Солиқ қўмитаси банклардан омонатлар ва йирик P2P-ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни олмоқчи

10:02 · 24.06.2026

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

17:41 · 23.06.2026

Ўзбекистонда тўловлар учун ягона QR-код ишга тушди

14:43 · 23.06.2026

Уй-жой таъмири, тўй ва машина хариди: ўзбекистонликлар келгусида қандай мақсадларда кредит олмоқчи?

11:20 · 23.06.2026

Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 4,9 млндан ошди

10:04 · 23.06.2026

Майдаги инфляция пенсионерларга кучлироқ сезилди — Марказий банк

9:18 · 23.06.2026

Марказий банк мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга Топ-10 банкни очиқлади

14:41 · 22.06.2026

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар миқдори рекорд даражага етди

11:15 · 22.06.2026

Аҳолининг иш ҳақига боғлиқлик даражаси юқори — Марказий банк

10:14 · 22.06.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:57 · 20.06.2026

Нега Ўзбекистонда кредитлар қиммат?

18:07 · 19.06.2026

ОТМ битирувчиларининг ўртача маоши 5,1 млн сўмни ташкил этди

13:50 · 19.06.2026

Май ойида аҳолига ёқилғи ва қандолат маҳсулотлари қимматлашгани энг кўп сезилди

11:15 · 19.06.2026

Валюта курси ўзгаришидан хавотирлар охирги бир йилдаги минимумгача пасайди

15:28 · 18.06.2026

Жаҳон банки Ўзбекистонда қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш учун 150 млн доллар ажратади

14:27 · 18.06.2026

Тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашган мансабдорлар жаримага тортилиши мумкин

10:05 · 18.06.2026

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

17:44 · 17.06.2026

Ўзбекистон суверен ислом облигацияларини чиқаришни бошлайди

14:28 · 17.06.2026

Солиқ қўмитаси банклардан омонатлар ва йирик P2P-ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни олмоқчи

Шунингдек, жисмоний шахслар томонидан чет элдаги юридик шахсларга амалга оширилган пул ўтказмалари бўйича ҳам маълумотлар тақдим этилиши назарда тутиляпти. Бунда фуқароларнинг шахсий маълумотлари кўрсатилмайди.

Солиқ қўмитаси банклардан омонатлар ва йирик P2P-ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни олмоқчи
Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Солиқ қўмитаси банклар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ёки омонатларига оид ахборотларни солиқ органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Лойиҳага кўра, банкларга юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига электрон шаклда маълум қилиш, шунингдек, солиқ назоратини амалга ошириш учун солиқ органларининг сўровига кўра ахборот тақдим этиш таклиф этилмоқда.

Асосий таклифлардан бири — жисмоний шахсларнинг банк карталарига бошқа фуқароларнинг (яқин қариндошлар бундан мустасно) карталари ёки электрон ҳамёнларидан бир ой давомида катта миқдорда пул келиб тушиши ҳолатлари юзасидан маълумот алмашишдир.

Бунда, агар бундай тушумларнинг умумий суммаси календарь ойида базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошса, банклар бу ҳақда солиқ органларига маълумот тақдим этиши керак бўлади. Ҳозирда 500 БҲМ 206 млн сўмни ташкил этади, 2026 йил 1 сентябрдан эса бу миқдор 220 млн сўмга етади.

Шунингдек, жисмоний шахслар томонидан чет элдаги юридик шахсларга амалга оширилган пул ўтказмалари бўйича ҳам маълумотлар тақдим этилиши назарда тутилган. Бунда фуқароларнинг шахсий маълумотлари кўрсатилмайди.

Агар ҳужжат қабул қилинса, Солиқ қўмитаси ва Марказий банк икки ой ичида автоматлаштирилган Банк-солиқ ахборот алмашиш модулини ишлаб чиқиши кўзда тутилган. Шунингдек, тўрт ой муддатда банкларнинг ахборот тизимлари ушбу платформага интеграция қилиниши режалаштирилмоқда.

Солиқ қўмитаси банклардан омонатлар ва йирик P2P-ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни олмоқчи
Янгиликлар 10:02 · 24.06.2026
Солиқ қўмитаси банклардан омонатлар ва йирик P2P-ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни олмоқчи
Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади
Янгиликлар 17:41 · 23.06.2026
Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади
Ўзбекистонда тўловлар учун ягона QR-код ишга тушди
Янгиликлар 14:43 · 23.06.2026
Ўзбекистонда тўловлар учун ягона QR-код ишга тушди
Уй-жой таъмири, тўй ва машина хариди: ўзбекистонликлар келгусида қандай мақсадларда кредит олмоқчи?
Янгиликлар 11:20 · 23.06.2026
Уй-жой таъмири, тўй ва машина хариди: ўзбекистонликлар келгусида қандай мақсадларда кредит олмоқчи?
Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 4,9 млндан ошди
Авто, Янгиликлар 10:04 · 23.06.2026
Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 4,9 млндан ошди
Майдаги инфляция пенсионерларга кучлироқ сезилди — Марказий банк
Янгиликлар 9:18 · 23.06.2026
Майдаги инфляция пенсионерларга кучлироқ сезилди — Марказий банк