Қўшилган қиймат солиғи бўйича соддалаштирилган тартиб жорий этилади

11:25 · 01.06.2026

Ўзбекистон яна олтин сотишни бошлади

10:48 · 01.06.2026

Ўзбекистонда банкларга хорижий валюта сотиш ҳажми кескин ошди

8:44 · 01.06.2026

Тошкентда яхши яшаш учун қанча пул керак?

20:55 · 30.05.2026

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди: пуллар қаерга сарфланяпти?

19:55 · 30.05.2026

1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни ошириш таклиф қилинди

18:19 · 26.05.2026

Энди хориждан юборилган жўнатмаларни Ягона портал орқали кузатиш мумкин бўлади

14:19 · 26.05.2026

Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади

11:02 · 26.05.2026

Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?

8:42 · 26.05.2026

Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?

11:56 · 25.05.2026

Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди

10:30 · 25.05.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:14 · 23.05.2026

Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди

16:03 · 22.05.2026

Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади

13:34 · 22.05.2026

Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди

10:34 · 22.05.2026

Уй-жой бозори таҳлили: Яшнободдаги ўсиш ва «Янги Тошкент» омили

18:03 · 21.05.2026

Ўзбекистонда хорижий компаниялар сони 20 мингтага яқинлашди

17:32 · 21.05.2026

Солиқ тўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати яхшиланади

13:36 · 21.05.2026

Ўзбекистон яна олтин сотишни бошлади

Ўзбекистон сўнгги марта ўтган йилнинг сенйтабр ойида 1,47 млрд долларлик олтин сотган эди. 2025 йил якунларига кўра эса қимматбаҳо металлар экспорти мутлақ рекорд ўрнатиб, 9,9 млрд доллардан ошган.

Ўзбекистон яна олтин сотишни бошлади
Фото: «aol.com»

Ўзбекистон халқаро бозорда олтин савдосини қайта тиклади. Статистика агентлигининг ташқи савдо айланмасига доир сўнгги маълумотларига кўра, мамлакат 2025-йилнинг сентябрь ойидан буён биринчи марта олтин экспортини амалга оширди.

2026-йилнинг январь-апрель ойлари якунларига кўра, Ўзбекистоннинг жами экспорти 9,97 млрд долларни ташкил этди. Бу 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 16,8 фоизга камдир.

Эътиборли жиҳати, етказиб бериш ҳажмининг учдан бир қисмидан кўпроғи — 3,46 млрд доллари хизматлар кўрсатиш ҳиссасига тўғри келди ва у ҳажм бўйича товар экспортидан сезиларли даражада олдинга ўтиб кетди.

Spot нашри эътибор қаратишича, апрель ойида олти ойлик танаффусдан сўнг қимматбаҳо металл экспорти қайта тикланиши натижасида республика ташқи бозорга қиймати 1,5 млрд доллардан ортиқ олтин етказиб берди. Шунга қарамай, жорий йилнинг дастлабки тўрт ойидаги умумий кўрсаткич 2025-йилнинг январь-апрелидаги ҳажмга ($5,48 млрд) нисбатан деярли тўрт баробар камроқдир. Олтин экспортининг пасайиши фонида савдо балансининг салбий салдоси (дефицит) кескин ўсиб, ўтган йилги 930 млн доллардан 6,38 млрд долларгача етди.

Маълум учун, Ўзбекистон сўнгги марта ўтган йилнинг сенйтабр ойида 1,47 млрд долларлик олтин сотган эди. 2025 йил якунларига кўра эса қимматбаҳо металлар экспорти мутлақ рекорд ўрнатиб, 9,9 млрд доллардан ошган.

Ишлаб чиқариш ва олтин-валюта захиралари

Мамлакатнинг асосий ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган Навоий кон-металлургия комбинати январь-март ойларида 737 минг троя унцияси олтин ишлаб чиқарган бўлиб, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 2,19 фоизга камдир. Бироқ ишлаб чиқарилган маҳсулотлар қиймати 58,3 фоизга ўсиб, 44 триллион сўмдан ошди.

Экспорт тикланганига қарамай, мамлакатнинг олтин-валюта захиралари ҳам ўсиш тенденциясини намойиш этди. Апрель ойида халқаро захиралар 1,9 млрд долларга кўпайиб, 71 млрд долларга етди.

Марказий банк омборларидаги олтин активлари қиймати 1,22 фоизга кўпайиб, 61,59 млрд долларни ташкил этмоқда. Захирадаги олтиннинг физик ҳажми эса бир оз камайиб, 13,3 млн троя унцияси (тахминан 413,7 тонна) даражасида қайд этилди.

Қўшилган қиймат солиғи бўйича соддалаштирилган тартиб жорий этилади
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:25 · 01.06.2026
Қўшилган қиймат солиғи бўйича соддалаштирилган тартиб жорий этилади
Ўзбекистон яна олтин сотишни бошлади
Янгиликлар 10:48 · 01.06.2026
Ўзбекистон яна олтин сотишни бошлади
Ўзбекистонда банкларга хорижий валюта сотиш ҳажми кескин ошди
Янгиликлар 8:44 · 01.06.2026
Ўзбекистонда банкларга хорижий валюта сотиш ҳажми кескин ошди
Тошкентда яхши яшаш учун қанча пул керак?
Таҳлил, Янгиликлар 20:55 · 30.05.2026
Тошкентда яхши яшаш учун қанча пул керак?
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди: пуллар қаерга сарфланяпти?
Иқтисодиёт, Янгиликлар 19:55 · 30.05.2026
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди: пуллар қаерга сарфланяпти?
1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни ошириш таклиф қилинди
Янгиликлар 18:19 · 26.05.2026
1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни ошириш таклиф қилинди