Асосий мазмунга ўтиш
9 август · Якшанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Тошкентда кўчмас мулкка қилинган инвестиция ўзини қанчалик оқлайди?

Бир хонали хонадонлар орасида энг юқори даромадлилик Миробод туманида — 50 фоиз, Бектемир туманида эса 19,3 фоиз қайд этилган. Икки хонали уй-жойларда Юнусобод тумани 24,8 фоиз билан етакчилик қилган.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уй-жойларга инвестициялар даромадлилигини таҳлил қилди. Ҳисоб-китобларга кўра, 2026 йил март ойида пойтахтда уй-жойга инвестицияларнинг ўртача даромадлилиги 14,6% ни ташкил этди. Бунда ижарадан олинадиган ўртача даромад 8% бўлган бўлса, уй-жойларнинг ўртача нархи 6,6% га қимматлашган.

Таҳлил натижалари уй-жойга инвестициялар даромадлилиги ҳудуд ва хоналар сонига қараб сезиларли фарқланишини кўрсатди.

Бир хонали хонадонлар орасида энг юқори даромадлилик Миробод туманида — 50%, Бектемир туманида эса 19,3% қайд этилган. Икки хонали уй-жойларда Юнусобод тумани 24,8% билан етакчилик қилган. Яккасарой туманида бу кўрсаткич 13% ни ташкил этган.

Уч хонали хонадонларда Миробод туманида даромадлилик 12,9%, Чилонзор туманида эса 3,8% бўлган. Тўрт хонали хонадонлар сегментида Яккасарой туманида 18,5% даромадлилик қайд этилган бўлса, Бектемир туманида кўрсаткич манфий 14,1% ни ташкил қилган.

депозит, инвестиция, кўчмас мулк, омонатлар, тошкент, уй-жой

Институт маълумотларига кўра, Тошкент туманлари кесимида уй-жой нархларидаги тафовут кучайиб бормоқда. 2026 йил март ойида туманлар бўйича уй-жой нархларининг ўртачадан оғиши 5,4% гача етган. Ижара нархларидаги фарқ эса 0,6% даражасида қайд этилган.

2025 йил март ойида уй-жой харид қилиб, 2026 йил март ойида сотган инвесторларнинг ўртача капитал даромади 6,6% ни ташкил қилган.

Бу кўрсаткич Миробод туманида 16,6%, Яккасарой туманида 12,4% бўлган. Чилонзор туманида нархлар пасайиши ҳисобига даромадлилик манфий 1,9% ни ташкил этган. Бектемир туманида 0,8%, Яшнобод туманида эса 3,1% қайд этилган.

Жорий йил март ойида Тошкент шаҳрида уй-жойларни ижарага беришдан олинадиган ўртача даромад 8% ни ташкил қилган. Бу борадаги энг юқори кўрсаткич Шайхонтоҳур туманида — 9,1%, Яшнобод туманида эса 8,4% бўлган.

депозит, инвестиция, кўчмас мулк, омонатлар, тошкент, уй-жой

Хоналар сони бўйича энг жозибадор сегмент 1 ва 2 хонали хонадонлар бўлиб қолмоқда. Уларнинг даромадлилик даражаси мос равишда 29,8% ва 17,4% ни ташкил этган.

Уч хонали хонадонларда бу кўрсаткич 8,7%, тўрт хонали уй-жойларда эса 2,4% бўлган.

Шунингдек, 2025 йил мартидан 2026 йил февралигача бўлган даврда жисмоний шахсларнинг хорижий валютадаги муддатли депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 4,9%, сўмдаги муддатли депозитлар бўйича эса 21,2% ни ташкил этган.

Институт қайд этишича, уй-жой инвестицияларининг даромадлилиги хорижий валютадаги депозитлардан юқори бўлсада, миллий валютадаги депозитлар жозибадорлиги юқорилигича қолмоқда.