Солиқ қўмитаси банк карталаридаги йирик пул тушумлари ҳақида маълумот олинишига изоҳ берди

14:22 · 24.06.2026

Хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берувчи маълумотномани онлайн олиш мумкин бўлди

11:20 · 24.06.2026

Солиқ қўмитаси банклардан омонатлар ва йирик P2P-ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни олмоқчи

10:02 · 24.06.2026

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

17:41 · 23.06.2026

Ўзбекистонда тўловлар учун ягона QR-код ишга тушди

14:43 · 23.06.2026

Уй-жой таъмири, тўй ва машина хариди: ўзбекистонликлар келгусида қандай мақсадларда кредит олмоқчи?

11:20 · 23.06.2026

Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 4,9 млндан ошди

10:04 · 23.06.2026

Майдаги инфляция пенсионерларга кучлироқ сезилди — Марказий банк

9:18 · 23.06.2026

Марказий банк мурожаатлар бўйича энг салбий кўрсаткичга эга Топ-10 банкни очиқлади

14:41 · 22.06.2026

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар миқдори рекорд даражага етди

11:15 · 22.06.2026

Аҳолининг иш ҳақига боғлиқлик даражаси юқори — Марказий банк

10:14 · 22.06.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:57 · 20.06.2026

Нега Ўзбекистонда кредитлар қиммат?

18:07 · 19.06.2026

ОТМ битирувчиларининг ўртача маоши 5,1 млн сўмни ташкил этди

13:50 · 19.06.2026

Май ойида аҳолига ёқилғи ва қандолат маҳсулотлари қимматлашгани энг кўп сезилди

11:15 · 19.06.2026

Валюта курси ўзгаришидан хавотирлар охирги бир йилдаги минимумгача пасайди

15:28 · 18.06.2026

Жаҳон банки Ўзбекистонда қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш учун 150 млн доллар ажратади

14:27 · 18.06.2026

Тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашган мансабдорлар жаримага тортилиши мумкин

10:05 · 18.06.2026

Солиқ қўмитаси банк карталаридаги йирик пул тушумлари ҳақида маълумот олинишига изоҳ берди

Таъкидланишича, лойиҳа солиқ органларига янги ваколатлар бермайди, банк сирини бекор қилмайди ҳамда фуқаролар ёки тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларига эркин кириш имкониятини назарда тутмайди.

Солиқ қўмитаси банк карталаридаги йирик пул тушумлари ҳақида маълумот олинишига изоҳ берди

Ўзбекистонда банклар томонидан солиқ органларига ахборот тақдим этиш тартиби тўғрисидаги қарор лойиҳаси муҳокамаларга сабаб бўлгач, Солиқ қўмитаси унинг ҳуқуқий асоси ва амалий аҳамияти юзасидан тушунтириш берди.

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган лойиҳада “Банк-солиқ” ахборот алмашиш махсус модули ишлаб чиқилиб, жорий этилиши, жисмоний шахсларнинг бир картасига бир ой давомида бошқа жисмоний шахслар карталари ёки электрон ҳамёнларидан БҲМнинг 500 баравари (ҳозирги кунда 206 млн сўм) ёки ундан ортиқ маблағ келиб тушса, банк бу ҳақда Солиқ қўмитасига маълумот юбориши кўзда тутилганди.

“Айрим нашрларда мазкур лойиҳа асосан жисмоний шахсларнинг омонатлари билан боғлиқ ташаббус сифатида талқин қилинмоқда. Бундай ёндашув ҳужжатнинг асл мазмунини тўлиқ акс эттирмайди. Лойиҳада амалдаги қонунчилик доирасида банклар ва солиқ органлари ўртасида ахборот алмашинувининг ягона қоидаларини белгилаш таклиф этилмоқда. Гап солиқ назорати мақсадлари учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этиш тартиби, муддатлари, шакллари ва электрон формати ҳақида бормоқда”, дейилади қўмита изоҳида.

Таъкидланишича, лойиҳа солиқ органларига янги ваколатлар бермайдибанк сирини бекор қилмайди ҳамда фуқаролар ёки тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларига эркин кириш имкониятини назарда тутмайди. Банклар солиқ органларига маълумотларни фақат қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда тақдим этишга ҳақли.

Қўмита хабарида билдирилишича, солиқ органларининг тегишли ваколатлари Солиқ кодексининг 134-моддасида мустаҳкамланган. Унда банк ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағи ёки омонати (депозити) очилганлиги (ёпилганлиги), ҳисобварағи ёки омонати (депозити) реквизитларининг ўзгартирилгани тўғрисидаги ахборотни тегишли ҳодиса рўй берган кундан эътиборан уч кун ичида электрон шаклда, ўзи жойлашган ердаги солиқ органига маълум қилиши шартлиги белгиланган.

Шунингдек, “Банк сири тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасига мувофиқ, банк мижозининг солиқ солиш масалалари бўйича банк сирини ташкил этувчи маълумотлар қонунчиликда белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилиши мумкин. Бунда солиқ органлари томонидан олинган маълумотлар солиқ сири ҳисобланади. Уларни ошкор этиш, учинчи шахсларга бериш ёки белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланиш қонун билан тақиқланади.

“Қайд этиш лозимки, бундай ахборот алмашинуви механизмлари халқаро амалиётда, жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти мамлакатларида қўлланади ва жаҳон стандартларига мос келади”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон ҳам Солиқ мақсадларида шаффофлик ва ахборот алмашинуви бўйича глобал форумга қўшилган, бу эса мазкур соҳада аниқ ва шаффоф қоидалар мавжуд бўлишини тақозо этади.

Солиқ қўмитаси банк карталаридаги йирик пул тушумлари ҳақида маълумот олинишига изоҳ берди
Янгиликлар 14:22 · 24.06.2026
Солиқ қўмитаси банк карталаридаги йирик пул тушумлари ҳақида маълумот олинишига изоҳ берди
Хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берувчи маълумотномани онлайн олиш мумкин бўлди
Авто, Янгиликлар 11:20 · 24.06.2026
Хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берувчи маълумотномани онлайн олиш мумкин бўлди
Солиқ қўмитаси банклардан омонатлар ва йирик P2P-ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни олмоқчи
Янгиликлар 10:02 · 24.06.2026
Солиқ қўмитаси банклардан омонатлар ва йирик P2P-ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни олмоқчи
Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади
Янгиликлар 17:41 · 23.06.2026
Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади
Ўзбекистонда тўловлар учун ягона QR-код ишга тушди
Янгиликлар 14:43 · 23.06.2026
Ўзбекистонда тўловлар учун ягона QR-код ишга тушди
Уй-жой таъмири, тўй ва машина хариди: ўзбекистонликлар келгусида қандай мақсадларда кредит олмоқчи?
Янгиликлар 11:20 · 23.06.2026
Уй-жой таъмири, тўй ва машина хариди: ўзбекистонликлар келгусида қандай мақсадларда кредит олмоқчи?