Ўзбекистонда тўловлар учун ягона QR-код ишга тушди, комиссия
1 июлдан бошлаб тўловларни ягона QR-код орқали қабул қилиш мажбурий бўлади, унинг йўқлиги эса савдо қоидаларининг бузилиши деб ҳисобланади.
Ўзбекистонда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча юридик шахслар учун электрон тўловларни қабул қилишга мўлжалланган ягона QR-код ишга тушди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
UzQR — Ўзбекистон миллий QR-код тизими, харажатларни камайтириш ва ягона тўлов инфратузилмасини қуриш мақсадида ишга туширилмоқда. Тўловлар 0,65 фоизлик умумий комиссияга асосланади, бу иштирок этувчи барча томонлар ўртасида (экваер банк, карталар томонлари, ҚР-код оператори, тўлов ташкускори ва тўловчи банк) шаффоф тарзда тақсимланади. Тўловчи (истеъмолчи) комиссия тўламайди, фақат савдо субъектлари 0,65 фоизни тўлайди. Тизим бозорда одатий 1-3 фоизлик эквайринг тарифларига нисбатан паст харажатлилиги билан айният топади. Айрим ҳолларда истеъмолчидан қўшимча йиғим йиғилаётган, бироқ бу тизим тарифининг бир қисми сифатида қаралмайди.
Мамлакатимизда нақдсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш, савдо ва хизмат кўрсатиш субъектлари учун харажатларни камайтириш ҳамда ягона миллий тўлов инфратузилмасини шакллантириш мақсадида Ягона миллий QR-код тизими ишга туширилмоқда.
UzQR’нинг бош хусусияти — истеъмолчи исталган банк иловаси ёки тўлов ташкилоти мобил иловаси орқали битта QR-кодни сканер қилган ҳолда тўловни амалга ошириши. Бунда савдо ва хизмат кўрсатиш субъектлари бир неча хил QR-код ва тўлов ечимларини сақлаб туриш заруратини бартараф этади.
Тизим орқали амалга ошириладиган тўловлар бўйича умумий комиссия улуши 0,65 фоиз этиб белгиланган. Комиссия тўлов занжирида иштирок этувчи барча томонлар ўртасида шаффоф ва ҳар бирининг реал роли ҳамда харажатларига мутаносиб равишда тақсимланади.
Комиссия қуйидагича тақсимланади:
- 0,10% — экваер банк, яъни QR-кодни мерчантга ўрнатиб берган банк;
- 0,15% — тўлов Uzcard ёки Humo миллий карталари орқали амалга оширилганда тегишли улуш, шундан Uzcard 0,075 % ва Humo 0,05 % банк картаси эмитентига қайтаради;
- 0,20% — QR-код оператори: тизимни узлуксиз қўллаб-қувватлаш, ягона колл-марказ фаолияти, мижозлар учун шахсий кабинетлар ҳамда онлайн-KKM билан интеграция харажатларини қоплаш учун;
- 0,05% — карта эмитенти;
- 0,15% — тўлов ташаббускори, яъни QR-кодни ўқувчи мобил илова;
- 0,05% — тўловчи банк, яъни тизимда тўловни амалга оширувчи банк.
Тариф тузилмасининг яна бир ўзига хос жиҳати — иштирокчилар бир вақтнинг ўзида бир неча улушни олиши мумкин. Масалан, агар тўлов банкнинг ўз иловасида амалга оширилса ва карта ҳам ўша банкники бўлса, банк жами 0,20% олиши мумкин; агар мерчант ҳам ўша бангга мижози бўлса, улуш 0,30% га етиши мумкин. Шунингдек, тўлов банк картаси орқали эмас, балки банк ҳисобварағи ёки электрон ҳамён орқали амалга оширилганда, электрон тўлов воситаси эгаси жами 0,15 % улушни олади.
Алоҳида таъкидлаш лозимки, Uzcard ва Humo тизимининг бошқа (миллий бўлмаган) QR-кодлар учун белгилаган тарифи 0,3–0,37 фоизга етади. Ягона QR-код тизими умуммиллий аҳамиятга эга эканини инобатга олиб, ушбу улушни 0,10 фоизгача пасайтиришган.
UzQR’нинг 0,65 фоизлик умумий тарифини холисона баҳолаш учун уни ҳозирги тўлов хизматлари бозоридаги мавжуд тарифлар билан таққослаш ўринли. Бугунги кунда тўлов хизматлари бозорида савдо ва хизмат кўрсатиш субъектлари учун QR-кодлар орқали тўловларни қабул қилиш 1-3% ташкил қилмоқда.
Алоҳида таъкидлаш зарур: тизимнинг расмий тариф тузилмасида тўловчидан (истеъмолчидан) ҳеч қандай комиссия ундириш кўзда тутилмаган. Барча тариф — фақат мерчант томонидан тўланадиган 0,65 фоиздан иборат, ва у юқорида кўрсатилгандек занжир иштирокчилари ўртасида тақсимланади.
Айни пайтда айрим ташаббускорлар томонидан истеъмолчидан қўшимча йиғим ундирилаётган ҳолатлар кузатилмоқда. Бундай йиғим тизим тарифининг бир қисми эмас — у тегишли иштирокчилар томонидан ўз ташаббуси билан қўшимча тарзда қўйилган.
Умумий 0,65 фоизлик комиссия бозордаги одатдаги эквайринг тарифларидан (1–3 фоиз) сезиларли даражада паст бўлиб, ҳар бир иштирокчининг улуши унинг тизимдаги реал ролига ва харажатларига мутаносиб белгиланган. Тизим тўлиқ шаффофлик асосида ишлайди ҳамда мерчантлар ва истеъмолчилар манфаатларини бирдек ҳимоя қилишга йўналтирилган. Расмий тарифда тўловчидан комиссия ундириш умуман назарда тутилмаган; айрим иштирокчилар томонидан қўйилган қўшимча устама эса тариф талаби эмас ва тартибга солиш жараёнида. Бундай ёндашув маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ягона миллий тўлов инфратузилмасини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
