Марказий банк банк раҳбарларини қоидабузарликлар учун жаримага тортиши мумкин бўлади

14:12 · 07.05.2026

Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ташкил этилади

11:59 · 07.05.2026

Нақдсиз олди-сотди ислоҳоти ижара нархларини оширдими?

9:03 · 07.05.2026

Тадбиркорларга солиқ имтиёзлари Солиқ кодексига киритилгунга қадар улардан фойдаланишга рухсат берилади

12:00 · 06.05.2026

Ўзбекистонда ресторан ва кафелар учун ҚҚС қайтариш тартиби соддалаштирилади

10:20 · 06.05.2026

Банк карталари ўртасидаги ўтказмалар учун комиссия бекор қилиниши мумкин

17:48 · 05.05.2026

Чет эл валютасида облигация чиқаришга рухсат берилди

12:22 · 05.05.2026

Ўзбекистон ташқи қарзи 82,2 млрд долларга етди

11:08 · 05.05.2026

Ўзбекистон банклари уч ойда қанча соф фойда олгани очиқланди

10:06 · 05.05.2026

2025 йилда Ўзбекистоннинг қайси компаниялари энг кўп имтиёз олди?

15:52 · 04.05.2026

​​​​​​​Ўзбекистонда қайси банкнотадан энг кўп фойдаланилмоқда?

11:15 · 04.05.2026

Ташқи савдо айланмасида ўзгариш: экспорт ҳажми нега пасаймоқда?

9:14 · 04.05.2026

Ўзбекистонда биринчи чоракда кузатилмайдиган иқтисодиёт ҳажми камайди

15:44 · 01.05.2026

Ўзбекистон олти ойдан бери хорижга олтин сотмаяпти

12:30 · 01.05.2026

“Олтин экспорт қилинмагани иқтисодиётга бевосита салбий таъсир кўрсатмайди” — Марказий банк раиси

10:13 · 01.05.2026

Экополиция томонидан «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»га 16 бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди

17:53 · 30.04.2026

Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?

16:44 · 30.04.2026

Ўзбекистонда депозит ставкалари сўнгги 4 йиллик минимумгача пасайди

11:06 · 30.04.2026

Марказий банк банк раҳбарларини қоидабузарликлар учун жаримага тортиши мумкин бўлади

Бундан ташқари, санкциялар ва бошқа чораларни қўллаш билан боғлиқ тартиб-таомилларнинг муддатлари қайта кўриб чиқилмоқда.

Марказий банк банк раҳбарларини қоидабузарликлар учун жаримага тортиши мумкин бўлади
Фото: Марказий банк

Марказий банк банкларга, шунингдек, нобанк ташкилотларга нисбатан санкциялар ва бошқа чораларни қўллаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритди. Адлия вазирлиги 2 май куни регулятор раҳбари Тимур Ишметовнинг тегишли буйруғини рўйхатга олди.

Низомнинг амал қилиши сўнгги йилларда Ўзбекистон қонунчилигига киритилган молия муассасаларининг янги турларига ҳам татбиқ этилади. Гап микромолия банклари, факторинг ва кафиллик ташкилотлари ҳамда кредит бюролари ҳақида бормоқда.

Санкцияларни қўллаш тартиби ўзгаради. Хусусан, ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдори эндиликда ҳуқуқбузар ташкилотнинг молиявий ҳолати ва унинг фаолият кўламини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Бундан ташқари, санкциялар ва бошқа чораларни қўллаш билан боғлиқ тартиб-таомилларнинг муддатлари қайта кўриб чиқилмоқда. Марказий банк тегишли қарордан кўчирмани молия ташкилотига ёки унинг раҳбарига 7 иш куни ичида юбориши мумкин (ҳозир — 3 иш куни).

Агар ташкилот қарор устидан Апелляция кенгашига шикоят қилса, у шикоятни 15 кун ичида кўриб чиқиши керак. Бироқ энди бу муддатни батафсил ўрганиш ва текшириш зарур бўлганда ёки қўшимча ҳужжатлар сўралганда 1 ойгача узайтиришга йўл қўйилади.

Рухсат этилган кўрсатмалар рўйхатига молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини тиклаш бўйича чора-тадбирлар киритилди. Марказий банк молия ташкилотига қайта ҳисоб-китоб қилиш, ортиқча ёки асоссиз ундирилган маблағларни қайтаришни буюриши мумкин.

Шунингдек, регулятор қуйидаги ҳолларда банклар ва бошқа ташкилотларнинг айрим операцияларини чеклаш ҳуқуқига эга бўлади:

  • банклар устав капиталининг энг кам миқдорига доир талаблар бажарилмаганда;
  • киберхавфсизлик таҳдидларининг, шу жумладан банк карталаридан ўғирликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш талабларини бузиш.

Марказий банк банк раҳбариятини жаримага тортиши мумкин бўлган қоидабузарликлар рўйхати кўрсатилади. Улар орасида:

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ банкни ташкил этиш, таваккалчиликларни бошқариш ва ички назоратни таъминлаш бўйича вазифаларни бажармаганлик;
  • қонунларга зид қарорлар қабул қилиш ёки уларни қабул қилишга розилик бериш;
  • мансаб мажбуриятлари доирасида қоидабузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўрмаганлик;
  • қоидабузарликлар натижасида истеъмолчиларга етказилган зарарни камайтириш ёки бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмаганлиги;
  • қоидабузарликлар ва уларнинг сабабларини яширишга қаратилган ҳаракатлар;
  • ўз фаолиятида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиши.

Марказий банк ўз сайтида банк раҳбарларига нисбатан қўлланилган санкциялар тўғрисидаги маълумотларни уларнинг тўлиқ исм-шарифларини кўрсатган ҳолда эълон қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Марказий банк банк раҳбарларини қоидабузарликлар учун жаримага тортиши мумкин бўлади
Янгиликлар 14:12 · 07.05.2026
Марказий банк банк раҳбарларини қоидабузарликлар учун жаримага тортиши мумкин бўлади
Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ташкил этилади
Янгиликлар 11:59 · 07.05.2026
Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ташкил этилади
Нақдсиз олди-сотди ислоҳоти ижара нархларини оширдими?
Янгиликлар 9:03 · 07.05.2026
Нақдсиз олди-сотди ислоҳоти ижара нархларини оширдими?
Тадбиркорларга солиқ имтиёзлари Солиқ кодексига киритилгунга қадар улардан фойдаланишга рухсат берилади
Иқтисодиёт, Янгиликлар 12:00 · 06.05.2026
Тадбиркорларга солиқ имтиёзлари Солиқ кодексига киритилгунга қадар улардан фойдаланишга рухсат берилади
Ўзбекистонда ресторан ва кафелар учун ҚҚС қайтариш тартиби соддалаштирилади
Янгиликлар 10:20 · 06.05.2026
Ўзбекистонда ресторан ва кафелар учун ҚҚС қайтариш тартиби соддалаштирилади
Банк карталари ўртасидаги ўтказмалар учун комиссия бекор қилиниши мумкин
Янгиликлар 17:48 · 05.05.2026
Банк карталари ўртасидаги ўтказмалар учун комиссия бекор қилиниши мумкин