Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 16,62 сўмга пасайиб, 10 минг 844,02 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 1 АҚШ долларининг расмий курси 16,62 сўмга тушиб, 10 минг 844,02 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 266,76 сўмга баҳоланиб, 100,25 сўмга пасайди. Шунингдек, 1 рубль 140,35 сўм этиб белгиланиб, 4,38 сўмга тушди.

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 15 февраль, сешанба кунидан кучга киради.


