Тошкентда уй-жой ижараси ўртача нархи ошди

10:23 · 18.05.2026

МБ банкларни мижозларни банкоматлардаги муаммолар билан «ёлғиз қолдирмасликка» чақирди

8:59 · 18.05.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:02 · 16.05.2026

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

14:58 · 15.05.2026

Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди

11:57 · 15.05.2026

Ўзбекистон автомобил бозорида электромобиллар таклифи ошиб боряпти

10:05 · 15.05.2026

Ипотека субсидиялари иккиламчи бозорга ҳам берилиши мумкин

14:30 · 14.05.2026

Депутатлар Марказий банк мустақиллигини кучайтиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади

10:31 · 14.05.2026

Марказий банк иккита банкни жаримага тортди

17:19 · 13.05.2026

Британия компанияси Устюртдаги нефть-газ лойиҳасига расман қўшилди

15:00 · 13.05.2026

Солиқ қўмитаси P2P ўтказмаларни текширишни бошлади

9:48 · 13.05.2026

Ўзбекистонда солиқ тушумлари 24 фоизга ошди

9:07 · 13.05.2026

Бир ойда эскроу тизими орқали қанча битим расмийлаштирилди?

14:48 · 12.05.2026

Банклар 175 млн сўмдан юқори операцияларда мижозларни текширишни кучайтиради

10:36 · 12.05.2026

ОТБ Ўзбекистонга 12,4 млрд доллар кредит ва грант ажратади. Маблағ қаерга сарфланади?

10:03 · 12.05.2026

Ўзбекистонда банклар ва кредит ташкилотларига нисбатан чора ва жарималар рўйхати кенгайтирилди

10:52 · 11.05.2026

Банкдан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз олишга рухсат берилади

9:54 · 11.05.2026

Озарбайжон Халқаро банки Davrbank’нинг назорат пакетини сотиб олмоқда

17:23 · 08.05.2026

Тошкентда уй-жой ижараси ўртача нархи ошди

Апрель ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижарасининг ўртача қиймати бир квадрат метр учун тахминан 9,2 долларни ташкил этди. Ижара нархларининг энг юқори даражаси Тошкентнинг марказий туманларида сақланиб қолмоқда.

Тошкентда уй-жой ижараси ўртача нархи ошди

Ўзбекистонда 2026 йил бошидан буён уй-жой олди-сотди битимлари ҳажми 125 мингтадан ошди. Бу апрель ойи якуни бўйича кўрсаткич бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 34,8 фоизга кўп.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилида қайд этилишича, март ойида уй-жой бозоридаги фаолликнинг юқори бўлиши, асосан, апрелдан жорий этилган эскроу ҳисоб-китоб тизими билан боғлиқ. Апрель ойи давомида уй-жой бўйича 23,3 мингта битим расмийлаштирилди.

Ҳудудлар кесимида

Савдолар ўсишининг энг юқори суръатлари Сирдарё вилоятида қайд этилди. 2026 йилнинг январь—апрель ойларида вилоятда битимлар сони 50 фоизга ошди. Андижон вилоятида ўсиш 42 фоизни ташкил этди. Тошкент шаҳрида эса йил бошидан буён уй-жой савдоси 46 фоизга кўпайди.

Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Уй-жой бозоридаги фаоллик қурилиш ҳажмининг ошиши билан ҳам боғлиқ. 2025 йил якунларига кўра, 15,9 млн квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 2,8 фоиз юқори.

Шу билан бирга, ҳудудлар ўртасида уй-жой қурилиши ҳажми бўйича фарқ сақланиб қолмоқда. Хусусан, 2025 йилда Сирдарё вилоятида 136,1 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилган бўлса, Андижон вилоятида бу кўрсаткич 1,33 млн квадрат метрни, Тошкент шаҳрида эса қарийб 1 млн квадрат метрни ташкил этди.

2025 йил якунларига кўра, энг юқори қурилиш ҳажми Тошкент вилоятида кузатилди. Бу ерда фойдаланишга топширилган уй-жойлар майдони қарийб 2 млн квадрат метрга етди. Сирдарё вилоятида уй-жой савдосининг ошишига қурилиш ҳажмининг кўпайиши ҳам таъсир қилмоқда. Йил охирига қадар ҳудудда 3,5 мингта янги хонадон фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Умуман олганда, жорий йилда Ўзбекистон бўйича 140 мингта янги турар жойни фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Иккиламчи уй-жой бозорида нархлар

Республика бўйича иккиламчи уй-жой бозорида нархлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўртача 8,5 фоизга ошди. Нархлар ўсишининг энг юқори суръатлари Сирдарё вилоятида 20 фоиз, Сурхондарё вилоятида 16,5 фоиз ва Бухоро вилоятида 16,3 фоизни ташкил этди.

Январь–апрель ойларида республика бўйича иккиламчи уй-жой бозорида нархлар ўртача 2,9 фоизга ўсди. Энг юқори ўсиш суръатлари Сурхондарё вилоятида 7,4 фоиз, Самарқанд вилоятида 6,3 фоиз ва Хоразм вилоятида 6,2 фоиз даражасида қайд этилди.

Ҳудудлар кесимида нархлар даражасидаги фарқ сақланиб қолмоқда. Энг қиммат бозор ҳануз Тошкент шаҳри бўлиб, апрель ойида иккиламчи уй-жойнинг ўртача қиймати бир квадрат метр учун тахминан 1 150 долларни ташкил этди. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти қарийб 900 доллар ва Тошкент вилояти 690 доллар билан қайд этилди.

Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Тошкент шаҳрида бирламчи ва иккиламчи уй-жой бозорида нархлар

Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жой нархлари ўсмоқда. Бирламчи бозорда ўсиш суръати нисбатан юқори. Йиллик ҳисобда иккиламчи уй-жой бозорида бир квадрат метрнинг ўртача қиймати 6,1 фоизга ошди. Нархлар ўсишининг энг юқори суръатлари Мирзо Улуғбек туманида 9,2 фоиз, Миробод туманида 9 фоиз ва Чилонзор туманида 8,3 фоизни ташкил этди.

Бирламчи уй-жой сегментида нархлар ўсиши иккиламчи бозорга нисбатан юқорироқ бўлмоқда. Ўтган йилнинг апрель ойига нисбатан бир квадрат метрнинг ўртача қиймати 8,8 фоизга ошди. Энг юқори ўсиш суръатлари Юнусобод туманида 17,3 фоиз, Мирзо Улуғбек туманида 16,8 фоиз ва Бектемир туманида 11,3 фоиз даражасида қайд этилди.

Тошкент шаҳрида ижара нархлари

Апрель ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижарасининг ўртача қиймати бир квадрат метр учун тахминан 9,2 долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,1 фоиз юқоридир. Ижара нархларининг энг юқори даражаси Тошкентнинг марказий туманларида сақланиб қолмоқда. Хусусан, Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача 11 доллар атрофида шаклланган.

Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Шу билан бирга, йиллик ҳисобда ижара нархларининг энг юқори ўсиш суръатлари Яшнобод туманида 18,2 фоиз, Бектемир туманида 16,7 фоиз ва Юнусобод туманида 14,3 фоиз даражасида қайд этилди.

Шу тариқа, Тошкент шаҳрида ижара бозори уй-жой сотув бозорига нисбатан тезроқ ўсишда давом этмоқда. Бир йил давомида ўртача ижара нархлари 9,1 фоизга ошган бўлса, уй-жой нархларининг умумий индекси 7,6 фоизга ўсди.

Тошкентда уй-жой ижараси ўртача нархи ошди
Янгиликлар 10:23 · 18.05.2026
Тошкентда уй-жой ижараси ўртача нархи ошди
МБ банкларни мижозларни банкоматлардаги муаммолар билан «ёлғиз қолдирмасликка» чақирди
Янгиликлар 8:59 · 18.05.2026
МБ банкларни мижозларни банкоматлардаги муаммолар билан «ёлғиз қолдирмасликка» чақирди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 10:02 · 16.05.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
Янгиликлар 14:58 · 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди
Янгиликлар 11:57 · 15.05.2026
Марказий банк банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифатини оширишга чақирди
Ўзбекистон автомобил бозорида электромобиллар таклифи ошиб боряпти
Авто, Янгиликлар 10:05 · 15.05.2026
Ўзбекистон автомобил бозорида электромобиллар таклифи ошиб боряпти