Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради

14:12 · 15.06.2026

Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади

11:16 · 15.06.2026

Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади

10:07 · 15.06.2026

Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади

15:22 · 12.06.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди

12:57 · 12.06.2026

Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин

10:42 · 12.06.2026

Сўмдаги омонатлар даромадлилиги 2022 йилдан бери энг паст даражага тушди — Марказий банк

16:31 · 11.06.2026

Блогерлар даромади қандай тартибда солиққа тортилади?

10:04 · 11.06.2026

Марказий банк 2 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди

15:39 · 10.06.2026

Кредит рейтингларининг яхшиланиши Ўзбекистонга нима беради?

12:30 · 10.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин захираси беш йилда 879 тоннага оширилади

9:53 · 10.06.2026

Тошкент уй-жой ижара бозори: айрим сегментларда ҳудудлар ўртасидаги тафовут икки баробардан юқори

15:12 · 09.06.2026

Ўзбекистонда судьялар даромади, мол-мулкини декларация қилиш йўлга қўйилади

14:09 · 09.06.2026

Аҳоли банкларга кўпроқ пул қўймоқда: омонатлар миқдори бир йилда 31 фоизга ошди

10:04 · 09.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 70,6 млрд долларгача қисқарди

14:20 · 08.06.2026

Ўзбекистондаги банклар тўрт ойда қанча фойда олгани очиқланди

10:40 · 08.06.2026

Ўзбекистонликлар асосан нима мақсадда кредит олмоқда?

10:04 · 08.06.2026

Май ойида йиллик инфляция 2017 йилдан бери биринчи марта 5,5 фоизгача пасайди

10:32 · 06.06.2026

Британия компанияси Устюртдаги нефть-газ лойиҳасига расман қўшилди

Маҳсулот тақсимоти битими Қорақалпоғистондаги Устюрт минтақасида жойлашган Бойтерак, Теренгқудуқ, Бирқори, Ҳарой, Қорақалпоқ ва Қулбой блокларини қамраб олади.

Британия компанияси Устюртдаги нефть-газ лойиҳасига расман қўшилди

Британиянинг BP (British Petroleum) компанияси Қорақалпоғистоннинг Устюрт ҳудудидаги нефть-газ блокларини ўзлаштириш бўйича маҳсулот тақсимоти битимига қўшилди. Лойиҳа «Ўзбекнефтгаз» ва Озарбайжоннинг SOCAR компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Келишув Тошкентда ўтган «Ўзбекистон нефть ва гази — 2026» халқаро конференцияси доирасида имзоланди. Маросимда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, «Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси Абдуғани Сангинов, SOCAR президенти Ровшан Нажаф ҳамда BP’нинг Озарбайжон, Грузия ва Туркия бўйича минтақавий президенти Жованни Кристофоли иштирок этди.

Маҳсулот тақсимоти битими Қорақалпоғистондаги Устюрт минтақасида жойлашган Бойтерак, Теренгқудуқ, Бирқори, Ҳарой, Қорақалпоқ ва Қулбой блокларини қамраб олади.

Энергетика вазирлигига кўра, бу BP’нинг Ўзбекистондаги биринчи лойиҳаси ҳисобланади. Лойиҳа нефть ва газ ресурсларини қидириш ва ўзлаштириш ишларини қамраб олади ҳамда узоқ муддатли иқтисодий манфаат яратишга қаратилган.

Шунингдек, мазкур келишув BP’нинг қидирув портфелини кенгайтириш ва компаниянинг узоқ муддатли ўсиш стратегиясининг муҳим қисми экани қайд этилди.

Лойиҳадаги улушлар қуйидагича тақсимланган:

  • BP — 40 фоиз;
  • SOCAR — 30 фоиз;
  • «Ўзбекнефтгаз» — 30 фоиз.

25 март куни Шавкат Мирзиёев ҳузуридаги нефть-газ тармоғини ривожлантиришга бағишланган тақдимот доирасида BP компаниясининг Ўзбекистондаги лойиҳаларда иштироки алоҳида таъкидлаб ўтилган эди. «Бундан ташқари, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Озарбайжоннинг SOCAR ва Британиянинг British Petroleum компаниялари билан биргаликда Устюрт платосидаги янги конларни ўзлаштириш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда», — деган эди «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Суҳроб Ҳамроев «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида.

BP (British Petroleum) — 110 йил аввал ташкил этилган ва 70 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритадиган дунёдаги энг йирик халқаро энергетика компанияларидан бири. Тарихан компания жаҳон нефть ва газ секторида асосий ўйинчи бўлган, бироқ сўнгги йилларда у кам углеродли энергияга фаол сармоя киритмоқда.

BP ва SOCAR тарихан мустаҳкам муносабатларга эга. BP маълумотларига кўра, у ва унинг ҳамкорлари 1990 йиллардан буён Озарбайжонда нефть ва газ қидириш, ривожлантириш ва ташиш лойиҳаларига 87 млрд доллардан ортиқ сармоя киритган. Уларнинг ҳамкорлиги Каспий минтақасидаги йирик лойиҳалар, жумладан, Озар-Чираг-Гунешли нефть кони, «Шоҳденгиз» газ кони ва Жанубий газ коридори, шунингдек, нефть-кимё, савдо ва логистика соҳаларидаги қўшма ташаббусларни қамраб олади.

Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради
Янгиликлар 14:12 · 15.06.2026
Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради
Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади
Янгиликлар 11:16 · 15.06.2026
Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади
Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади
Янгиликлар 10:07 · 15.06.2026
Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади
Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади
Янгиликлар 15:22 · 12.06.2026
Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади
Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди
Янгиликлар 12:57 · 12.06.2026
Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди
Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин
Янгиликлар 10:42 · 12.06.2026
Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин