Марк Цукерберг ўзининг криптовалюта лойиҳасини тўхтатади
Diem Association лойиҳа инвесторларига акцияларни сотиш йўли билан киритилган капитални қайтармоқчи.

Meta компаниясининг асосчиси Марк Цукерберг ўзининг криптовалюта лойиҳасини тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Маълум қилинишича, илгари Libra номи билан танилган Diem криптовалютасини яратиш бўйича Meta (собиқ Facebook) лойиҳаси муваффақиятсиз тугаган. Facebook томонидан блокчейнга асосланган тўлов тизимини ривожлантириш учун яратилган нотижорат Diem Association (аввалги номланиши — Libra Association) инвестор аъзоларига капитални қайтариш усули сифатида ўз активларини сотиш имкониятини ўрганмоқда.
Манбаларга кўра, Diem Association ўзининг интеллектуал мулкини сотиш бўйича инвестиция банкирлари билан музокаралар олиб бормоқда. Шунингдек, компания вакиллари ходимларни бошқа лойиҳаларга тақсимлаш учун мос бўш иш ўринларини қидирмоқда.
Diem активларни сотиш вариантларини муҳокама қилаётгани ҳақидаги эълондан олдин ишдан бўшатиш тўлқини пайдо бўлган. 2021 йил ноябрь ойи охирида Meta’нинг тўловлар бўлими раҳбари Девид Маркус уни компанияни этган. Айнан у АҚШ Сенати олдида компаниянинг крипто лойиҳасини ҳимоя қилган ва у томонидан ишлаб чиқилган Novi рақамли ҳамёнини ишлаб чиқишда иштирок этганди.
Ишдан бўшатишдан олдин, ўз навбатида, крипто лойиҳасини танқид қилиш тўлқини содир бўлганди. Масалан, 2021 йил октябрь ойининг охирида демократлар ташкилот вакилларидан Novi ва Diem’ни қисқартиришни талаб қилган.
Маълумотларга кўра, АҚШ Федерал резерв тизими ўтган йили ассоциация билан рақамли валютани чиқариш учун ҳамкорлик қилган Diem Association’нинг банк ҳамкори Silvergate’га босим ўтказиб, лойиҳага «якуний зарбани» берган.
Таъкидланишича, агар Diem ҳақиқатан ҳам ўз активларини сотаётган бўлса, бу Meta лойиҳаси учун ёмон белгидир. Дастлабки режага кўра, Libra бир нечта валюталар томонидан қўллаб-қувватланиши керак эди, аммо бу ғояга тартибга солувчилар томонидан қаршилик кўрсатилган.
Шундан сўнг, Diem токенини АҚШ долларига боғлашга қарор қилинган. Аммо бу қарор ҳам назорат қилувчи органлар томонидан қўллаб-қувватланмаган.
Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг кузида Facebook илгари Calibra номи билан танилган ва дастлаб Diem токени учун ишлаб чиқилган Novi криптовалюта ҳамёнининг пилот лойиҳасини ишга туширган. Бироқ, ҳамён бошқа стейблкоин, Pax Dollar’ни қўллаб-қувватлайди.
Шунингдек, яқинда биткоин майнингини йўлга қўйишга қарор қилган Twitter ва Block (собиқ Square) асосчиси Жек Дорси ижтимоий тармоқда Bloomberg’нинг хабарига жавоб тариқасида шундай деб ёзган: «carpe diem».
Аввалроқ Meta ва Snap 11 ёшли қизнинг суиқасдида айблангани хабар қилинганди. Шунингдек, Meta фойдаланувчининг кўз ҳаракати ва юз ифодасини кузатиш технологиясини ишлаб чиқиши ҳақида хабар берилди.






