МБ банкларни мижозларни банкоматлардаги муаммолар билан «ёлғиз қолдирмасликка» чақирди

8:59 · 18.05.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:02 · 16.05.2026

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

14:58 · 15.05.2026

Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди

11:57 · 15.05.2026

Ўзбекистон автомобил бозорида электромобиллар таклифи ошиб боряпти

10:05 · 15.05.2026

Ипотека субсидиялари иккиламчи бозорга ҳам берилиши мумкин

14:30 · 14.05.2026

Депутатлар Марказий банк мустақиллигини кучайтиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади

10:31 · 14.05.2026

Марказий банк иккита банкни жаримага тортди

17:19 · 13.05.2026

Британия компанияси Устюртдаги нефть-газ лойиҳасига расман қўшилди

15:00 · 13.05.2026

Солиқ қўмитаси P2P ўтказмаларни текширишни бошлади

9:48 · 13.05.2026

Ўзбекистонда солиқ тушумлари 24 фоизга ошди

9:07 · 13.05.2026

Бир ойда эскроу тизими орқали қанча битим расмийлаштирилди?

14:48 · 12.05.2026

Банклар 175 млн сўмдан юқори операцияларда мижозларни текширишни кучайтиради

10:36 · 12.05.2026

ОТБ Ўзбекистонга 12,4 млрд доллар кредит ва грант ажратади. Маблағ қаерга сарфланади?

10:03 · 12.05.2026

Ўзбекистонда банклар ва кредит ташкилотларига нисбатан чора ва жарималар рўйхати кенгайтирилди

10:52 · 11.05.2026

Банкдан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз олишга рухсат берилади

9:54 · 11.05.2026

Озарбайжон Халқаро банки Davrbank’нинг назорат пакетини сотиб олмоқда

17:23 · 08.05.2026

Ўзбекистонда апрель ойида йиллик инфляция 7 фоизгача секинлашди

15:23 · 08.05.2026

МБ банкларни мижозларни банкоматлардаги муаммолар билан «ёлғиз қолдирмасликка» чақирди

Пул ечиб, нақд берилмаслиги, карта қолиб кетиши ёки муваффақиятсиз амалиёт учун комиссия ундирилиши истеъмолчининг мулкий манфаатларига таъсир кўрсатади, дея баёнот берди регулятор.

МБ банкларни мижозларни банкоматлардаги муаммолар билан «ёлғиз қолдирмасликка» чақирди
Фото: Марказий банк

Марказий банк тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларига банкоматлар иши сифатини ошириш бўйича кўрсатма ва тавсиялар юборди, деб хабар бермоқда регулятор матбуот хизмати.

Бунга банкоматлар томонидан маблағлар ечиб олингани ҳолда нақд пул берилмаслиги, картани ушлаб қолиши ёки муваффақиятсиз амалиёт учун комиссия ундирилиши каби ҳолатлар сабаб бўлган.

Марказий банк бундай ҳолатларни «иккинчи даражали техник инцидент» деб эмас, балки истеъмолчиларнинг мулкий манфаатларига бевосита таъсир кўрсатувчи масала сифатида кўриб чиқилиши кераклигини қайд этди.

«Мижоз картаси банкоматда қолиб кетганлиги юзасидан банкка ёки тўлов ташкилотига қилган мурожаатларининг ҳолати ҳақида мижозни ўз вақтида хабардор қилмаслик ҳамда мазкур масала бўйича банк, тўлов ташкилоти ва жараённинг бошқа иштирокчилари ўртасида масъулиятни биридан бошқасига ўтказиб юбориш каби карта эгаларига нисбатан адолатсиз муносабат шаклланмоқда», — дейилади баёнотда.

Марказий банк банклар ва тўлов ташкилотларига банкомат билан боғлиқ муаммолар юзага келганда мижоз нима қилиши кераклиги ҳақида тушунарли йўриқнома эълон қилишни, комиссиялар тўғрисидаги маълумотларни олдиндан ошкор этишни ҳамда қурилмалардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини тушунтиришни тавсия қилди.

Нақд пул берилмаслиги ёки картанинг ушлаб қолиниши ҳолатлари мижознинг мулкий манфаатларига дахл қилувчи устувор мурожаатлар сифатида кўриб чиқилиши керак. Мурожаат қабул қилинаётганда мижозга идентификация рақами ва кўриб чиқиш муддати кўрсатилган тасдиқнома тақдим этилиши лозим.

Агар муаммони ички маълумотлар — журналлар, видеоёзувлар, инкассация далолатномалари ва бошқа манбалар орқали тасдиқлашнинг имкони бўлса, мижозни банк офисига қайта чақирмаслик ёки турли бўлинмалар ва ташкилотлар ўртасида сарсон қилмаслик керак.

Марказий банк, шунингдек, мурожаат қайси канал орқали келиб тушишидан қатъи назар — колл-марказ, мобил илова, сайт ёки филиал бўлишидан қатъи назар — ахборот бериш сифатининг бир хиллигини таъминлашга чақирди.

Регулятор алоҳида равишда «мурожаатни кўриб чиқиш» моделидан «кафолатланган натижа» моделига ўтишни тавсия қилди, бунда мижознинг ўз пулларидан қайта фойдалана олиш вақти асосий кўрсаткич бўлиши лозим. Тўлов тизимлари томонидан тасдиқланган хатоликлар бўйича маблағларни проактив тарзда — мижознинг алоҳида мурожаатисиз қайтариш таклиф этилмоқда.

Банкларга, шунингдек, тегишли тартибда бажарилмаган амалиётлар учун ундирилган комиссияларни автоматик равишда ёки асосий сумма билан бир вақтда қайтариш тавсия этилди.

Бундан ташқари, Марказий банк муваффақиятсиз амалиётларни тезкор қайта ишлаш учун технологик ечимларни жорий этишга, инсон омили таъсирини камайтиришга, носозликлар сабабларини таҳлил қилишга ҳамда банкоматларнинг созлигини (жумладан, алоқа, электр таъминоти ва UPS тизимларини) таъминлашга чақирди. Шунингдек, эскирган ускуналарни алмаштириш ҳамда кўчада жойлашган ёки кўплаб шикоятларга сабаб бўлаётган қурилмаларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

«Банкоматлар инфратузилмасини янада ривожлантириш нафақат сон жиҳатдан ўсишда, балки хизмат кўрсатиш стандартларининг сифатида ҳам акс этиши керак. Техник носозлик юзага келганда, тизим истеъмолчини муаммо билан ёлғиз қолдирмаслиги, балки уни тушунарли ва адолатли тарзда ҳал қилиши шарт», — дея таъкидлади Марказий банк.

1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 44,8 мингта банкомат ва инфокиоск ўрнатилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (33,65 мингта) 33,1 фоизга кўп.

МБ банкларни мижозларни банкоматлардаги муаммолар билан «ёлғиз қолдирмасликка» чақирди
Янгиликлар 8:59 · 18.05.2026
МБ банкларни мижозларни банкоматлардаги муаммолар билан «ёлғиз қолдирмасликка» чақирди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 10:02 · 16.05.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
Янгиликлар 14:58 · 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди
Янгиликлар 11:57 · 15.05.2026
Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди
Ўзбекистон автомобил бозорида электромобиллар таклифи ошиб боряпти
Авто, Янгиликлар 10:05 · 15.05.2026
Ўзбекистон автомобил бозорида электромобиллар таклифи ошиб боряпти
Ипотека субсидиялари иккиламчи бозорга ҳам берилиши мумкин
Янгиликлар 14:30 · 14.05.2026
Ипотека субсидиялари иккиламчи бозорга ҳам берилиши мумкин