Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Миллиардерлар

Нидерландиядаги тарихий кўприк Жефф Безоснинг супер яхтаси сузиб ўтиши учун демонтаж қилинади

De Hef кўприги 1927 йилда қурилган.

Фото: «opentown.org»

Роттердам ҳукумати De Hef тарихий кўпригини Amazon асосчиси Жефф Безоснинг янги супер яхтаси унинг остидан ўтиши учун қисман демонтаж қилишга рози бўлди. Бу ҳақда Bloomberg Нидерландия пойтахти расмий вакили Франсес ван Хейстга таяниб ёзмоқда.

Гап шундаки, Безоснинг яхтаси Нидерландиянинг Алблассердам шаҳридаги Oceano кемасозлик заводида қурилмоқда. Океанга етиб боришдан олдин кема Роттердамга етиб бориши ва 1927 йилда қурилган тарихий кўприк остидан ўтиши керак бўлади. Кўприкнинг марказий қисмини тахминан 40 метрга кўтариш мумкин, бироқ бу масофа дунёдаги энг катта яхталардан бирининг учта устуни учун етарли эмас.

Фото: De Hef кўприги

Роттердам шаҳар кенгаши аъзоси Марсель Валравенснинг тушунтиришича, кўприкни демонтаж қилиш иқтисодий жиҳатдан «жуда муҳим лойиҳани» якунлаш имконини берадиган «ягона муқобил ечимдир. De Hef’нинг марказий қисмини демонтаж қилиш учун тўловни шаҳар эмас, балки Oceanco заводи амалга оширади.

Аввалроқ Жефф Безос қаришнинг олдини олувчи стартапга 3 млрд доллар сармоя киритиши хабар қилинганди.