Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин

18:43 · 13.07.2026

Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда

17:48 · 13.07.2026

«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади

14:47 · 13.07.2026

Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда

12:32 · 13.07.2026

Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди

10:51 · 13.07.2026

Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк

19:12 · 10.07.2026

Ўзбекистонда эҳтиёжманд шахс ва оилаларни аниқлаш тартиби белгиланади

16:49 · 10.07.2026

«Ўзбекнефтгаз»да дизел ва мазут ишлаб чиқариш режаси бажарилмагани сабаби маълум қилинди

15:44 · 10.07.2026

Ўзбекистонда фильм суратга оладиган хорижий компанияларга харажатларининг 25 фоизигача қайтариб берилади

13:45 · 10.07.2026

Ўзбекистонда кўмир нархи тартибга солиш бекор қилингач 2,1 баробар ошди

10:25 · 10.07.2026

Ўзбекистонда ипотека облигациялари бўйича биринчи биржа битими амалга оширилди

18:44 · 09.07.2026

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди

17:57 · 09.07.2026

Сенат Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

15:38 · 09.07.2026

Қорақалпоғистондаги махсус майнинг зонаси резидентларини рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди

12:51 · 09.07.2026

Anorbank’ка реклама қонунчилигини бузгани учун жарима қўлланди

11:38 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 30 йилдан ошган эски автомобиллар эгалари учун жарима жорий этилмайди

10:34 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 1 фоизлик кешбэкни бекор қилиш таклиф қилинди

20:53 · 08.07.2026

Минскда Ўзбекистон Савдо уйи очилди

18:04 · 08.07.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди

Тошкент шаҳри кредит миқдори жиҳатдан республикада мутлақ етакчи бўлиб қолмоқда. Пойтахтда 1 май ҳолатига жами фоизли қарзлар қолдиғи 290 трлн сўмдан ортган.

Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди

Ўзбекистон аҳолисининг банклардаги кредитлари бир йилда 21,2 фоизга кўпайди. Марказий банк қарзлар тақсимотига оид асосий рақамларни очиқлади.

Қарздорлик сезиларли ортди

2026 йил 1 май ҳолатига кўра, банклардан аҳоли ва бизнеснинг жами қарзи 629 трлн сўмга етди (2025 йил майда 565,5 трлн сўм эди). Бунда қарздорлик бир йил олдингига нисбатан 11 фоизга ошган. Йиллик ўсиш — 63,5 трлн сўм (11,2 фоиз).

Кредитларнинг 398,2 трлн сўми тадбиркорлар зиммасида бўлиб, миқдор 12 ойда 23,1 трлн сўмга (12 фоиз) ортган. Аҳоли қарзлари қолдиғи эса 230,8 трлн сўмга етди. Бу бир йил олдингидан (190,4 трлн сўм) қарийб 40,3 трлн сўмга ёки 21,2 фоизга кўп.

2020 йил 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг банклардан жами кредитлари 43,8 трлн сўм бўлган. Қолган йиллар май ойи бошларидаги кўрсаткичлар қуйидагича:

  • 2021 йил — 58,7 трлн сўм;
  • 2022 йил — 75,3 трлн сўм;
  • 2023 йил — 113,9 трлн сўм;
  • 2024 йил — 156,1 трлн сўм.

Бундан келиб чиқадики, охирги олти йилда аҳолининг банклардаги кредитлари ҳажми беш баравардан ортиққа ўсган.

Жорий йил 1 май ҳолатига кўра, умумий кредитлардан давлат банклари ажратган қисми 417,2 трлн сўм, хусусий банкларники 211,7 трлн сўмни ташкил этган.

Энг кўп кредит олинган ҳудуд

Тошкент шаҳри кредит миқдори жиҳатдан республикада мутлақ етакчи бўлиб қолмоқда. Пойтахтда 1 май ҳолатига жами фоизли қарзлар қолдиғи 290 трлн сўмдан ортган. Бу мамлакатдаги банклар умумий кредитлари ҳажмининг деярли ярмига (46,1 фоиз) тенг. Мазкур қарзларнинг 68,7 трлн сўми аҳоли, 221,2 трлн сўми бизнес субъектлари томонидан олинган. Ҳудудлар кесимида аҳоли ва корхоналарга берилган кредитлар қолдиғи қуйидагича:

  • Фарғона вилояти — 36,4 трлн сўм;
  • Самарқанд вилояти — 32,3 трлн сўм;
  • Тошкент вилояти — 29,7 трлн сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 29,4 трлн сўм;
  • Андижон вилояти — 28,2 трлн сўм;
  • Бухоро вилояти — 27,1 трлн сўм;
  • Хоразм вилояти — 26,2 трлн сўм.
  • Сурхондарё вилояти — 24 трлн сўм;
  • Наманган вилояти — 22,7 трлн сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 21,2 трлн сўм;
  • Жиззах вилояти — 20,5 трлн сўм;
  • Навоий вилояти — 20,1 трлн сўм;
  • Сирдарё вилояти — 20,4 трлн сўм.

Кўриш мумкинки, пойтахт аҳолисининг ўзи Фарғонадан бошқа исталган бир вилоятнинг жами кредитларига нисбатан икки баравар кўпроқ қарздор.

Қарзларнинг банклар бўйича тақсимоти

Умумий кредитлар қолдиғининг 107,4 трлн сўми давлат тасарруфидаги “Ўзмиллийбанк”ка тегишли. Миқдор жиҳатдан кейинги ўринларни қуйидаги банклар эгаллаган:

  • “Агробанк” — 89 трлн сўм;
  • “Ўзсаноатқурилишбанк” — 61,7 трлн сўм;
  • “Асака банк“ — 40,2 трлн сўм;
  • “Халқ банки” — 36,7 трлн сўм;
  • “Ипотекабанк” — 35,6 трлн сўм.

Аҳоли қандай мақсадларда кредит олмоқда?

Марказий банк таҳлилига кўра, аҳоли олган қарзларнинг энг кўп қисми — 83,9 триллион сўми ипотека кредитлари ҳисобланади. Мазкур кўрсаткич бир йил олдингидан 4,5 триллион сўмга ўсган. Кейинги навбатда микроқарзлар (50,1 триллион сўм), микрокредитлар (44,3 триллион сўм) ва автокредитлар (39,6 триллион сўм) миқдори нисбатан юқори шаклланган.

Аҳоли олган кредитларнинг 6,9 триллион сўми таълим учун бўлган. Бу қиймат бир йил аввалгидан деярли ўзгармаган. Истеъмол кредитлари миқдори 515 миллиард сўмни ташкил этган.

Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин
Янгиликлар 18:43 · 13.07.2026
Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин
Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда
Янгиликлар 17:48 · 13.07.2026
Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда
«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади
Янгиликлар 14:47 · 13.07.2026
«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади
Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда
Янгиликлар 12:32 · 13.07.2026
Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда
Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди
Янгиликлар 10:51 · 13.07.2026
Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди
Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк
Янгиликлар 19:12 · 10.07.2026
Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк