Концерт ташкилотчилари ва хусусий театрлар деярли 10 йилга қатор солиқлардан озод қилинади

15:42 · 05.06.2026

TBC’га OLX’ни сотиб олишга рухсат берилди

12:06 · 05.06.2026

Телефон рақами орқали банк ҳисобварақлари ўртасидаги ўтказмалар қандай ишлайди?

10:17 · 05.06.2026

1 сентябрдан автобусларда йўлкира фақат унга чиқишда тўланади

15:11 · 04.06.2026

Ўзбекистонда ломбардлар уч ойда 1 трлн сўмлик микроқарзлар ажратди

10:22 · 04.06.2026

Fitch Ўзбекистоннинг кредит рейтинги прогнозини «ижобий»га ўзгартирди

9:07 · 04.06.2026

Марказий банк исломий банк фаолиятини лицензиялаш тартибини ишлаб чиқди

17:50 · 03.06.2026

Солиқ қўмитаси 102,5 млрд сўм ижтимоий кешбэкни қайтаришни вақтинча тўхтатди

14:49 · 03.06.2026

Талаба ва ёшларга бизнес қилиши учун 2 млрд сўмгача кредит берилади

11:28 · 03.06.2026

Микромолия ташкилотларининг исломий хизматлари ҳажми 8 баробарга ошди

9:24 · 03.06.2026

Тадбиркорларга микрокредит гаровсиз қисми 1 июлдан 200 млн сўмгача оширилади

12:05 · 02.06.2026

Апрелда коммунал хизматлар, ёқилғи-энергия, транспорт ва хомашё нархлари ўсиши билан боғлиқ хавотирлар кучайди

10:38 · 02.06.2026

Ўзбекистонда чакана ва улгуржи савдода қанча пул айланаётгани очиқланди

8:43 · 02.06.2026

Ўзбекистонда маданият ва санъат вакилларига ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади

15:14 · 01.06.2026

Қўшилган қиймат солиғи бўйича соддалаштирилган тартиб жорий этилади

11:25 · 01.06.2026

Ўзбекистон яна олтин сотишни бошлади

10:48 · 01.06.2026

Ўзбекистонда банкларга хорижий валюта сотиш ҳажми кескин ошди

8:44 · 01.06.2026

Тошкентда яхши яшаш учун қанча пул керак?

20:55 · 30.05.2026

Концерт ташкилотчилари ва хусусий театрлар деярли 10 йилга қатор солиқлардан озод қилинади

1 сентябрдан бошлаб концерт, кинематография, болалар контенти соҳасидаги ташкилотлар, шунингдек, нодавлат театрлар деярли 10 йил муддатга қатор солиқлардан озод қилинади. Нодавлат театрлар ва театр-студияларни қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили 10 миллиард сўм ажратилади.

Концерт ташкилотчилари ва хусусий театрлар деярли 10 йилга қатор солиқлардан озод қилинади

Ўзбекистон нодавлат театрлар ва театр-студияларни қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили 10 миллиард сўм ажратади. Бу ҳақда президентнинг 2 июндаги маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонида сўз боради.

Ушбу маблағлар ҳисобидан ҳар йили 50 та саҳна асари яратилиши билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, ҳар ойда хусусий бинони ижарага олиш харажатлари бўйича БҲМнинг 50 бараваригача қисми қопланади.

Бунда давлат маданият объектлари уларнинг бўш вақтларида нодавлат театр ва театр-студияларга спектакль намойиш этиш учун ижара тўловисиз фойдаланиш учун берилади.

Томоша заллари учун талабгорлар иккита ёки ундан кўп бўлган тақдирда, улар орасида танлов ўтказилади.

Солиқ имтиёзлари

1 сентябрдан 2036 йил 1 январгача фаолияти концертларни ташкил этиш, кинематография, болалар учун контент яратишдан иборат бўлган компаниялар, нодавлат театрлар ва театр-студиялар, шунингдек, маданият ва санъат соҳасидаги хусусий таълим ташкилотлари солиқ имтиёзларига эга бўлади. Улар қўшилган қиймат солиғи, фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи ва мулк солиғидан озод қилинади. Бундай компаниялар ходимлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ҳам озод этилади.

Бундан ташқари, хорижий компанияларнинг Ўзбекистон ҳудудида киномаҳсулотлар яратишдан олган даромадлари Ўзбекистон норезидентларининг даромадларига тўлов манбаида солиқ солишда солиқ базасига киритилмайди.

Чипта субсидиялари

1 июлдан бошлаб давлат ва нодавлат театрларга ўзи фаолият юритаётган жойда саҳналаштирилган спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага қўшимча 10 минг сўм, бошқа ҳудудга чиққан ҳолда намойиш этилган тақдирда, 20 минг сўм миқдорида субсидия берилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Нукус шаҳри ва вилоятлар марказлари бундан мустасно) концерт-томоша тадбири ташкил этилган ва бир тадбир доирасида 1000 тадан ортиқ билет сотилган тақдирда, концерт-томоша ташкилотчиларига сотилган билетлар қийматининг 20 фоизига тенг бўлган миқдорда субсидия берилади.

Театр ваучерлари

1 октябрдан бошлаб давлат бюджети ҳисобидан театр, кино ва концерт тадбирларига бепул ваучерлар берилади.

Уларни ҳар йили 500 минг нафар ўқитувчилар, шифокорлар, давлат хизматчилари, фаол ўқувчи ва талабалар, шунингдек, Ижтимоий реестрга киритилган 100 мингта оиланинг ҳар биридан бир нафардан бола ҳамда ногиронлиги бўлган болалар олишлари мумкин бўлади.

Ваучер қиймати бўйича маблағлар ваучер олувчиларнинг номига очиладиган ижтимоий карта орқали тақдим этилади.

Концерт ташкилотчилари ва хусусий театрлар деярли 10 йилга қатор солиқлардан озод қилинади
Янгиликлар 15:42 · 05.06.2026
Концерт ташкилотчилари ва хусусий театрлар деярли 10 йилга қатор солиқлардан озод қилинади
TBC’га OLX’ни сотиб олишга рухсат берилди
Бизнес, Янгиликлар 12:06 · 05.06.2026
TBC’га OLX’ни сотиб олишга рухсат берилди
Телефон рақами орқали банк ҳисобварақлари ўртасидаги ўтказмалар қандай ишлайди?
Янгиликлар 10:17 · 05.06.2026
Телефон рақами орқали банк ҳисобварақлари ўртасидаги ўтказмалар қандай ишлайди?
1 сентябрдан автобусларда йўлкира фақат унга чиқишда тўланади
Авто, Янгиликлар 15:11 · 04.06.2026
1 сентябрдан автобусларда йўлкира фақат унга чиқишда тўланади
Ўзбекистонда ломбардлар уч ойда 1 трлн сўмлик микроқарзлар ажратди
Молия, Янгиликлар 10:22 · 04.06.2026
Ўзбекистонда ломбардлар уч ойда 1 трлн сўмлик микроқарзлар ажратди
Fitch Ўзбекистоннинг кредит рейтинги прогнозини «ижобий»га ўзгартирди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 9:07 · 04.06.2026
Fitch Ўзбекистоннинг кредит рейтинги прогнозини «ижобий»га ўзгартирди