Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Янгиликлар

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади.

Фото: Nova 24

“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади. Бунда:

  • ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 983 000 сўм;
  • ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 083 000 сўм;

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

  • 3 ёшгача бўлган 1 та кичик фарзанди учун – 386 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1 та фарзанди учун – 295 000 сўм;
  • оиланинг 2-фарзанди учун қўшимча – 177 000 сўм;
  • оиланинг 3- ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 118 000 сўм;
  • Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 450 000 сўм этиб белгиланди.

2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади.

2026 йил 1 июлдан пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 504 000 сўм этиб белгиланди.

2026 йил 1 сентябрдан:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 360 000 сўм;
  • базавий ҳисоблаш миқдори – 440 000 сўм этиб белгиланди.