Ўзбекистонга автомобил импорти қулади

12:31 · 13.05.2025

Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди

11:19 · 13.05.2025

Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади

10:44 · 13.05.2025

Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади

10:04 · 13.05.2025

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

11:45 · 12.05.2025

Тадбиркорларга субсидия ажратилади

10:25 · 12.05.2025

Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради

10:10 · 12.05.2025

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Миллиардер Дмитрий Босовнинг бевасига нисбатан очилган жиноий иш кўп ўтмай тўхтатилди

Марҳумнинг меросхўрлари жиноий ишни тўхтатган терговчи устидан судга мурожаат қилди.

Миллиардер Дмитрий Босовнинг бевасига нисбатан очилган жиноий иш кўп ўтмай тўхтатилди
Фото: «life.ru»

Россиялик марҳум миллиардер Дмитрий Босовнинг беваси Катерина Босовга нисбатан 2021 йилнинг сентябрь ойида очилган йирик фирибгарлик иши кўп ўтмай ёпилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Маълум қилинишича, деярли икки йил олдин Москва вилоятида вафот этган миллиардер Дмитрий Босовнинг онаси томонидан ёлланган адвокатлар тадбиркорнинг меросини ўғирлашга уриниш бўйича жиноий иш очган ва кўп ўтмай уни яширинча тўхтатган терговчининг ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилган. Адвокатларга кўра, меросни ўғирлашга уриниш тадбиркорнинг беваси Катерина Босов томонидан амалга оширилган.

Мурожаатда марҳум тадбиркорнинг онаси Людмила Босованинг адвокатлари Ички ишлар вазирлиги Москва вилояти Бош бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича бош тергов бўлими катта терговчиси адлия подполковниги Александр Виборновнинг ҳаракатларини ноқонуний деб тан олишни сўраган.

Аниқлик киритилишича, айнан Александр Виборнов 2021 йилнинг 9 сентябрь куни марҳум Босовнинг меросини тортиб олиш билан боғлиқ катта миқдордаги фирибгарлик бўйича жиноий иш қўзғатган. Бироқ 13 октябрда у жиноий ишни тўхтатган.

«Терговчи бизга ҳеч қандай қонунда назарда тутилмаган ишнинг тугатилиши ҳақида телефон орқали оғзаки маълумот берди, аммо биз ҳалигача ундан бирор расмий хабар олмадик», — деган Людмила Босованинг адвокатлари.

Уларнинг сўзларига кўра, терговчи марҳум тадбиркорнинг онаси ва яна беш нафар қариндоши суд орқали ўғирланган мерос улушларини аллақачон қайтариб бергани боис, уларга ҳеч қандай зарар етказилмаганини тушунтирган холос.

«Бизга ҳал қилув қарорининг нусхаси берилмади, иш материаллари билан ҳам таниша олмаяпмиз», — дея таъкидлаган адвокатлар терговчи ва назорат қилувчи прокурорнинг позициялари жиноят-процессуал қонунчилиги асосларига зид келишини назарда тутиб.

Бундан ташқари, ҳимоя томони прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг турли инстанцияларига унинг раҳбариятигача кўплаб аризалар билан мурожаат қилгани, бироқ бирорта ҳам жавоб олинмаганини таъкидлаган.

«Жиноят ишининг Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган икки ойлик муддат ўтмасдан тугатилганлиги ва прокурор томонидан жавоб чоралари кўрилмагани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг иш натижасидан манфаатдор эканлигидан далолат беради», — дея тахмин қилган адвокатлар бири.

Ўз навбатида, Катерина Босов қўзғатилган жиноят иши Ички ишлар вазирлиги Бош бошқармаси томонидан «жиноят ҳодисаси йўқлиги» учун тугатилганини айтган. Шу билан бирга, у ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўзига қарши аризада атайлаб ёлғон маълумот берилган, деб ҳисоблайди.

Бева аёлнинг сўзларига кўра, унинг «Аллтек» компанияси устав капиталидаги эр-хотинлик улушига бўлган ҳуқуқлари эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобидан никоҳ пайтида компания устав капиталининг бир неча марта кўпайиши муносабати билан пайдо бўлган.

«Бу ерда шуни таъкидлаш керакки, менинг никоҳ улушига бўлган ҳуқуқларим никоҳ даврида пайдо бўлган, яъни Дмитрийнинг ҳаёти давомида ҳам улуш умумий мулкка айланган. Никоҳ улуши меросга тааллуқли эмас», — деган у.

Бундан ташқари, Босовнинг фикрича, собиқ эрининг қариндошлари ҳаракатлари ортида баъзи учинчи шахслар уни марҳум миллиардернинг активларини сотиш бўйича келишувга мажбурлашдан манфаатдор бўлиши мумкин. Тадбиркорнинг беваси қизининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Лимасол (Кипр) округ судида даъво қўзғатганини таъкидлаган.

«Аллтек» гуруҳининг энг йирик акциядори ва директорлар кенгаши раҳбари Дмитрий Босов 2020 йилнинг май ойида Москва яқинидаги Усово қишлоғидаги уйида ўз жонига қасд қилган. Тадбиркор 52 ёшда эди. Маълумотларга кўра, Босовнинг жасади ёнидан топилган қурол Абхазия Ички ишлар вазирлигининг мукофоти бўлган. Аммо қуроллар учун ҳужжатлар ҳали топилмаган. Ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларга кўра, тадбиркорнинг жасадини бева аёл ва қўриқчи ўз уйининг фитнес залидан топиб олган.

Шунингдек, 2021 йилнинг август ойида Катерина Босов бизнесменнинг «Аллтек»даги улушининг ярмини (86,57 фоиздан 43,285 фоизини) биргаликда сотиб олинган мулк сифатида расмийлаштирган. Шундан сўнг, у ва Босовнинг бошқа иккита никоҳидан ўғиллари ўртасида суд жараёни бошланган.

Қайд этилишича, 2020 йил ноябрь ойида тадбиркорнинг меросхўрлари судга Босов 2016 йилда Катерина билан турмуш қуришдан анча олдин бизнес яратишни бошлаганини исботлаган. Бева аёл қарорга эътироз билдирган, лекин охир-оқибат апелляцияда ютқизган: акциялар тўғридан-тўғри меросхўрлар ўртасида бўлинган.

Москва вилоят судида меросхўрлар ғалаба қозонгандан сўнг, «Аллтек» ўзининг асосий активи — антрацит қазиб олиш ва экспорт қилиш бўйича дунё етакчиси ва Россиядаги энг йирик металлургия кўмир ишлаб чиқарувчиси Алберт Авдоляннинг «А-Проперти» компаниясига тегишли «Сибантрацита»ни сотиш бўйича шартнома тузган. Битимнинг умумий қиймати 1 миллиард долларни ташкил этган.

Аввалроқ Мелинда Гейтс бойлигини собиқ эри билан асос солинган фондга бермаслигини айтгани хабар қилинганди. Шунингдек, Theranos асосчиси миллиардер Элизабет Холмс инвесторларни алдаганликда айблангани ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистонга автомобил импорти қулади
Янгиликлар 12:31 · 13.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти қулади
Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Янгиликлар 11:19 · 13.05.2025
Инфлюенсерларни рекламадан тушган даромадлар учун солиққа тортиш таклиф этилди
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Янгиликлар 10:44 · 13.05.2025
Ўзбекистон президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Молия, Янгиликлар 10:04 · 13.05.2025
Кредит карта шартларини таққослаш имкониятини берувчи «Ахборот варақаси» жорий этилади
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:45 · 12.05.2025
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Янгиликлар 10:25 · 12.05.2025
Тадбиркорларга субсидия ажратилади