Талаба ва ёшларга бизнес қилиши учун 2 млрд сўмгача кредит берилади

11:28 · 03.06.2026

Микромолия ташкилотларининг исломий хизматлари ҳажми 8 баробарга ошди

9:24 · 03.06.2026

Тадбиркорларга микрокредит гаровсиз қисми 1 июлдан 200 млн сўмгача оширилади

12:05 · 02.06.2026

Апрелда коммунал хизматлар, ёқилғи-энергия, транспорт ва хомашё нархлари ўсиши билан боғлиқ хавотирлар кучайди

10:38 · 02.06.2026

Ўзбекистонда чакана ва улгуржи савдода қанча пул айланаётгани очиқланди

8:43 · 02.06.2026

Ўзбекистонда маданият ва санъат вакилларига ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади

15:14 · 01.06.2026

Қўшилган қиймат солиғи бўйича соддалаштирилган тартиб жорий этилади

11:25 · 01.06.2026

Ўзбекистон яна олтин сотишни бошлади

10:48 · 01.06.2026

Ўзбекистонда банкларга хорижий валюта сотиш ҳажми кескин ошди

8:44 · 01.06.2026

Тошкентда яхши яшаш учун қанча пул керак?

20:55 · 30.05.2026

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди: пуллар қаерга сарфланяпти?

19:55 · 30.05.2026

1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни ошириш таклиф қилинди

18:19 · 26.05.2026

Энди хориждан юборилган жўнатмаларни Ягона портал орқали кузатиш мумкин бўлади

14:19 · 26.05.2026

Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади

11:02 · 26.05.2026

Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?

8:42 · 26.05.2026

Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?

11:56 · 25.05.2026

Чет элликлар Ўзбекистонда махсус солиқ режимига ўтиш учун 50 минг доллар тўлайди

10:30 · 25.05.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

10:14 · 23.05.2026

Талаба ва ёшларга бизнес қилиши учун 2 млрд сўмгача кредит берилади

Шунингдек, талаба ва ёшларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилга 10 млрд сўмгача кредит ажратилади.

Талаба ва ёшларга бизнес қилиши учун 2 млрд сўмгача кредит берилади

“Тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали ёшлар бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, мазкур қарорни қабул қилишнинг асосий мақсадлари қуйидагиларни 2026—2028-йилларда амалга оширишдир:

  • 300 мингдан ортиқ ёшларни қамраб олиш, шу жумладан, 100 мингга яқин қўшимча иш ўринларини яратиш ҳамда уларнинг меҳнат бозорига муваффақиятли киришини қўллаб-қувватлаш;
  • саноат, хизматлар кўрсатиш соҳаларидаги, шу жумладан, ўзини ўзи банд қилишга қаратилган ёшларнинг тадбиркорлик ташаббус ва ғояларини молиялаштириш тизимини ривожлантириш;
  • ходимларнинг кўпчилик қисмини ёшлар ташкил этадиган, шунингдек, уларнинг бандлигини ва даромадини оширишга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш.

Қарорда белгиланишича, “Ёшлар бизнеси” ва “Келажакка қадам” дастурларининг навбатдаги босқичи амалга оширилади. АТ “Алоқабанк” томонидан “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида хизмат кўрсатиш (сервис) ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги, шу жумладан, қуйидаги йўналишларда кредит маҳсулотлари бўйича 31 ёшга тўлмаганларга асосий қарздан 1 йилгача, фоиз тўловларидан 3 ойгача имтиёзли давр билан 7 йилгача кредитлар (микроқарзлар) Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади:

1) суғурта полиси таъминоти ёки 3-шахс кафиллиги асосида 100 млн сўмгача имтиёзли микроқарзларни қуйидаги лойиҳалар бўйича ажратилади:

  • ёшларнинг хорижий тил ва рақамли технологияларни ўрганиши ҳамда замонавий касб-ҳунарни эгаллаши бўйича ўқиш харажатларини молиялаштириш учун — 20 млн сўмгача;
  • замонавий касблар, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар маркетинги, мобилография, фрилансерлик, интернет (онлайн) дўконлар ташкил этиш ва ўзини ўзи банд қилиш фаолият турига мос лойиҳалар учун — 50 млн сўмгача;
  • касаначилик, тўқимачилик маҳсулотларини тайёрлаш, тикувчилик ва бошқа маҳсулотларни иккиламчи қайта ишлаш ва (ёки) сотиш, улардан янги маҳсулотлар тайёрлаш лойиҳалари учун — 50 млн сўмгача;
  • новвойчилик ва ширинликлар тайёрлаш ҳамда сотиш лойиҳаларга — 100 млн сўмгача.

2) Мол-мулк грови асосида 300 млн сўмгача кредитларни қуйидаги лойиҳаларга ажратилади:

  • сайилгоҳ, туристик маскан, гастрономик кўча ва бошқа жамоат жойларида кўчма ёки енгил конструкцияли шохобча ва нуқталарни ташкил этиш, уларга жиҳоз ва воситаларни харид қилиш учун — 200 млн сўмгача;
  • автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташиш ва юкларни етказиб бериш лойиҳалари учун — 300 млн сўмгача.

“Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан “Келажакка қадам” дастури доирасида “Келажак тадбиркорлари” лойиҳаси амалга оширилади ва бизнес ғояларини амалга ошириш истагида бўлган 31 ёшга тўлмаган талаба ва ёшларга 2 млрд сўмгача кредит ажратилади.

Хусусан:

  • ўзини ўзи банд қилган ва бизнесга илк қадам қўймоқчи бўлганларга 6 ойлик имтиёзли давр билан 18 ойгача гаровсиз 20 млн сўмгача;
  • зарур бизнес кўникмага эга бўлиб, тадбиркорлик субъекти сифатида мустақил бизнес бошламоқчи бўлганларга 1 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга 300 млн сўмгача;
  • тадбиркорлик субъекти сифатида мустақил бизнес бошлаган ва фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган ёшларга 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан 2 млрд сўмгача.

Шунингдек, талаба ва ёшларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилга 10 млрд сўмгача кредит ажратилади. Бунда мазкур имтиёзли кредит тадбиркорлик субъектларига ҳар икки млрд сўм қийматгача бўлган маблағ учун камида икки нафар талаба ва ёшларни ишга қабул қилиш шарти билан ажратилади. Имтиёзли кредит ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларга асосий воситалар сотиб олиш ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилади.

Тадбиркор унинг имтиёзли кредит олишига сабаб бўлган ишсиз ёшлар ўртасида икки йил давомида меҳнат шартномаси бекор бўлса, кредит фоизи меҳнат шартномаси бекор бўлган санадан тижорат ставкасига ўзгартирилади. Ушбу ходимлар ўрнига 1 ой ичида бошқа ишсиз ёшлар ишга қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно.

Ишсиз ёшларни иш билан таъминлашда меҳнат шартномасида иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаслиги талаб этилади.

Талаба ва ёшларга бизнес қилиши учун 2 млрд сўмгача кредит берилади
Янгиликлар 11:28 · 03.06.2026
Талаба ва ёшларга бизнес қилиши учун 2 млрд сўмгача кредит берилади
Микромолия ташкилотларининг исломий хизматлари ҳажми 8 баробарга ошди
Янгиликлар 9:24 · 03.06.2026
Микромолия ташкилотларининг исломий хизматлари ҳажми 8 баробарга ошди
Тадбиркорларга микрокредит гаровсиз қисми 1 июлдан 200 млн сўмгача оширилади
Янгиликлар 12:05 · 02.06.2026
Тадбиркорларга микрокредит гаровсиз қисми 1 июлдан 200 млн сўмгача оширилади
Апрелда коммунал хизматлар, ёқилғи-энергия, транспорт ва хомашё нархлари ўсиши билан боғлиқ хавотирлар кучайди
Янгиликлар 10:38 · 02.06.2026
Апрелда коммунал хизматлар, ёқилғи-энергия, транспорт ва хомашё нархлари ўсиши билан боғлиқ хавотирлар кучайди
Ўзбекистонда чакана ва улгуржи савдода қанча пул айланаётгани очиқланди
Янгиликлар 8:43 · 02.06.2026
Ўзбекистонда чакана ва улгуржи савдода қанча пул айланаётгани очиқланди
Ўзбекистонда маданият ва санъат вакилларига ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади
Янгиликлар 15:14 · 01.06.2026
Ўзбекистонда маданият ва санъат вакилларига ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади