Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Бизнес

Намангандан Россиянинг икки шаҳрига «тўлиқ эконом» парвозларни амалга ошириш бошланди

Намангандан Краснодар ва Екатеринбургга мунтазам қатновлар «тўлиқ эконом» форматида пайшанба кунлари амалга оширилади.

Фото: Uzbekistan airways

Наманган шаҳридан Россиянинг Краснодар ва Екатеринбург шаҳарларига парвозлар амалга оширилиши бошланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.

Uzbekistan Airways Express 2022 йил 3 февраль куни Намангандан Россиянинг Краснодар ва Екатеринбург шаҳарларига илк авиақатновларни амалга оширди. 

Намангандан Краснодар ва Екатеринбургга мунтазам қатновлар «тўлиқ эконом» форматида пайшанба кунлари амалга оширилади.

Аввалроқ Uzbekistan Airways Намангандан Россиянинг 8 та шаҳрига «тўлиқ эконом» форматида парвозларни бошлаши ҳақида хабар берилганди.