1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни ошириш таклиф қилинди

18:19 · 26.05.2026

Энди хориждан юборилган жўнатмаларни Ягона портал орқали кузатиш мумкин бўлади

14:19 · 26.05.2026

Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади

11:02 · 26.05.2026

Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?

8:42 · 26.05.2026

Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?

11:56 · 25.05.2026

Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди

10:30 · 25.05.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:14 · 23.05.2026

Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди

16:03 · 22.05.2026

Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади

13:34 · 22.05.2026

Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди

10:34 · 22.05.2026

Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили

18:03 · 21.05.2026

Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди

17:32 · 21.05.2026

Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади

13:36 · 21.05.2026

Марказий банк ипотека омонати механизмини ишлаб чиқмоқда

10:24 · 21.05.2026

Солиқ базасини кўчмас мулк объектлари бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби белгиланди

15:27 · 20.05.2026

Ипотека кредити бўйича солиқ имтиёзлари автоматик равишда қайтарилади

12:46 · 20.05.2026

Рақобат ва реклама қоидабузарлиги ҳақида хабар берганларни пул мукофоти билан рағбатлантириш таклиф этилмоқда

11:05 · 20.05.2026

2025 йилда банкоматлардан пул ечишда 290 мингта муаммоли ҳолат кузатилган

9:53 · 20.05.2026

1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни ошириш таклиф қилинди

Президент кичик бизнес субъектлари ўсиши учун янада қулай иқтисодий ва маъмурий шароитлар яратишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Тақдимотда 2026 йил 1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни 1 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмга ошириш таклиф қилинди.

1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни ошириш таклиф қилинди
Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев кичик бизнес субъектлари ўсиши учун янада қулай иқтисодий ва маъмурий шароитлар яратишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Кичик бизнес иқтисодиётда бандлик, даромад ва рақобат муҳитини таъминлайдиган муҳим тармоқ ҳисобланади. Шу боис, сўнгги йилларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, солиқ юкини камайтириш ва давлат хизматларини соддалаштириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, амалдаги айрим тартиботлар бизнеснинг табиий ўсишига тўсқинлик қилмоқда. Хусусан, кичик бизнес субъектлари тушуми 1 миллиард сўмгача бўлганда соддалаштирилган солиқ режимида ишлайди. Ушбу чегарадан ошганда эса қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўлашга ўтади.

Мазкур чегара 2019 йилда белгиланган бўлиб, ўтган даврда нархлар сезиларли равишда ошди. Натижада айрим тадбиркорлар 1 миллиард сўмлик чегарага яқинлашганда айланмани яшириш, чек бермаслик ёки бизнесни бир нечта субъектга бўлиш амалиётига ўтмоқда.

Тақдимотда 2026 йил 1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни 1 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмга ошириш таклиф қилинди.

Шунингдек, умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари учун қўшилган қиймат солиғини тўлашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш ташаббуси билдирилди. Унга кўра, тадбиркорлар ихтиёрий равишда 6 фоиз ставкада ҚҚС тўлаб, фойда солиғидан озод этилиши ёки амалдаги умумий тартибда ишлашни давом эттириши мумкин бўлади.

Бу орқали кичик бизнес учун солиқ ҳисоблаш ва тўлаш жараёни соддалашади, маъмурий юк камаяди, айланмаларни яшириш ва бизнесни сунъий бўлишга рағбат пасаяди.

ҚҚС маъмуриятчилигидаги мураккабликлар ҳам таҳлил қилинди. ҚҚСга ўтган тадбиркорларда ҳисоботлар сони 2 бараварга ошмоқда. 2025 йилда ҳисоботларда хато аниқланган солиқ тўловчиларнинг 77 фоизи ҚҚС тўловчиларининг ҳиссасига тўғри келган.

Шу боис, паст хавф даражасига эга тадбиркорлар учун ҚҚСнинг салбий фарқини автоматик қайтариш, ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини вақтинча тўхтатиб туриш тартибини бекор қилиш, импорт бўйича мажбурий ҚҚСга ўтиш амалиётини қайта кўриб чиқиш ва банк ҳисобрақамларини очиш жараёнини автоматлаштириш таклиф этилди.

Кичик бизнес субъектларига нисбатан маъмурий босимни камайтириш мақсадида тадбиркорга хатоларни мустақил тузатиш имкониятини бериш ҳамда солиқ хавфи 500 миллион сўмгача бўлган ҳолатларда солиқ аудити, 100 миллион сўмгача бўлганда эса сайёр солиқ текширувини ўтказмаслик тартибини жорий этиш таклиф қилинди.

Умумий овқатланиш ва меҳмонхона хизматлари соҳасида ҳам бир қатор енгилликлар назарда тутилган. Жумладан, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини нақд шаклда реализация қилишга рухсат бериш, ҚҚСнинг бир қисмини қайтаришда нақд пулсиз тушум улуши доир талабни бекор қилиш, айрим ходимларни соддалаштирилган тарзда расмийлаштириш таклиф қилинди.

Ушбу чоралар 600 мингдан ортиқ кичик бизнес субъекти учун қонуний ўсиш имкониятини ошириши кутилмоқда. Солиқ базаси шаффофлашиши ҳисобига бюджетга йилига камида 2 триллион сўм қўшимча тушум тушиши прогноз қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари ушбу таклифларни маъқуллаб, кичик бизнесга қулай ва адолатли шароит яратиш, солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш ҳамда рақамлаштириш орқали тадбиркорларни фаолиятини кенгайтиришга рағбатлантириш ва ишончини мустаҳкамлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни ошириш таклиф қилинди
Янгиликлар 18:19 · 26.05.2026
1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни ошириш таклиф қилинди
Энди хориждан юборилган жўнатмаларни Ягона портал орқали кузатиш мумкин бўлади
Янгиликлар 14:19 · 26.05.2026
Энди хориждан юборилган жўнатмаларни Ягона портал орқали кузатиш мумкин бўлади
Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади
Янгиликлар 11:02 · 26.05.2026
Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади
Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?
Янгиликлар 8:42 · 26.05.2026
Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?
Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?
Янгиликлар 11:56 · 25.05.2026
Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?
Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди
Янгиликлар 10:30 · 25.05.2026
Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди