Ўзбекистонда ресторан ва кафелар учун ҚҚС қайтариш тартиби соддалаштирилади

10:20 · 06.05.2026

Банк карталари ўртасидаги ўтказмалар учун комиссия бекор қилиниши мумкин

17:48 · 05.05.2026

Чет эл валютасида облигация чиқаришга рухсат берилди

12:22 · 05.05.2026

Ўзбекистон ташқи қарзи 82,2 млрд долларга етди

11:08 · 05.05.2026

Ўзбекистон банклари уч ойда қанча соф фойда олгани очиқланди

10:06 · 05.05.2026

2025 йилда Ўзбекистоннинг қайси компаниялари энг кўп имтиёз олди?

15:52 · 04.05.2026

​​​​​​​Ўзбекистонда қайси банкнотадан энг кўп фойдаланилмоқда?

11:15 · 04.05.2026

Ташқи савдо айланмасида ўзгариш: экспорт ҳажми нега пасаймоқда?

9:14 · 04.05.2026

Ўзбекистонда биринчи чоракда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми камайди

15:44 · 01.05.2026

Ўзбекистон олти ойдан бери хорижга олтин сотмаяпти

12:30 · 01.05.2026

“Олтин экспорт қилинмагани иқтисодиётга бевосита салбий таъсир кўрсатмайди” — Марказий банк раиси

10:13 · 01.05.2026

Экополиция томонидан «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га 16 бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди

17:53 · 30.04.2026

Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?

16:44 · 30.04.2026

Ўзбекистонда депозит ставкалари сўнгги 4 йиллик минимумгача пасайди

11:06 · 30.04.2026

Банкларга мижозларга шикастланган банкнота бериш тақиқланди

10:02 · 30.04.2026

Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошланганини эълон қилди

13:45 · 29.04.2026

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

10:56 · 29.04.2026

Ўзбекистонда банк карталари ва криптоҳамён маълумотларини бошқаларга берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

10:34 · 29.04.2026

Ўзбекистонда ресторан ва кафелар учун ҚҚС қайтариш тартиби соддалаштирилади

Ҳозирда максимал қайтариш миқдоридан фақат нақд пулсиз тўловлар улуши 60 фоиз ва ундан юқори бўлсагина фойдаланиш мумкин.

Ўзбекистонда ресторан ва кафелар учун ҚҚС қайтариш тартиби соддалаштирилади

Ўзбекистонда умумий овқатланиш корхоналари учун ҚҚСни қайтариш тартибини соддалаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси департамент директори Азиз Умирзоқов сешанба куни президент ҳузуридаги тақдимотда кўриб чиқилган чора-тадбирлардан сўнг маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, тақдимотда тадбиркорлик ривожига тўсқинлик қилаётган тўсиқларни бартараф этиш, бизнесга маъмурий юкламани камайтириш ва тадбиркорлар ўз ишини ривожлантиришга кўпроқ вақт ажрата олиши учун шароит яратиш вазифаси қўйилган.

«Тегишли тақдимотда тадбиркорлик фаолияти ривожланишига тўсқинлик қилаётган тўсиқларни бартараф этиш, бизнесга маъмурий юкламани камайтириш ва тадбиркорлар ўз вақтининг катта қисмини ўз ишини ривожлантиришга сарфлашлари учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш вазифаси қўйилди», — деди у «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида.

Азиз Умирзоқовнинг таъкидлашича, чора-тадбирлардан бири умумий овқатланиш корхоналари учун ҚҚС бўйича кешбэк тўлаш тартибини соддалаштиришга тааллуқлидир.

«Бугунги кунда кафе ва ресторанлар тўланган ҚҚСнинг 20−40 фоизини қайтариб олишлари мумкин. Аниқ миқдор умумий тушумдаги нақд пулсиз тўловлар улушига боғлиқ. Агар бугунги кунда кафе ёки рестораннинг умумий тушумида нақд пулсиз тўловлар улуши 60 фоизни ташкил этса, у тўланган ҚҚСнинг 40 фоизини қайтариб олиши мумкин», — деди Солиқ қўмитаси вакили.

Агар нақд пулсиз тўловлар улуши пастроқ бўлса, қайтариш суммаси ҳам камаяди, дея қўшимча қилди у.

«Агар ушбу кўрсаткич пастроқ бўлса, у ҳолда қайтариладиган сумма ҳам камаяди ва корхона 40 фоиз эмас, балки 20 фоиз олади», — деди Умирзоқов.

Президент ташаббуси доирасида ушбу тартибни соддалаштириш таклиф этилмоқда. «Эндиликда ҳар қандай умумий овқатланиш корхонаси нақд ва нақд пулсиз тушум улушидан қатъи назар, тўланган ҚҚСнинг 40 фоизи миқдорида қайтариб олади», — деб таъкидлади Азиз Умирзоқов.

Бундан ташқари, президент матбуот хизмати маълумотларига кўра, айрим савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари учун экологик экспертиза ва компенсация тўловлари билан боғлиқ тартиб-таомилларни юмшатиш кўзда тутилган.

Шунингдек, иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларидаги айрим жараёнларни аниқлаштириш таклиф этилди.

Ўзбекистонда ресторан ва кафелар учун ҚҚС қайтариш тартиби соддалаштирилади
Янгиликлар 10:20 · 06.05.2026
Ўзбекистонда ресторан ва кафелар учун ҚҚС қайтариш тартиби соддалаштирилади
Банк карталари ўртасидаги ўтказмалар учун комиссия бекор қилиниши мумкин
Янгиликлар 17:48 · 05.05.2026
Банк карталари ўртасидаги ўтказмалар учун комиссия бекор қилиниши мумкин
Чет эл валютасида облигация чиқаришга рухсат берилди
Янгиликлар 12:22 · 05.05.2026
Чет эл валютасида облигация чиқаришга рухсат берилди
Ўзбекистон ташқи қарзи 82,2 млрд долларга етди
Янгиликлар 11:08 · 05.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 82,2 млрд долларга етди
Ўзбекистон банклари уч ойда қанча соф фойда олгани очиқланди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:06 · 05.05.2026
Ўзбекистон банклари уч ойда қанча соф фойда олгани очиқланди
2025 йилда Ўзбекистоннинг қайси компаниялари энг кўп имтиёз олди?
Иқтисодиёт, Янгиликлар 15:52 · 04.05.2026
2025 йилда Ўзбекистоннинг қайси компаниялари энг кўп имтиёз олди?