Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

11:45 · 12.05.2025

Тадбиркорларга субсидия ажратилади

10:25 · 12.05.2025

Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради

10:10 · 12.05.2025

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ноябрдан бери энг «қашшоқлашган» криптомиллиардерлар маълум қилинди

Миллиардерларнинг уч нафари бойликларининг ярмини йўқотган.

Ноябрдан бери энг «қашшоқлашган» криптомиллиардерлар маълум қилинди
Фото: «howtobuycoin.com»

Дунёнинг энг бой криптомиллиардерлар ўнталиги ноябрь ойидан бери қарийб 30 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.

Маълумотларга кўра, дунёдаги энг бой ўнта криптомиллиардер биткоин ва бутун крипто бозори ўзининг энг юқори қийматига етган 10 ноябрдан бери жами 26,9 миллиард доллар йўқотган. Ўнта энг бой криптомиллиардердан учтаси бу даврда бойликларининг ярмидан айрилган.

Йўқотишлар бўйича етакчи MicroStrategy молия директори Майкл Сейлор бўлди, унинг бойлиги 55 фоизга — 3,1 миллиард доллардан 1,4 миллиард долларгача қисқарган. Иккинчи ўринда — Bloq блокчейн стартапи ҳаммуассиси Метью Росзак, бойлиги 52 фоизга қисқариб, 1,4 миллиард долларгача камайган. Сармоядор Тим Дрейпер кучли учликни ёпган — унинг криптоактивлари ҳозирда 1 миллиард долларга баҳоланмоқда. Дрейпернинг бойлиги ноябрь ойидагининг тенг ярмига камайган.

  • энг йирик крипто-биржаси Coinbase’нинг ҳаммуассиси Фред Эрсамнинг бойлиги 4 миллиард доллардан 2,3 миллиард долларга (-43 фоиз), компания асосчиси Брайан Армстронгнинг бойлиги 13,5 миллиард доллардан 7,9 миллиард долларга (-41 фоиз) камайган;
  • Ripple асосчиларидан бири Крис Ларсеннинг бойлиги 6,1 миллиард доллардан 3,8 миллиард долларга (-38 фоиз) камайган;
  • FTX криптобиржаси асосчиси Сем Банкмен-Фриднинг капитали 26,9 миллиард доллардан 17 миллиард долларгача (-37 фоиз) камайган.

Шунингдек, эгизаклар Кемерон ва Тайлер Уинклвоссларнинг бойлиги 5 миллиард доллардан 3,8 миллиард долларгача (-24 фоиз) камайган ҳамда Ripple ҳаммуассиси Жед МакКалеб крипто активларининг қиймати 3,1 миллиард доллардан 2,3 миллиард долларгача (-26 фоиз) камайган.

Қайд этилишича, рўйхатни тузишда 10 ноябрдан 24 январгача капиталлар ўзгаришлари ҳисоблаб чиқилган, бу даврда барча криптовалюталарнинг бозор капиталлашуви деярли 3 триллион доллардан 1,7 триллион долларгача (-43 фоиз) камайган. Шунингдек, озорнинг пасайиши давом этиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Бундан ташқари, 24 январь куни биткоиннинг савдо пайтидаги нархи 33 минг 46 долларга етган, бу июль ойининг охиридан бери энг паст кўрсаткичдир. Ethereum нархи ҳам 10 фоиздан кўпроққа тушган. Мутахассислар криптовалюталарнинг пасайишини Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можародан хавотирланиш билан изоҳлаган.

Шунингдек, бозорларда биткоин қимматли қоғозлар билан «тандемда» ҳаракат қиладиган камдан-кам ҳолатлар мавжуд. Таҳлилчилар қимматли қоғозлар бозоридаги ўзгаришларни истисно қилмаган, бу ҳам криптовалюталарга ўз таъсирини ўтказиши мумкин.

Аввалроқ Марк Цукерберг ўзининг криптовалюта лойиҳасини тўхтатиши хабар қилинганди. Шунингдек, Жаҳон криптовалюта бозори бир суткада 130 млрд доллар йўқотгани ҳақида хабар берилди.

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:45 · 12.05.2025
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Янгиликлар 10:25 · 12.05.2025
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Янгиликлар 10:10 · 12.05.2025
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда