг ўртачадан оғиши 2,8 фоиздан 5,5 фоизгача етгани уй-жой нархларидаги тафовут ортаётганини кўрсатади. Шу билан бирга, ижара нархлари бўйича фарқ унчалик катта эмас — 0,4 фоиздан 0,6 фоизгача.

Уй-жой нархи ўсишидан олинадиган даромад ҳам сезиларли бўлган. Масалан, 2025 йил март ойида уй сотиб олиб, 2026 йил мартда сотган инвесторлар ўртача 6,6 фоиз даромад олган. Энг юқори ўсиш Миробод (16,6 фоиз) ва Яккасарой (12,4 фоиз) туманларида кузатилган, айрим ҳудудларда эса паст ёки манфий кўрсаткичлар қайд этилган.

Ижара даромадлилиги эса бир оз пасайган. 2026 йил март ойида ўртача ижара даромадлилиги 8,0 фоизни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 0,7 фоизга камайган. Энг юқори кўрсаткич Шайхонтоҳур (9,1 фоиз) ва Яшнобод (8,4 фоиз) туманларида қайд этилган.

Таҳлилга кўра, инвестиция нуқтайи назаридан энг жозибадор сегмент 1 ва 2 хонали уйлар бўлиб қолмоқда. Уларнинг даромадлилиги мос равишда 29,8 фоиз ва 17,4 фоизни ташкил этган. 3 ва 4 хонали уйлар бўйича эса даромадлилик пастроқ — 8,7 фоиз ва 2,4 фоиз даражасида.

Банк депозитлари билан солиштирганда, уй-жой инвестициясининг даромадлилиги чет эл валютасидаги депозитлардан юқори, бироқ миллий валютадаги депозитлар (ўртача 21,2 фоиз) ҳали ҳам юқори даромадлиликни сақлаб қолмоқда.

Ўзбекистонда март ойида жами 78 мингдан ортиқ енгил автомобиль сотилди
Авто, Янгиликлар 11:34 · 22.04.2026
Ўзбекистонда март ойида жами 78 мингдан ортиқ енгил автомобиль сотилди
Тошкентда уй-жой инвестицияси даромадлилиги 14,6 фоизга етди — МҲТИ
Янгиликлар 10:13 · 22.04.2026
Тошкентда уй-жой инвестицияси даромадлилиги 14,6 фоизга етди — МҲТИ
Энди телефон рақамни бошқанинг номига онлайн ўтказиш мумкин
Технология, Янгиликлар 14:42 · 21.04.2026
Энди телефон рақамни бошқанинг номига онлайн ўтказиш мумкин
Мартда аҳолига коммунал хизматлар ҳамда гўшт ва сут маҳсулотлари қимматлашгани энг кўп сезилди
Янгиликлар 11:36 · 21.04.2026
Мартда аҳолига коммунал хизматлар ҳамда гўшт ва сут маҳсулотлари қимматлашгани энг кўп сезилди
Асосий ставкани ошириш ҳақида гапиришга ҳали эрта, валюта курси эркинлигини сақлаб қолиш муҳимроқ — МБ раиси
Янгиликлар 10:59 · 21.04.2026
Асосий ставкани ошириш ҳақида гапиришга ҳали эрта, валюта курси эркинлигини сақлаб қолиш муҳимроқ — МБ раиси
Олий тоифали ўқитувчиларга ипотека учун субсидияни қандай олишлари мумкин?
Янгиликлар 16:44 · 20.04.2026
Олий тоифали ўқитувчиларга ипотека учун субсидияни қандай олишлари мумкин?