Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 4,9 млндан ошди

10:04 · 23.06.2026

Майдаги инфляция пенсионерларга кучлироқ сезилди — Марказий банк

9:18 · 23.06.2026

Марказий банк мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга Топ-10 банкни очиқлади

14:41 · 22.06.2026

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар миқдори рекорд даражага етди

11:15 · 22.06.2026

Аҳолининг иш ҳақига боғлиқлик даражаси юқори — Марказий банк

10:14 · 22.06.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:57 · 20.06.2026

Нега Ўзбекистонда кредитлар қиммат?

18:07 · 19.06.2026

ОТМ битирувчиларининг ўртача маоши 5,1 млн сўмни ташкил этди

13:50 · 19.06.2026

Май ойида аҳолига ёқилғи ва қандолат маҳсулотлари қимматлашгани энг кўп сезилди

11:15 · 19.06.2026

Валюта курси ўзгаришидан хавотирлар охирги бир йилдаги минимумгача пасайди

15:28 · 18.06.2026

Жаҳон банки Ўзбекистонда қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш учун 150 млн доллар ажратади

14:27 · 18.06.2026

Тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашган мансабдорлар жаримага тортилиши мумкин

10:05 · 18.06.2026

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

17:44 · 17.06.2026

Ўзбекистон суверен ислом облигацияларини чиқаришни бошлайди

14:28 · 17.06.2026

«Муаммоли кредитлар — банк тизими учун табиий ҳолат» — Тимур Ишметов

11:07 · 17.06.2026

Солиқ органларининг P2P мониторинги қанчалик қонуний?

10:32 · 17.06.2026

Ўзбекистон фуқаролари хорижга йилига 10 минг долларгача маблағни алоҳида рухсатномасиз инвестиция қилиши мумкин бўлади

17:13 · 16.06.2026

Ўзбекистонда апрель ойида сўмдаги кредит ставкалари пасайди

15:10 · 16.06.2026

Майдаги инфляция пенсионерларга кучлироқ сезилди — Марказий банк

Кейинги ўринда IT ва оммавий ахборот воситалари вакилларига сезилган инфляция даражаси ҳам нисбатан юқори бўлган — 12,1 фоиз.

Майдаги инфляция пенсионерларга кучлироқ сезилди — Марказий банк
Фото: Марказий банк

2026 йил май ойида Ўзбекистонда йиллик инфляция суръати 5,5 фоизгача секинлашди. Бироқ аҳолига сезилган нархлар ошиш даражаси бундан анча юқори шаклланган. Марказий банк таҳлилига кўра, ўтган ойда аҳолига сезилган инфляция даражаси йиллик 10,3 фоизни ташкил этди. Бу апрелдагидан 0,8 фоизга паст.

Соҳалар кесимида сезилган инфляция

Соҳалар ва ҳудудлар кесимида нархлар ўсиш суръати ўртача кўрсаткичдан (10,3 фоиз) фарқ қилади. Масалан, ой давомида пенсионерлар товар ва хизматлар қиймати 13 фоиз ошганини билдирган. Бу бошқа соҳалар билан таққослаганда энг юқори нарх ўсиши ҳисобланади.

Кейинги ўринда IT ва оммавий ахборот воситалари вакилларига сезилган инфляция даражаси ҳам нисбатан юқори бўлган — 12,1 фоиз. Шунингдек, банк ва молия (11,3 фоиз), ташиш (11,2 фоиз), давлат хизмати (10,9 фоиз), қурилиш (10,6 фоиз) умумий овқатланиш (10,5 фоиз) ва савдода (10,4 фоиз) нархлар ўртачадан баланд ўсган.

Ўтган ойда аҳоли орасида талабаларга инфляция энг паст даражада сезилгани қайд этилган — 8,9 фоиз.

Қайси ҳудудда нархлар тезроқ ошди?

2025 йил майидан 2026 йил июнигача ўтган даврда нархлар энг юқори суръатда ошган ҳудуд Фарғона вилояти бўлган— 12,2 фоиз. Яна Самарқанд вилоятида 12,1 фоиз, Тошкент шаҳрида 12 фоиз ўсиш кузатилган. Сирдарё (11 фоиз), Жиззах (10,9 фоиз), Бухоро (10,8 фоиз) вилоятларида ҳам нархлар ўртачадан юқори шакллангани қайд этилган. Энг паст сезилган инфляция даражаси Навоий вилоятида бўлган — 7,9 фоиз.

Нималар қимматлашди?

Аҳоли май ойида гўшт ва сут ҳамда ёқилғи маҳсулотлари нархларида юқори ўсиш кузатилганини билдирган. Шу билан бирга, мева-сабзавотлар, электр ва табиий газ, дорилар, қурилиш моллари, йўлкира ҳамда ташиш хизматлари нархи юқорилагани билдирилган.

Даромади ойига 4 миллион сўмдан юқори бўлган аҳолининг сезилган инфляция даражаси нисбатан юқори шаклланди. Энг баланд даражада сезилган нархлар ўсиши ҳар ой 30 миллион сўмдан кўп пул топадиганларда кузатилган —13,5 фоиз. Кейинги ўринда 20-30 миллион сўм топувчилар нархлар 12,4 фоизга ошганини билдирган.

Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 4,9 млндан ошди
Авто, Янгиликлар 10:04 · 23.06.2026
Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 4,9 млндан ошди
Майдаги инфляция пенсионерларга кучлироқ сезилди — Марказий банк
Янгиликлар 9:18 · 23.06.2026
Майдаги инфляция пенсионерларга кучлироқ сезилди — Марказий банк
Марказий банк мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга Топ-10 банкни очиқлади
Янгиликлар 14:41 · 22.06.2026
Марказий банк мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга Топ-10 банкни очиқлади
Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар миқдори рекорд даражага етди
Янгиликлар 11:15 · 22.06.2026
Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар миқдори рекорд даражага етди
Аҳолининг иш ҳақига боғлиқлик даражаси юқори — Марказий банк
Иқтисодиёт, Янгиликлар 10:14 · 22.06.2026
Аҳолининг иш ҳақига боғлиқлик даражаси юқори — Марказий банк
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:57 · 20.06.2026
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?