Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади

11:02 · 26.05.2026

Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?

8:42 · 26.05.2026

Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?

11:56 · 25.05.2026

Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди

10:30 · 25.05.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:14 · 23.05.2026

Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди

16:03 · 22.05.2026

Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади

13:34 · 22.05.2026

Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди

10:34 · 22.05.2026

Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили

18:03 · 21.05.2026

Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди

17:32 · 21.05.2026

Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади

13:36 · 21.05.2026

Марказий банк ипотека омонати механизмини ишлаб чиқмоқда

10:24 · 21.05.2026

Солиқ базасини кўчмас мулк объектлари бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби белгиланди

15:27 · 20.05.2026

Ипотека кредити бўйича солиқ имтиёзлари автоматик равишда қайтарилади

12:46 · 20.05.2026

Рақобат ва реклама қоидабузарлиги ҳақида хабар берганларни пул мукофоти билан рағбатлантириш таклиф этилмоқда

11:05 · 20.05.2026

2025 йилда банкоматлардан пул ечишда 290 мингта муаммоли ҳолат кузатилган

9:53 · 20.05.2026

Креатив иқтисодиёт учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган қонун маъқулланди

19:24 · 19.05.2026

Ўзбекистонда ер ижара шартномасини узайтириш тартиби тасдиқланди

19:15 · 19.05.2026

Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади

Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнеснинг кредитлардан фойдаланишини осонлаштирадиган рақамли молиявий платформа ишга туширилади. 1 декабрдан платформада сунъий интеллектга асосланган муқобил кредит скоринги модели жорий этилади.

Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади

Рақамли молиявий платформа

Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес учун рақамли молиявий платформа ишга туширилиши режалаштирилмоқда. У орқали тадбиркор кредит олиш учун ариза беради, бир нечта банклардан тижорат таклифларини олади, уларни таққослаб, ўзига қулайини танлайди. Бу масала душанба куни президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган тақдимотда муҳокама қилинди.

Платформа «Электрон ҳукумат» тизимининг рақамли маълумотлар базалари билан интеграция қилинади. Кичик ва ўрта бизнес субъектларига оид маълумотлар автоматик равишда олиниб, банкларга тақдим этилади. Бу кредит бериш жараёнида ҳужжат йиғиш, ортиқча вақт сарфлаш ва инсон омилини камайтиришга хизмат қилади.

Йиғилишда кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланишида ҳали ҳам айрим тўсиқлар сақланиб қолаётгани қайд этилди. Бугунги кунда кичик ва ўрта бизнесга ажратилган кредитлар портфели 218 трлн сўмни ташкил этмоқда. Бу ялпи ички маҳсулотга нисбатан 12 фоизга тенг. Шу билан бирга, онлайн тарзда ажратилаётган таъминотсиз микрокредитлар улуши кам. Таъминотсиз онлайн микрокредит ажратиш жараёни ўртача 7 кунгача вақт олмоқда. Тадбиркор кредит олиш учун бир нечта банк таклифларини бир жойда кўриш, солиштириш ва ўзига мақбул шартларни танлаш имкониятига эга эмас.

Сунъий интеллект жорий этиш

1 декабрдан бошлаб платформа доирасида сунъий интеллект технологиялари элементларидан фойдаланган ҳолда муқобил скоринг модели жорий этилади. Анъанавий скоринг асосан кредит тарихига таянса, муқобил скоринг бизнес фаоллиги, коммунал тўловлар, айланмалар, солиқ ва бошқа рақамли маълумотларни ҳам ҳисобга олади. Бу кредит тарихи мавжуд бўлмаган тадбиркорларни ҳам баҳолаш, уларга молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга йўл очади.

Шунингдек, келгусида сунъий интеллект асосида тадбиркорнинг кредит тарихини яхшилаш, келгусидаги хатарларни баҳолаш ва бизнесни ривожлантириш бўйича тавсияларни шакллантириш имконияти яратилади.

Тижорат банклари томонидан «АИ маслаҳатчиси» дастурини ишга тушириш ҳам назарда тутилмоқда. Мазкур дастур маҳаллалар ихтисослашуви ва ўсиш нуқталарини ҳисобга олган ҳолда бизнес ғояларни ишлаб чиқиш, уларни молиялаштириш имкониятларини аниқлашга кўмаклашади.

Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш

Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш дастури доирасида ҳам қўшимча енгилликлар белгиланмоқда. Аввал дастур доирасида микрокредитдан фойдаланган ва ижобий кредит тарихига эга тадбиркорлар учун микрокредитнинг гаровсиз қисми 100 миллион сўмдан 200 миллион сўмгача оширилади.

Қолаверса, кредит ёки лизинг миқдоридан қатъи назар, унинг 5 миллиард сўмгача бўлган қисми учун фоиз харажатлари компенсация қилинади.

Ҳар йили ўз фаолиятини кенгайтирган ва юқори натижа кўрсатган 100 та тадбиркорлик субъектига рақамлаштириш, халқаро стандартлар ва «яшил» технологияларни жорий этиш билан боғлиқ харажатлар учун 300 миллион сўмгача грант ажратиш таклиф этилди.

Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади
Янгиликлар 11:02 · 26.05.2026
Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади
Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?
Янгиликлар 8:42 · 26.05.2026
Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?
Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?
Янгиликлар 11:56 · 25.05.2026
Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?
Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди
Янгиликлар 10:30 · 25.05.2026
Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 10:14 · 23.05.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди
Авто, Янгиликлар 16:03 · 22.05.2026
Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди