Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Уй-жой таъмири, тўй ва машина хариди: ўзбекистонликлар келгусида қандай мақсадларда кредит олмоқчи?

Талаб асосан ойига 7 млн сўмгача даромад оладиганлар орасида кучайиши мумкин. Юқори даромадли аҳоли орасида эса кредитга эҳтиёж камайиб бормоқда.

Ўзбекистонда аҳолининг кредит олишга талаби ошмоқда, уларнинг харажатлар бўйича кутилмалари ҳам юқори даражада қолмоқда. Бу ҳақда Марказий банкнинг Истеъмол кайфияти шарҳида келтирилган.

2026 йилнинг биринчи чорагида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, даромадлар субиндекси 72,8 бандни ташкил қилиб, ўсишда давом этди. Бунга реал даромадларнинг ўсиши ва хориждан пул ўтказмалари ҳажмининг ортиши таъсир кўрсатган.

Респондентларнинг 68%и даромадларининг ошишини, 25%и эса барқарор қолишини кутмоқда. Даромадлари пасайишини кутаётганлар улуши 7% гача қисқарди — бу сўнгги йиллардаги минимал даражадир.

даромад, кредитлар, кутилмалар, марказий банк, харажатлар

Шу билан бирга, энг ижобий кутилмалар 20 млн сўмдан юқори даромад олувчиларга тўғри келди — уларнинг 77 фоизи даромади ошишини кутмоқда (аввалги чоракда 72%). 3−5 млн ва 7−10 млн сўм даромадга эга иштирокчилар ўзгаришларни кутмаяпти, 10−15 млн сўм олувчилар эса, аксинча, даромадлар пасайишини кутяпти.

Аҳолининг асосий даромад манбаи сифатида расмий иш ҳақи етакчилик қилмоқда. Томорқа, тадбиркорлик, савдо, кунлик ишлар, ижара ва пул ўтказмаларидан даромад олувчилар улуши бироз ошган.

даромад, кредитлар, кутилмалар, марказий банк, харажатлар

Харажатлар бўйича кутилмалар ҳам юқори даражада (78,1 банд) қолмоқда. Иштирокчиларнинг 77 фоизи келгуси даврда харажатлари ошишини билдирган. Бироқ, энг юқори ва энг паст даромадга эга бўлганлар келгусида харажатларини қисқартирмоқчи.

Уй-жой таъмири барча даромад гуруҳлари учун энг устувор йўналиш бўлиб қолмоқда. Паст даромадли аҳоли (5 млн сўмгача) асосан уй-жой таъмири, таълим ва кундалик эҳтиёжларга маблағ ажратишни режалаштираётган бўлса, ўрта даромадли (5−10 млн сўм) қатламларда таълим, саёҳат, автомобиль ва тўй харажатларига қизиқиш юқори.

даромад, кредитлар, кутилмалар, марказий банк, харажатлар

Юқори даромадли гуруҳларда эса автомобиль, саёҳат, уй-жой хариди ва маиший техника каби йирик харидлар устуворлик қилмоқда. Айниқса, ойига 15−20 млн сўмдан ортиқ топадиганлар орасида саёҳат ва уй-жой харидига талаб юқори бўлиб қолмоқда.

даромад, кредитлар, кутилмалар, марказий банк, харажатлар

30 ёшгача бўлганлар асосан таълим, уй таъмирлаш, саёҳат ва автомобиль харидига маблағ сарфлашни режалаштираётган бўлса, ўрта ёшдагилар (31−50) пулларини уй-жой хариди ва таъмири, даволаниш, таълим ҳамда автомобиль сотиб олишга йўналтирмоқчи. 51 ёшдан юқори қатламда эса уй-жой таъмири ва даволаниш харажатлари устувор йўналиш сифатида қайд этилган.

даромад, кредитлар, кутилмалар, марказий банк, харажатлар

Жорий йилнинг январь март ойларида аҳолининг кредитга бўлган талаби бироз ошди (65,6 банд). Сўровнома иштирокчиларининг 56%и келгусида кредит олишга эҳтиёжи борлигини билдирган.

Кредитга талаб ойига 7 млн сўмгача даромад топадиганлар орасида ошиши мумкин. 10−15 млн сўм ва 20 млн сўмдан юқори даромадлилар орасида эса талаб пасайиб бормоқда. Маблағларни уй-жой таъмири, таълим, тўй, автомобиль хариди ва даволаниш харажатларига сарфлаш режалаштирилмоқда.

даромад, кредитлар, кутилмалар, марказий банк, харажатлар

Бу даврда жамғариш субиндекси 70,6 бандни ташкил этиб, ўтган чоракка нисбатан 1,7 бандга ошди. Респондентларнинг қарийб 66%и жамғармалари кўпайишини кутаётганини билдирган, жамғармаси йўқлигини айтганлар улуши эса 40,1 фоизгача камайган.

Келгусида жамғармаларнинг 1−3 ойга ҳамда 6 ойдан ортиқ муддатга етишини кутаётганлар улуши бироз ошди, 1 ойгача ва ўрта муддатлар бўйича кутилмалар пасайди.

Респондентларнинг 58 фоизи молиявий аҳволи яхшиланганини қайд этган бўлса, молиявий ҳолати ёмонлашганини билдирганлар улуши 9,7 фоизгача пасайган. Жамғаришга қизиқиш ортиб бораётгани банк омонатларида ҳам акс этмоқда. Хусусан, биринчи чоракда сўмдаги муддатли омонатлар ҳажми йиллик ҳисобда 31,1 фоизга ошган.