ҚҚСга ўтишнинг янги чегараси қандай қўлланилади?

8:58 · 16.06.2026

Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради

14:12 · 15.06.2026

Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади

11:16 · 15.06.2026

Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади

10:07 · 15.06.2026

Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади

15:22 · 12.06.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди

12:57 · 12.06.2026

Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин

10:42 · 12.06.2026

Сўмдаги омонатлар даромадлилиги 2022 йилдан бери энг паст даражага тушди — Марказий банк

16:31 · 11.06.2026

Блогерлар даромади қандай тартибда солиққа тортилади?

10:04 · 11.06.2026

Марказий банк 2 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди

15:39 · 10.06.2026

Кредит рейтингларининг яхшиланиши Ўзбекистонга нима беради?

12:30 · 10.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин захираси беш йилда 879 тоннага оширилади

9:53 · 10.06.2026

Тошкент уй-жой ижара бозори: айрим сегментларда ҳудудлар ўртасидаги тафовут икки баробардан юқори

15:12 · 09.06.2026

Ўзбекистонда судьялар даромади, мол-мулкини декларация қилиш йўлга қўйилади

14:09 · 09.06.2026

Аҳоли банкларга кўпроқ пул қўймоқда: омонатлар миқдори бир йилда 31 фоизга ошди

10:04 · 09.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 70,6 млрд долларгача қисқарди

14:20 · 08.06.2026

Ўзбекистондаги банклар тўрт ойда қанча фойда олгани очиқланди

10:40 · 08.06.2026

Ўзбекистонликлар асосан нима мақсадда кредит олмоқда?

10:04 · 08.06.2026

ҚҚСга ўтишнинг янги чегараси қандай қўлланилади?

Идоранинг қайд этишича, ўзгартиришлар йил бошидан бери айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган компанияларга таъсир қилади.

ҚҚСга ўтишнинг янги чегараси қандай қўлланилади?
Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Солиқ қўмитаси матбуот хизмати тадбиркорларнинг қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиши учун белгиланган чегаранинг оширилиши юзасидан изоҳ берди.

БҲМнинг 12 минг баравари (4,944 млрд сўм) миқдоридаги янги чегара президентнинг 26 майдаги кичик бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш тўғрисидаги фармони билан жорий этилди. Қарор жорий йилнинг 1 июнидан ўзгартиришлар кучга киргунга қадар ва ундан кейин ҚҚС тўлашга ўтиш учун тушум чегарасини белгилаш тартиби борасида саволларни юзага келтирди.

Солиқ қўмитасида таъкидланишича, январь май ойларида айланмаси 1 млрд сўмдан ошган компаниялар ҚҚС тўлашга эски тартиб бўйича ўтади. Июнь ойидан бошлаб эса унга айланма фақат 4,944 млрд сўмлик янги чегарадан ошгандагина ўтиш мумкин.

Шунингдек, идора ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун ўзгаришларнинг қандай амал қилишини тушунтирди. Солиқ қўмитасининг қайд этишича, ҚҚСга ўтишнинг янги чегараси уларга ҳам аввалгиси каби қўлланади.

Умумбелгиланган солиқ режимига ўтиш чегарасининг оширилиши 26 май куни президент ҳузурида ўтказилган тақдимот якунида эълон қилинди. Унда Шавкат Мирзиёев кичик бизнеснинг ўсиши учун янада қулай иқтисодий шароитлар ва тартибга солиш муҳитини яратиш чора-тадбирларини кўриб чиққан эди.

Тақдимотда таъкидланганидек, 2019 йилда 1 млрд сўмлик лимит белгилангандан буён нархлар сезиларли даражада ошди. Натижада айрим тадбиркорлар бу чегарага яқинлашганда айланмани яшириш, чек бермаслик ёки бизнесни бўлишга ўтаётган эди.

«Бу масала анчадан буён тадбиркорлар учун оғриқли бўлиб келаётган эди. Ҳудудларга сафарлар чоғида улар ҚҚС тўлашга ўтиш бўйича 1 млрд сўмлик чегара жуда пастлиги, солиқ маъмуриятчилиги мураккаблиги, текширув ва ҳисоботлар эса ҳаддан ташқари кўплигини таъкидлаб келишарди. Натижада бизнес хотиржам ривожланиш ўрнига сунъий равишда бўлинишга мажбур бўлаётган эди», — деди Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.

Йиғилишда кичик бизнес учун шароитларни яхшилашга қаратилган бошқа таклифлар ҳам билдирилди. Умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳаси учун 6% ставкада ҚҚС тўлаш, ресторан ва меҳмонхоналарга алкоголь ва тамаки маҳсулотларини нақд пулга сотишга рухсат бериш ҳамда солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш шулар жумласидандир.

Спот солиқ маслаҳатчиси Умидбек Сафаров билан солиқ тизимидаги ушбу ўзгаришлар борасида суҳбатлашиб, тадбиркорлар нималарга тайёр бўлиши, энди нима қилишлари кераклигини кўриб чиқди.

ҚҚСга ўтишнинг янги чегараси қандай қўлланилади?
Янгиликлар 8:58 · 16.06.2026
ҚҚСга ўтишнинг янги чегараси қандай қўлланилади?
Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради
Янгиликлар 14:12 · 15.06.2026
Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради
Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади
Янгиликлар 11:16 · 15.06.2026
Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади
Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади
Янгиликлар 10:07 · 15.06.2026
Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади
Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади
Янгиликлар 15:22 · 12.06.2026
Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади
Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди
Янгиликлар 12:57 · 12.06.2026
Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди