Марказий банк исломий банк фаолиятини лицензиялаш тартибини ишлаб чиқди

17:50 · 03.06.2026

Солиқ қўмитаси 102,5 млрд сўм ижтимоий кешбэкни қайтаришни вақтинча тўхтатди

14:49 · 03.06.2026

Талаба ва ёшларга бизнес қилиши учун 2 млрд сўмгача кредит берилади

11:28 · 03.06.2026

Микромолия ташкилотларининг исломий хизматлари ҳажми 8 баробарга ошди

9:24 · 03.06.2026

Тадбиркорларга микрокредит гаровсиз қисми 1 июлдан 200 млн сўмгача оширилади

12:05 · 02.06.2026

Апрелда коммунал хизматлар, ёқилғи-энергия, транспорт ва хомашё нархлари ўсиши билан боғлиқ хавотирлар кучайди

10:38 · 02.06.2026

Ўзбекистонда чакана ва улгуржи савдода қанча пул айланаётгани очиқланди

8:43 · 02.06.2026

Ўзбекистонда маданият ва санъат вакилларига ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади

15:14 · 01.06.2026

Қўшилган қиймат солиғи бўйича соддалаштирилган тартиб жорий этилади

11:25 · 01.06.2026

Ўзбекистон яна олтин сотишни бошлади

10:48 · 01.06.2026

Ўзбекистонда банкларга хорижий валюта сотиш ҳажми кескин ошди

8:44 · 01.06.2026

Тошкентда яхши яшаш учун қанча пул керак?

20:55 · 30.05.2026

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 47 млрд долларга етди: пуллар қаерга сарфланяпти?

19:55 · 30.05.2026

1 июндан кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдорни ошириш таклиф қилинди

18:19 · 26.05.2026

Энди хориждан юборилган жўнатмаларни Ягона портал орқали кузатиш мумкин бўлади

14:19 · 26.05.2026

Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий хизматлардан фойдаланиши осонлаштирилади

11:02 · 26.05.2026

Дунё иқтисодий харитаси қандай ўзгаради?

8:42 · 26.05.2026

Ўзбекистонда касблар кесимида ойликлар қандай ўзгаряпти?

11:56 · 25.05.2026

Марказий банк исломий банк фаолиятини лицензиялаш тартибини ишлаб чиқди

Лойиҳа билан, банклар ҳузурида исломий молия кенгашлари ташкил этилиши ҳамда раҳбарлар ва кенгаш аъзолари учун қатъий малака ва тажриба талаблари белгиланмоқда.

Марказий банк исломий банк фаолиятини лицензиялаш тартибини ишлаб чиқди

Марказий банк исломий банк фаолиятини амалга ошириш тартибини белгиловчи қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Унга кўра, Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун алоҳида лицензия жорий этилади. Исломий банк хизматларини йўлга қўймоқчи бўлган банклар регулятордан рухсат олиши, исломий молия кенгаши, махсус бўлинма ва ички аудит тизимини ташкил этиши керак бўлади.

Ҳужжат билан «исломий банк фаолияти» тушунчаси киритилмоқда — бу банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳамда исломий молия стандартларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолият.

Лицензия олиш учун банк акциядорларининг қарори, уч йиллик бизнес-режа, исломий молия стандартларига мувофиқлик сиёсати, исломий молия кенгаши аъзолари ҳақидаги маълумотлар ҳамда исломий молиявий операциялар бўйича алоҳида ҳисоб юритиш имконияти мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши лозим бўлади.

Бундан ташқари, банкларни давлат рўйхатидан ўтказишда ногиронлиги бўлган шахслар учун банк биноларида қулай шароитлар яратилгани ҳақидаги ваколатли инспекция хулосасини тақдим этиш талаби ҳам киритилмоқда.

Марказий банк исломий банк фаолияти лицензиясини бериш бўйича қарорни барча ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин икки ойдан ошмаган муддатда қабул қилади. Лицензия учун банклардан устав капиталининг энг кам миқдорининг 0,1%и миқдорида давлат божи ундирилади ҳамда ҳар бир лицензия тури учун бож алоҳида олинади.

Шунингдек, банкларнинг Исломий молия кенгаши фаолияти норматив ҳужжатларга киритилмоқда. Банк кузатув кенгаши, бошқарув аъзолари, исломий молия кенгаши аъзолари, бош бухгалтер, ички аудит, таваккалчиликларни бошқариш, комплаенс назорати ва исломий банк фаолиятига масъул раҳбарлар лавозимга киришишидан олдин Марказий банк билан келишилиши талаб этилади.

Банклар раҳбар лавозимларига номзодларни тайинлашдан олдин уларнинг ишчанлик обрўси, тажрибаси, билим ва кўникмалари, мустақиллиги ҳамда бошқа мезонлар бўйича дастлабки баҳолашни ўтказиши шарт бўлади. Баҳолаш натижасида талабларга жавоб бермаган шахслар раҳбар лавозимларига тайинланиши ёки сайланишига йўл қўйилмайди.

Бундан ташқари, Исломий молия кенгаши аъзоларининг камида уч нафари, жумладан, раис ва унинг ўринбосари исломшунослик, ислом ҳуқуқи (фиқҳ), усулул фиқҳ ёки фиқҳул муамалат йўналишида олий маълумотга эга бўлиши керак.

Исломий банк фаолиятига масъул раҳбар ходим эса молия ёки исломий молия бўйича олий маълумотга эга бўлиши, шунингдек AAOIFI томонидан бериладиган халқаро сертификатлардан бирини олган бўлиши талаб этилади.

2027 йил 1 июлдан бошлаб банкларнинг барча Исломий молия кенгаши аъзолари ҳам AAOIFI сертификатларидан бирига эга бўлиши лозим. Шу билан бирга, кенгаш аъзолари банкнинг акциядори, кузатув кенгаши ёки бошқарув аъзоси, шунингдек банк ходими бўлиши мумкин эмаслиги назарда тутилмоқда.

Марказий банк исломий банк фаолиятини лицензиялаш тартибини ишлаб чиқди
Янгиликлар 17:50 · 03.06.2026
Марказий банк исломий банк фаолиятини лицензиялаш тартибини ишлаб чиқди
Солиқ қўмитаси 102,5 млрд сўм ижтимоий кешбэкни қайтаришни вақтинча тўхтатди
Янгиликлар 14:49 · 03.06.2026
Солиқ қўмитаси 102,5 млрд сўм ижтимоий кешбэкни қайтаришни вақтинча тўхтатди
Талаба ва ёшларга бизнес қилиши учун 2 млрд сўмгача кредит берилади
Янгиликлар 11:28 · 03.06.2026
Талаба ва ёшларга бизнес қилиши учун 2 млрд сўмгача кредит берилади
Микромолия ташкилотларининг исломий хизматлари ҳажми 8 баробарга ошди
Янгиликлар 9:24 · 03.06.2026
Микромолия ташкилотларининг исломий хизматлари ҳажми 8 баробарга ошди
Тадбиркорларга микрокредит гаровсиз қисми 1 июлдан 200 млн сўмгача оширилади
Янгиликлар 12:05 · 02.06.2026
Тадбиркорларга микрокредит гаровсиз қисми 1 июлдан 200 млн сўмгача оширилади
Апрелда коммунал хизматлар, ёқилғи-энергия, транспорт ва хомашё нархлари ўсиши билан боғлиқ хавотирлар кучайди
Янгиликлар 10:38 · 02.06.2026
Апрелда коммунал хизматлар, ёқилғи-энергия, транспорт ва хомашё нархлари ўсиши билан боғлиқ хавотирлар кучайди