2026 йилнинг I чорагида солиқ тушумлари 63,6 трлн сўмни ташкил етди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга кўп, дея хабар берди Солиқ қўмитаси.
Солиқ турлари кесимида тушум (2025 йил мос даврига нисбатан ўсиш):
- фойда солиғи – 20,4 трлн сўм (+43 фоиз);
- ҚҚС – 12,5 трлн сўм (+27 фоиз);
- ЖШОДС – 10,7 трлн сўм (+15 фоиз);
- ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ – 6 трлн сўм (+17 фоиз);
- акциз солиғи – 4,6 трлн сўм – (+1 фоиз);
- солиқсиз тушумлар (дивидендлар, бож, жарима) – 3,3 трлн сўм (+1 фоиз);
- ер солиғи – 2,8 трлн сўм (+34 фоиз);
- мол-мулк солиғи – 2,3 трлн сўм (+11 фоиз);
- АОС – 0,6 трлн сўм (+12 фоиз);
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ – 0,4 трлн сўм (+82 фоиз).
Солиқсиз тушумлар, яъни дивиденд тўловлари, бож, йиғим, жарима ва бошқа тўловлардан эса 3,3 трлн сўм (1 фоиз ошган) келиб тушган.
Қурилиш корхоналари 2,6 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлаган, ишлаб чиқарувчилар 42 трлн сўмга яқин солиқ тўлаган, хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан 10,8 трлн сўм солиқлар тўланган, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 65,7 млрд сўм солиқ тўлаган.


