Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Илон Маскнинг бойлиги иккинчи марта 300 млрд доллардан ошди

Бизнесменнинг бойлиги бир кунда 32,6 млрд долларга ўсди.

Фото: Bloomberg

Америкалик бизнесмен Илон Маскнинг бойлиги иккинчи марта 300 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Маълум қилинишича, дунёнинг энг бой одами Илон Маскнинг бойлиги бир кунда 32,6 миллиард долларга ўсган. Унинг умумий бойлиги 304,2 миллиард долларга етган.

Қайд этилишича, 3 декабрь куни давомида бизнесмен Маскнинг бойлиги деярли 12 фоизга ошган. Унинг Tesla компанияси акциялари ҳам деярли бир хил миқдорга — 13,5 фоизга қимматлашган. Маск 2021 йил ноябрь ойида ҳам дунёда бойлиги 300 миллиард доллардан ошган биринчи шахс бўлганди.

Хабарга кўра, тадбиркор 2021 йилда энг кўп бойиган миллиардерга айланган. 2021 йил октябргача Amazon асосчиси Жефф Безос дунёдаги энг бой одам эди. Энди у 196,3 миллиард доллар бойлиги билан учинчи ўринда қолмоқда.

Тесла акциялари компаниянинг молиявий ҳисоботлари эълон қилиниши фонида кўтарилган. Компания 2021 йилда рекорд миқдордаги — 936 минг та электромобиль сотган. Етказиб бериш деярли икки баравар кўпайган. Тўртинчи чоракда рекорд миқдордаги — 308 минг та электромобиль сотилган . Охирги рекорд 2021 йилнинг учинчи чорагида қайд этилган (231,3 минг).

Аввалроқ Илон Маск космосни монополиялаш ҳақидаги айбловларга жавоб қайтаргани хабар қилинганди. Шунингдек, Илон Маскнинг SpaceX компанияси ўз акциядорларидан 337 миллион доллар маблағ йиғиб олгани ҳақида хабар берилди.