“Олтин экспорт қилинмагани иқтисодиётга бевосита салбий таъсир кўрсатмайди” — Марказий банк раиси

10:13 · 01.05.2026

Экополиция томонидан «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га 16 бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди

17:53 · 30.04.2026

Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?

16:44 · 30.04.2026

Ўзбекистонда депозит ставкалари сўнгги 4 йиллик минимумгача пасайди

11:06 · 30.04.2026

Банкларга мижозларга шикастланган банкнота бериш тақиқланди

10:02 · 30.04.2026

Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошланганини эълон қилди

13:45 · 29.04.2026

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

10:56 · 29.04.2026

Ўзбекистонда банк карталари ва криптоҳамён маълумотларини бошқаларга берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

10:34 · 29.04.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик 7 млн сўмга яқинлашди

16:17 · 28.04.2026

Ўзбекистонда валюта операциялари қоидалари янгиланди

11:48 · 28.04.2026

Ўзбекистон уй-жой бозори эскроу ҳисобварақлар жорий этилиши арафасида рекордни янгилади

10:37 · 28.04.2026

Умумий овқатланиш соҳаси учун ҚҚС ноль ставкаси бўйича ҳали қарор қабул қилинмади — Солиқ қўмитаси

14:53 · 27.04.2026

Humo карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи ўзгармайдиган бўлди

12:23 · 27.04.2026

Тошкентда кўчмас мулкка қилинган инвестиция ўзини қанчалик оқлайди?

10:47 · 27.04.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:54 · 25.04.2026

Президент туман банкирларини сунъий интеллектга ўқитиш бўйича топшириқ берди

16:23 · 24.04.2026

1 майдан Humo карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи икки бараварга ошади

14:15 · 24.04.2026

Солиқ қўмитаси тадбиркорларни сохта электрон хатлардан огоҳлантирди

10:30 · 24.04.2026

“Олтин экспорт қилинмагани иқтисодиётга бевосита салбий таъсир кўрсатмайди” — Марказий банк раиси

Регулятор 2025 йил октябрдан 2026 йил апрелгача олтин экспортини амалга оширмади. Тимур Ишметов фикрича, иқтисодиёт олтинсиз экспорт кўрсаткичи асосида таҳлил қилиниши муҳим.

“Олтин экспорт қилинмагани иқтисодиётга бевосита салбий таъсир кўрсатмайди” — Марказий банк раиси

Ўзбекистон 2026 йил I чорагида олтин экспорт қилмагани иқтисодиётга бевосита салбий таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда Марказий банк раиси Тимур Ишметов 29 апрель куни Тошкент шаҳрида ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар берди “Дарё” мухбири.

Регулятор 2025 йил октябрдан 2026 йил апрелгача олтин экспортини амалга оширмади. Тимур Ишметов фикрича, иқтисодиёт олтинсиз экспорт кўрсаткичи асосида таҳлил қилиниши муҳим.

“Жорий йил I чорагида олтинсиз экспорт 25 фоизга ошди. Биз айнан олтинсиз экспортни таҳлил қилишимиз керак. Ҳақиқатдан ҳам олтин экспорти статистикага катта таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан, I чоракда жорий операциялар бўйича баланс тақчиллигининг манфий даражасини гўёки каттароқ қилиб кўрсатди. Лекин биз кўпроқ олтинсиз экспортга қарашимиз лозим. Бунинг (олтин экспорт қилинмаганининг — таҳр.) тўғридан тўғри салбий таъсири йўқ”, деди Марказий банк раиси.

Тимур Ишметов регулятор олтинни ишлаб чиқарувчилардан сотиб олгач, қимматбаҳо металл мамлакат захирасига киритилишини таъкидлади. Экспорт қилинганда эса захиралар олтин қисми камайиб, валюта миқдори ошишига олиб келади. Яъни олтин савдоси захиралар таркиби ўзгаришига таъсир кўрсатади.

“Биз статистик кўрсаткичлар, жумладан ташқи савдо баланси учун олтин экспорт қилмаймиз. Ўзимизнинг стратегиямиз бор. Стратегия доирасида керакли ликвидликни таъминлаган ҳолда, олтинни имкон қадар бозордаги ижобий пайтларда сотишга ҳаракат қиламиз. Йил якунигача олтин экспорт қилиш бўйича прогнозимиз бор. Ўша прогноздаги миқдорда экспорт қилинади”, деди Марказий банк раҳбари.

Ўзбекистон 2025 йил январь-сентябрь ойларида рекорд даражадаги қийматда — 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Бу тўққиз ойлик республика умумий экспорти тушумларининг 37,1 фоизига тенг. Октябрдан бошлаб қимматбаҳо металл экспорти тўхтаб қолган.

Жорий йил 1 апрель ҳолатига кўра, мамлакат захирасидаги соф олтин ҳажми 13,4 миллион трой унцияни (тахминан 417 тонна) ташкил этди. Унинг жаҳон бозоридаги қиймати 60,1 миллиард долларга баҳоланган. Таққослаш учун, 2025 йил апрели бошида мамлакат захирасида 11,82 миллион трой унция олтин бўлган (367,6 тонна). Қиймати эса 36,9 миллиард доллар экани очиқланган. Бир йил давомида захирадаги олтин ҳажми салкам 50 тоннага, қиймати эса деярли 80 фоизга ўсган.

“Олтин экспорт қилинмагани иқтисодиётга бевосита салбий таъсир кўрсатмайди” — Марказий банк раиси
Янгиликлар 10:13 · 01.05.2026
“Олтин экспорт қилинмагани иқтисодиётга бевосита салбий таъсир кўрсатмайди” — Марказий банк раиси
Экополиция томонидан «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га 16 бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди
Янгиликлар 17:53 · 30.04.2026
Экополиция томонидан «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га 16 бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди
Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?
Янгиликлар 16:44 · 30.04.2026
Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?
Ўзбекистонда депозит ставкалари сўнгги 4 йиллик минимумгача пасайди
Янгиликлар 11:06 · 30.04.2026
Ўзбекистонда депозит ставкалари сўнгги 4 йиллик минимумгача пасайди
Банкларга мижозларга шикастланган банкнота бериш тақиқланди
Янгиликлар 10:02 · 30.04.2026
Банкларга мижозларга шикастланган банкнота бериш тақиқланди
Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошланганини эълон қилди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 13:45 · 29.04.2026
Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошланганини эълон қилди