Ўзбекистон фуқаролари хорижга йилига 10 минг долларгача маблағни алоҳида рухсатномасиз инвестиция қилиши мумкин бўлади

17:13 · 16.06.2026

Ўзбекистонда апрель ойида сўмдаги кредит ставкалари пасайди

15:10 · 16.06.2026

ҚҚСга ўтишнинг янги чегараси қандай қўлланилади?

8:58 · 16.06.2026

Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради

14:12 · 15.06.2026

Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади

11:16 · 15.06.2026

Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади

10:07 · 15.06.2026

Меҳмонхоналар ва туроператорларга ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади

15:22 · 12.06.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги рекорд даражада кўпайди

12:57 · 12.06.2026

Банкларга мижозларнинг тизимли муаммоларини ҳал қилиш мажбурияти юклатилиши мумкин

10:42 · 12.06.2026

Сўмдаги омонатлар даромадлилиги 2022 йилдан бери энг паст даражага тушди — Марказий банк

16:31 · 11.06.2026

Блогерлар даромади қандай тартибда солиққа тортилади?

10:04 · 11.06.2026

Марказий банк 2 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди

15:39 · 10.06.2026

Кредит рейтингларининг яхшиланиши Ўзбекистонга нима беради?

12:30 · 10.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин захираси беш йилда 879 тоннага оширилади

9:53 · 10.06.2026

Тошкент уй-жой ижара бозори: айрим сегментларда ҳудудлар ўртасидаги тафовут икки баробардан юқори

15:12 · 09.06.2026

Ўзбекистонда судьялар даромади, мол-мулкини декларация қилиш йўлга қўйилади

14:09 · 09.06.2026

Аҳоли банкларга кўпроқ пул қўймоқда: омонатлар миқдори бир йилда 31 фоизга ошди

10:04 · 09.06.2026

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 70,6 млрд долларгача қисқарди

14:20 · 08.06.2026

Ўзбекистон фуқаролари хорижга йилига 10 минг долларгача маблағни алоҳида рухсатномасиз инвестиция қилиши мумкин бўлади

Юридик шахслар йилига 200 минг долларгача, жисмоний шахслар 10 минг долларгача маблағни хорижга алоҳида рухсатномасиз инвестиция қилишлари мумкин бўлади. Жисмоний шахслар хорижий брокерлик ва инвестиция ҳисобварақларини фақат лицензияланган воситачилар орқали тўлдиришлари мумкин.

Ўзбекистон фуқаролари хорижга йилига 10 минг долларгача маблағни алоҳида рухсатномасиз инвестиция қилиши мумкин бўлади
Фото: Sputnik

Ўзбекистон Марказий банки капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартибини соддалаштирмоқда. МБ бошқарувининг тегишли қарори 2 июнь куни қабул қилиниб, 15 июнь куни Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган. Ҳужжат уч ойдан сўнг кучга киради.

Янги тартибга кўра, айрим ҳолларда резидентлардан хорижга инвестиция киритиш учун олдиндан алоҳида рухсатнома олиш талаб этилмайди. Қарорда бир календарь йили давомида алоҳида рухсатномасиз хорижда инвестицион фаолиятни амалга ошириш учун киритиладиган маблағнинг юқори чегаралари белгиланган.

Эндиликда устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлган корхоналар ва уларнинг шуъба ташкилотлари хорижга йилига 100 минг долларгача, давлат улуши мавжуд бўлмаган корхоналар эса 200 минг долларгача инвестиция кирита олади.

Инвестицион фаолият деганда, хусусан, хорижий компанияларнинг устав капиталини шакллантириш, уларнинг капиталида иштирок этиш, чет элда филиаллар, ваколатхоналар ва савдо уйларини ташкил этиш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, давлат улуши мавжуд корхоналар ва уларнинг шўба ташкилотлари ўзларининг хориждаги филиал ва ваколатхоналарининг айланма маблағларини тўлдириш учун йилига 50 минг долларгача маблағ йўналтириши мумкин. Давлат улуши бўлмаган компаниялар учун бу чегара 100 минг долларни ташкил этади.

Жисмоний шахслар бир календар йили давомида алоҳида рухсатномасиз 10 минг долларгача маблағни хорижга инвестиция қилиши мумкин. Бу хорижий компаниялар капиталида иштирок этиш ёки уларнинг устав капиталини шакллантириш ҳолатларига тааллуқли.

Шу билан бирга, Президентнинг 2025 йил 18 декабрдаги фармонига мувофиқ, жисмоний шахслар томонидан хорижий брокерлик ёки инвестиция ҳисобварақларини тўлдириш фақат лицензияланган инвестиция воситачилари орқали амалга оширилади.

Марказий банкнинг изоҳ беришича, янги тартиб кучга кириши натижасида юридик ва жисмоний шахслар томонидан хорижда инвестицион фаолиятни амалга оширишда қатор қулайликлар яратилади.

Хусусан, амалдаги тартибга кўра юридик ва жисмоний шахслар хорижда қиймати 10 минг доллардан ортиқ инвестицион фаолиятни амалга ошириши учун Ўзбекистон президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарори талаб этилган. Қолаверса, бундай капитал операцияларини амалга ошириш бўйича даврийлик белгиланмаган бўлиб, бу талаб бир марталик (бир умрга) операцияни назарда тутган.

Шу нуқтаи назардан, янги тартибда кўзда тутилган энг муҳим янгиликлар, регуляторга кўра, чет элга инвестиция киритишда тегишли маблағларнинг юқори чегараси оширилгани ҳамда даврийлик (бир календар йили) белгилангани бўлди.

Қандай ҳужжатлар керак?

Операцияни амалга ошириш учун резидент банкка ариза ҳамда капитал ҳаракатига доир операцияни назарда тутувчи ҳужжатларни — шартнома, келишув, битим ёки бошқа ҳужжатни, шунингдек, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни тақдим этиши лозим.

Агар ҳужжат давлат ёки рус тилида тузилмаган бўлса, у легаллаштирилиши ёки унга апостил қўйилиши, давлат ёки рус тилига таржима қилиниб, нотариал тасдиқланиши керак.

Банк ҳужжатлар тақдим этилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай тизимга зарур маълумотларни киритиши шарт. Операция рўйхатдан ўтказилгач, белгиланган тартибда амалга оширилади.

Шунингдек, резидентлар ҳужжатларни электрон тизим орқали қабул қилиш учун тегишли дастурий таъминотга эга бўлган банкларга электрон шаклда ариза топшириши ҳам мумкин.

Хорижий инвестициялар бўйича ҳисобдорлик

Капитал ҳаракати операцияси шартларига киритилган барча ўзгаришлар қўшимча келишув билан расмийлаштирилиши керак. Резидент уни имзоланган кундан бошлаб 10 кун ичида банкка тақдим этиши шарт.

Хориждаги инвестиция фаолияти тўғрисидаги маълумотлар резидентлар томонидан хизмат кўрсатувчи банкка ҳар чоракда — ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-санасигача тақдим этилиши керак. Банклар, ўз навбатида, ушбу маълумотларни умумлаштириб, кейинги ой охиригача МБга юбориши лозим.

Агар резидент хориждаги инвестиция фаолияти тўғрисидаги маълумотларни белгиланган муддатда тақдим этмаса, унинг ушбу турдаги кейинги операциялари тўхтатиб қўйилади.

Янги қоидаларга кўра, банклар капитал ҳаракати операциялари ҳисобини «Валюта операцияларининг электрон ҳисоби» (FERUz) ахборот тизими орқали юритади. Банк маълумотларни тизимга киритганидан сўнг, операция рўйхатга олинган ҳисобланади.

Марказий банкнинг қайд этишича, ҳисобни журнал шаклида юритишнинг амалдаги тартиби бекор қилиниб, жараённинг ўзи рақамли форматга ўтказилади. Регулятор баҳосига кўра, бу ҳисоб юритишни янада шаффоф ва тезкор қилиши лозим.

Ўзгартиришлар, шунингдек, капитал ҳаракати операцияларини нафақат резидентнинг асосий ҳисобварағи очилган банк орқали, балки белгиланган тартибда исталган хизмат кўрсатувчи банк орқали ҳам амалга ошириш имконини беради.

Марказий банкнинг маълум қилишича, ўзгаришлар капитал ҳаракати билан боғлиқ операцияларни ҳисобга олишнинг шаффофлиги, тезкорлиги ва қулайлигини ошириши, шунингдек, резидентлар учун хорижга сармоя киритишда қўшимча имкониятлар яратиши керак.

Ўзбекистон фуқаролари хорижга йилига 10 минг долларгача маблағни алоҳида рухсатномасиз инвестиция қилиши мумкин бўлади
Янгиликлар 17:13 · 16.06.2026
Ўзбекистон фуқаролари хорижга йилига 10 минг долларгача маблағни алоҳида рухсатномасиз инвестиция қилиши мумкин бўлади
Ўзбекистонда апрель ойида сўмдаги кредит ставкалари пасайди
Янгиликлар 15:10 · 16.06.2026
Ўзбекистонда апрель ойида сўмдаги кредит ставкалари пасайди
ҚҚСга ўтишнинг янги чегараси қандай қўлланилади?
Янгиликлар 8:58 · 16.06.2026
ҚҚСга ўтишнинг янги чегараси қандай қўлланилади?
Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради
Янгиликлар 14:12 · 15.06.2026
Рақамли маркировка тизимида янги ўзгаришлар кучга киради
Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади
Янгиликлар 11:16 · 15.06.2026
Фуқаролар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга банклар очиқ эълон қилинади
Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади
Янгиликлар 10:07 · 15.06.2026
Банкоматда нақд пул ечишдаги узилишлар учун энди банклар жаримага тортилади