Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради

14:12 · 15.06.2026

Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади

11:16 · 15.06.2026

Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади

10:07 · 15.06.2026

Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади

15:22 · 12.06.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди

12:57 · 12.06.2026

Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин

10:42 · 12.06.2026

Сўмдаги омонатлар даромадлилиги 2022 йилдан бери энг паст даражага тушди — Марказий банк

16:31 · 11.06.2026

Блогерлар даромади қандай тартибда солиққа тортилади?

10:04 · 11.06.2026

Марказий банк 2 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди

15:39 · 10.06.2026

Кредит рейтингларининг яхшиланиши Ўзбекистонга нима беради?

12:30 · 10.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин захираси беш йилда 879 тоннага оширилади

9:53 · 10.06.2026

Тошкент уй-жой ижара бозори: айрим сегментларда ҳудудлар ўртасидаги тафовут икки баробардан юқори

15:12 · 09.06.2026

Ўзбекистонда судьялар даромади, мол-мулкини декларация қилиш йўлга қўйилади

14:09 · 09.06.2026

Аҳоли банкларга кўпроқ пул қўймоқда: омонатлар миқдори бир йилда 31 фоизга ошди

10:04 · 09.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 70,6 млрд долларгача қисқарди

14:20 · 08.06.2026

Ўзбекистондаги банклар тўрт ойда қанча фойда олгани очиқланди

10:40 · 08.06.2026

Ўзбекистонликлар асосан нима мақсадда кредит олмоқда?

10:04 · 08.06.2026

Май ойида йиллик инфляция 2017 йилдан бери биринчи марта 5,5 фоизгача пасайди

10:32 · 06.06.2026

Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди

Регулятор тижорат банклари ва тўлов тизимларига банкоматлардаги техник носозликлар ҳамда маблағларни қайтариш тизимини такомиллаштириш бўйича кўрсатма берди.

Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди
Фото: Марказий банк

Марказий банк 2026 йилнинг 15 май куни тижорат банклари, тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларига банкоматлар инфратузилмаси билан ишлаш тартибини такомиллаштириш юзасидан кўрсатма хат юборди. Ҳужжатда банкоматларда нақд пул ечишда юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш ва техник хатоликлар ҳисобини тизимли юритиш зарурлиги кўрсатилган.

Марказий банк банкомат орқали картадан маблағ ечилиб, нақд пул берилмаслиги, маблағларнинг узоқ кечикиш билан қайтарилиши ёки муваффақиятсиз амалиёт учун хизмат ҳақи ушлаб қолиниши каби ҳолатларни иккинчи даражали техник ҳодиса эмас, балки истеъмолчиларнинг мулкий манфаатларига бевосита таъсир этувчи масала сифатида баҳолаган.

Шунингдек, мижоз картаси банкоматда қолиб кетганда унга ўз вақтида маълумот берилмаслиги ҳамда мазкур масала бўйича ташкилотлар ўртасида масъулиятнинг бир-бирига ўтказилиши каби мижозларга нисбатан адолатсиз муносабатлар шакллангани қайд этилган.

Регулятор бозор иштирокчиларига банкомат билан боғлиқ муаммолар юз берганда мижозлар учун ҳаракатлар кетма-кетлигини ва хизмат ҳақлари тўғрисидаги маълумотларни шаффоф тарзда эълон қилиш кераклигини уқтирган. Хатда қайд этилишича, нақд пул берилмаслиги ёки картани ушлаб қолиш ҳолатларини устувор мурожаат сифатида белгилаш ва мурожаат қабул қилинганда унинг идентификацион рақами ҳамда кўриб чиқиш муддати кўрсатилган тасдиқнома тақдим этилиши лозим. Муаммони ички манбалар, жумладан, журналлар, видео ёки инкассация далолатномаси орқали тасдиқлаш имкони бўлганда, мижозни банк офисига такроран чақирмаслик ва муассасалар ўртасида сарсон қилмаслик зарурлиги айтилган. Мижозлар мурожаат қилган алоқа каналидан, яъни колл-марказ, мобил илова, сайт ёки филиалдан қатъи назар, юзага келган ҳодиса бўйича аниқ ва бир хил мазмундаги маълумот олиши таъминланиши керак.

Банк ва тўлов тизимларида «мурожаатни кўриб чиқиш» моделидан «кафолатланган натижа» моделига ўтиш вазифаси қўйилган бўлиб, бунда пулдан фойдаланиш имконияти тикланган вақт асосий кўрсаткич сифатида қабул қилинади. Тўлов тизимлари томонидан тасдиқланган хатоликлар бўйича маблағларни мижоз мурожаатисиз проактив тарзда қайтариш амалиётини кенгайтириш, шунингдек, ички тартиб-таомилларни қайта кўриб чиқиб, муваффақиятсиз амалиётлар учун ушлаб қолинган комиссияларни асосий сумма билан бир вақтда ёки автоматик равишда қайтаришни йўлга қўйиш белгиланган. Бундан ташқари, муваффақиятсиз амалиётларни тезкор қайта ишлашга қаратилган технологик ечимларни жорий этиш, инсон омили иштирокини қисқартириш ва носозликлар сабабини таҳлил қилган ҳолда тегишли чоралар кўриш талаб этилган.

Хатда шунингдек, банкомат ва инфокиоск ускуналарнинг техник ҳолати юзасидан банкоматларнинг алоқа, электр таъминоти ва узлуксиз қувват манбалари (UPS) тизимлари ишлашини таъминлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилган. Эскирган ускуналарни алмаштириш ҳамда кўча юзаларида жойлашган ёки кўп шикоят тушаётган қурилмаларга алоҳида профилактик эътибор қаратиш вазифаси юклатилган.

Марказий банк банкоматлар инфратузилмасини ривожлантириш фақат миқдорий ўсишда эмас, балки хизмат кўрсатиш стандартлари сифатида ҳам намоён бўлиши кераклигини таъкидлаган. Техник носозлик юз берганда тизим истеъмолчини муаммо билан ёлғиз қолдирмаслиги ва масалани тушунарли ҳамда адолатли тарзда ҳал этиши шартлиги белгилаб қўйилган. Шу муносабат билан бозор иштирокчилари истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини камайтириш ҳамда банкоматлар иш сифатини ошириш бўйича тезкор амалий чоралар кўришга чақирилган.

Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради
Янгиликлар 14:12 · 15.06.2026
Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради
Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади
Янгиликлар 11:16 · 15.06.2026
Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади
Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади
Янгиликлар 10:07 · 15.06.2026
Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади
Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади
Янгиликлар 15:22 · 12.06.2026
Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади
Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди
Янгиликлар 12:57 · 12.06.2026
Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди
Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин
Янгиликлар 10:42 · 12.06.2026
Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин