Микромолия ташкилотларининг исломий хизматлари ҳажми 8 баробарга ошди

9:24 · 03.06.2026

Тадбиркорларга микрокредит гаровсиз қисми 1 июлдан 200 млн сўмгача оширилади

12:05 · 02.06.2026

Апрелда коммунал хизматлар, ёқилғи-энергия, транспорт ва хомашё нархлари ўсиши билан боғлиқ хавотирлар кучайди

10:38 · 02.06.2026

Ўзбекистонда чакана ва улгуржи савдода қанча пул айланаётгани очиқланди

8:43 · 02.06.2026

Ўзбекистонда маданият ва санъат вакилларига ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади

15:14 · 01.06.2026

Қўшилган қиймат солиғи бўйича соддалаштирилган тартиб жорий этилади

11:25 · 01.06.2026

Ўзбекистон яна олтин сотишни бошлади

10:48 · 01.06.2026

Ўзбекистонда банкларга хорижий валюта сотиш ҳажми кескин ошди

8:44 · 01.06.2026

Тошкентда яхши яшаш учун қанча пул керак?

20:55 · 30.05.2026

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди: пуллар қаерга сарфланяпти?

19:55 · 30.05.2026

1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни ошириш таклиф қилинди

18:19 · 26.05.2026

Энди хориждан юборилган жўнатмаларни Ягона портал орқали кузатиш мумкин бўлади

14:19 · 26.05.2026

Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади

11:02 · 26.05.2026

Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?

8:42 · 26.05.2026

Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?

11:56 · 25.05.2026

Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди

10:30 · 25.05.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:14 · 23.05.2026

Ўзбекистонда ҳайдалган автомобиллар ва янги «иномарка»лар сотуви камайди

16:03 · 22.05.2026

Микромолия ташкилотларининг исломий хизматлари ҳажми 8 баробарга ошди

Ўзбекистондаги микромолия ташкилотлари 2026 йилнинг I чорагида 11,2 млрд сўмлик исломий микромолия хизматларини кўрсатди, бу – йиллик нисбатда 8 карра ўсиш дегани.

Микромолия ташкилотларининг исломий хизматлари ҳажми 8 баробарга ошди

2026 йилнинг I чорагида микромолия ташкилотлари томонидан кўрсатилган исломий молиялаштириш хизматлари ҳажми 11,2 млрд сўмни ташкил этди. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 баробарга кўп, дея маълум қилди Ўзбекистон Марказий банки.

Микромолия ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган исломий молиялаштириш хизматлари таркибида муробаҳа асосий улушни эгаллаб, жами ҳажмнинг 69 фоизини ёки 7,7 млрд сўмни ташкил этди.

Ҳисобот даврида музораба хизматлари ҳажми 2,1 млрд сўм (19 фоиз), исломий ижара хизматлари эса 1,4 млрд сўм (12 фоиз)га тенг бўлган.

Муробаҳа ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20 баробарга ошган бўлса, исломий ижара 300 баробарга ўсган.

Screenshot_1

Маълумот учун:

  • Муробаҳа битимида молиявий ташкилот мижоз хоҳлаган товарни сотиб олади ва кейин уни мижозга ўз таннархи ва устига қўшилган фойда миқдорини очиқ кўрсатган ҳолда сотади.
  • Музораба – шерикчиликка асосланган молиялаштириш шакли бўлиб, бир томон капитал беради, иккинчи томон эса меҳнат, билим ва бошқарув билан иштирок этади.
  • Исломий ижара – ислом молиясидаги лизинг ёки ижарага бериш модели бўлиб, унда молиявий ташкилот муайян активни сотиб олади ва уни мижозга маълум ҳақ эвазига фойдаланиш учун беради.

Марказий банк ҳисоботига кўра, 2026 йил I чорагида исломий молиялаштириш хизматларининг асосий қисми 4 та микромолия ташкилоти ҳиссасига тўғри келди:

  • “Apex Moliya” ММТ – 8,4 млрд сўм;
  • “Ael” ММТ» – 2,1 млрд сўм;
  • “Enterprise Finance” ММТ – 670 млн сўм;
  • “Бизнесни ривожлантириш” ташкилоти – 9 млн сўм.

Январ–март ойларида кўрсатилган исломий молиялаштириш хизматларида юридик шахслар улуши 46 фоизни ташкил этиб, улар томонидан жами 5,2 млрд сўмлик хизматлардан фойдаланилди.

Жисмоний шахслар ҳиссасига 2,9 млрд сўм (26 фоиз), якка тартибдаги тадбиркорлар ҳиссасига эса 3,1 млрд сўм (28 фоиз) тўғри келди.

Ҳудудлар кесимида хизматларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, бу ерда жами 10,6 млрд сўмлик исломий молиялаштириш хизматлари кўрсатилди. Бу – жами ҳажмнинг 94 фоизига тенг. Наманган вилоятида эса 670 млн сўмлик хизматлар кўрсатилиб, бу ҳудуднинг улуши 6 фоизни ташкил этди.

Микромолия ташкилотларининг исломий хизматлари ҳажми 8 баробарга ошди
Янгиликлар 9:24 · 03.06.2026
Микромолия ташкилотларининг исломий хизматлари ҳажми 8 баробарга ошди
Тадбиркорларга микрокредит гаровсиз қисми 1 июлдан 200 млн сўмгача оширилади
Янгиликлар 12:05 · 02.06.2026
Тадбиркорларга микрокредит гаровсиз қисми 1 июлдан 200 млн сўмгача оширилади
Апрелда коммунал хизматлар, ёқилғи-энергия, транспорт ва хомашё нархлари ўсиши билан боғлиқ хавотирлар кучайди
Янгиликлар 10:38 · 02.06.2026
Апрелда коммунал хизматлар, ёқилғи-энергия, транспорт ва хомашё нархлари ўсиши билан боғлиқ хавотирлар кучайди
Ўзбекистонда чакана ва улгуржи савдода қанча пул айланаётгани очиқланди
Янгиликлар 8:43 · 02.06.2026
Ўзбекистонда чакана ва улгуржи савдода қанча пул айланаётгани очиқланди
Ўзбекистонда маданият ва санъат вакилларига ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади
Янгиликлар 15:14 · 01.06.2026
Ўзбекистонда маданият ва санъат вакилларига ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади
Қўшилган қиймат солиғи бўйича соддалаштирилган тартиб жорий этилади
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:25 · 01.06.2026
Қўшилган қиймат солиғи бўйича соддалаштирилган тартиб жорий этилади