Апрелда коммунал хизматлар, ёқилғи-энергия, транспорт ва хомашё нархлари ўсиши билан боғлиқ хавотирлар кучайди

10:38 · 02.06.2026

Ўзбекистонда чакана ва улгуржи савдода қанча пул айланаётгани очиқланди

8:43 · 02.06.2026

Ўзбекистонда маданият ва санъат вакилларига ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади

15:14 · 01.06.2026

Қўшилган қиймат солиғи бўйича соддалаштирилган тартиб жорий этилади

11:25 · 01.06.2026

Ўзбекистон яна олтин сотишни бошлади

10:48 · 01.06.2026

Ўзбекистонда банкларга хорижий валюта сотиш ҳажми кескин ошди

8:44 · 01.06.2026

Тошкентда яхши яшаш учун қанча пул керак?

20:55 · 30.05.2026

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди: пуллар қаерга сарфланяпти?

19:55 · 30.05.2026

1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни ошириш таклиф қилинди

18:19 · 26.05.2026

Энди хориждан юборилган жўнатмаларни Ягона портал орқали кузатиш мумкин бўлади

14:19 · 26.05.2026

Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади

11:02 · 26.05.2026

Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?

8:42 · 26.05.2026

Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?

11:56 · 25.05.2026

Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди

10:30 · 25.05.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:14 · 23.05.2026

Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди

16:03 · 22.05.2026

Ўзбекистонда импорт материаллардан маҳсулот чиқариш учун божлар камайтирилади

13:34 · 22.05.2026

Олтин қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди

10:34 · 22.05.2026

Апрелда коммунал хизматлар, ёқилғи-энергия, транспорт ва хомашё нархлари ўсиши билан боғлиқ хавотирлар кучайди

Апрелда аҳоли ва тадбиркорларнинг йиллик инфляцион кутилмалари мос равишда 10,6 фоиз ва 10,3 фоизгача пасайди. Коммунал хизматлар ва ёқилғи-энергия қимматлашишидан хавотирлар кетма-кет иккинчи ой ортди.

Апрелда коммунал хизматлар, ёқилғи-энергия, транспорт ва хомашё нархлари ўсиши билан боғлиқ хавотирлар кучайди

Апрелда Ўзбекистонда аҳолининг йиллик инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан 0,4 фоиз бандга пасайиб, 10,6 фоизни ташкил этди. Бу Ўзбекистон Марказий банкининг аҳоли ва тадбиркорлар орасида ўтказган анъанавий сўровномаси натижаларидан келиб чиқади.

инфляцион кутилмалар, инфляция

Аҳолининг йиллик инфляцион кутилмалари. Манба: Ўзбекистон Марказий банки шарҳи.

Қайд этлишича, сўнгги ойларда нархларга босим ўтказиши мумкин бўлган асосий омиллар бўйича аҳоли ва тадбиркорларнинг хавотирларида бироз мўтадиллашув кузатилган эди. Апрель якунларига кўра барча омиллар бўйича хавотирлар ортганини кўриш мумкин.

инфляцион кутилмалар, инфляция

Аҳоли инфляцион кутилмаларининг омиллари. Манба: Ўзбекистон Марказий банки шарҳи.

Хусусан, аҳолининг коммунал хизматлар ва ёқилғи-энергия ресурслари қимматлашиши борасидаги хавотирлари кетма-кет иккинчи ой ортган. Асосий озиқ-овқатлар нархлари ўсиши ҳамда иш ҳақи ва нафақалар миқдори ошишининг инфляцияга таъсирини сезиларли баҳолаган респондентлар улуши ҳам кўпайган. Валюта курси ўзгариши билан боғлиқ хавотирлар бироз мўтадиллашмоқда.

Апрелда тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан 0,4 фоиз бандга пасайиб, 10,3 фоизни ташкил этди.

инфляцион кутилмалар, инфляция

Тадбиркорларнинг йиллик инфляцион кутилмалари. Манба: Ўзбекистон Марказий банки шарҳи.

Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари шаклланишида коммунал хизматлар ва ёқилғи-энергия нархлари асосий рол ўйнамоқда: апрель ойида ушбу омилларнинг инфляцияга таъсири борасидаги хавотирлар сезиларли ортган. Шунингдек, транспорт харажатларининг қимматлашиши ва хомашё нархларининг қимматлашиши билан боғлиқ хавотирлар ҳам кучайган. Бу сўнгги ойларда авж олган геосиёсий кескинликлар фонида юзага келган логистикадаги узилишлар билан изоҳланиши мумкин. Валюта курси ўзгариши ва солиқ юки юқорилигидан хавотир билдирган респондентлар улуши ҳам кўпайган.

инфляцион кутилмалар, инфляция

Тадбиркорлар инфляцион кутилмаларининг омиллари. Манба: Ўзбекистон Марказий банки шарҳи.

Аҳолининг турли тоифалари кесимида энг юқори инфляцион кутилмалар пенсионерлар томонидан билдирилган бўлса, энг паст кутилмалар талабалар томонидан қайд этилган.

инфляцион кутилмалар, инфляция

инфляцион кутилмалар, инфляция

Инфляцион кутилмалар соҳалар кесимида. Манба: Ўзбекистон Марказий банки шарҳи.

Тадбиркорлар орасида келгусида нархлар шаклланиши бўйича энг юқори кутилмалар маданият ва санъат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар томонидан қайд этилган. Энг паст кутилмалар ташиш хизматларини кўрсатишга мўлжалланган соҳаларида кузатилган.

Ҳудудлар кесимида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари инфляцион кутилмаларининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилган. Энг паст инфляцион кутилмалар Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилоятида кузатилган.

Апрелда коммунал хизматлар, ёқилғи-энергия, транспорт ва хомашё нархлари ўсиши билан боғлиқ хавотирлар кучайди
Янгиликлар 10:38 · 02.06.2026
Апрелда коммунал хизматлар, ёқилғи-энергия, транспорт ва хомашё нархлари ўсиши билан боғлиқ хавотирлар кучайди
Ўзбекистонда чакана ва улгуржи савдода қанча пул айланаётгани очиқланди
Янгиликлар 8:43 · 02.06.2026
Ўзбекистонда чакана ва улгуржи савдода қанча пул айланаётгани очиқланди
Ўзбекистонда маданият ва санъат вакилларига ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади
Янгиликлар 15:14 · 01.06.2026
Ўзбекистонда маданият ва санъат вакилларига ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади
Қўшилган қиймат солиғи бўйича соддалаштирилган тартиб жорий этилади
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:25 · 01.06.2026
Қўшилган қиймат солиғи бўйича соддалаштирилган тартиб жорий этилади
Ўзбекистон яна олтин сотишни бошлади
Янгиликлар 10:48 · 01.06.2026
Ўзбекистон яна олтин сотишни бошлади
Ўзбекистонда банкларга хорижий валюта сотиш ҳажми кескин ошди
Янгиликлар 8:44 · 01.06.2026
Ўзбекистонда банкларга хорижий валюта сотиш ҳажми кескин ошди