ХВЖ Ўзбекистон валюта курси режимини “сузиб юрувчи” деб таснифлади. Бу нимани англатади?

10:26 · 17.07.2026

Энди нотурар объектлардан тушадиган ер ва мулк солиғининг 5 фоизи маҳалланинг ўзига берилади

9:18 · 17.07.2026

ЯИДХПда ўз номига расмийлаштирилган барча рақамлар ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади

14:22 · 16.07.2026

Марказий банк сўрови: 61 фоиз иштирокчи қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда

12:25 · 16.07.2026

Ўзбекистонликлар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақам ва банк карталарини текшириши мумкин бўлади

10:45 · 16.07.2026

Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилди

10:05 · 16.07.2026

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганларга ижтимоий солиқ тўлаш мажбурий бўлиши мумкин

17:20 · 15.07.2026

Марказий Осиёда энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилмоқда

14:34 · 15.07.2026

Ўзбекистонда 20 дан ортиқ банк ва микромолия ташкилоти жаримага тортилди

12:14 · 15.07.2026

Собиқ давлат хизматчилари учун ишга жойлашишда мажбурий коррупцияга қарши текширув жорий этилади

10:14 · 15.07.2026

Жамғариб бориладиган пенсия тизими ўзгаради

17:01 · 14.07.2026

Сурхондарёда жазирама сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракати чекланади

16:44 · 14.07.2026

Марказий банк банклардан онлайн микроқарзлар бўйича суғурта шартларини очиқлашни талаб қилди

11:40 · 14.07.2026

Ўзбекистонда уй-жой нархлари пасайди, олди-сотди кўпайди

10:20 · 14.07.2026

Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин

18:43 · 13.07.2026

Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда

17:48 · 13.07.2026

«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади

14:47 · 13.07.2026

Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда

12:32 · 13.07.2026

ХВЖ Ўзбекистон валюта курси режимини “сузиб юрувчи” деб таснифлади. Бу нимани англатади?

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Йирик таҳлилдан валюта курси режимига оид баҳолаш ва тавсиялар ҳам ўрин олган. 

ХВЖ Ўзбекистон валюта курси режимини “сузиб юрувчи” деб таснифлади. Бу нимани англатади?
Фото: Sputnik

Курс мослашувчанлиги ошган

Ҳисоботда Ўзбекистоннинг амалдаги валюта курси режимини “бошқарилувчан” (crawl-like) тоифадан “сузиб юрувчи” (floating) тоифасига қайта таснифлангани қайд этилган. ХВЖ экспертлари мазкур баҳолашни мамлакатда 2025 йил апрелдан бери валюта курси мослашувчанлиги ошгани билан изоҳлаган.

“Ўзбекистоннинг де-юре (расмий) ва де-факто (амалдаги) валюта курси режими “сузиб юрувчи” (floating) ҳисобланади. Валюта курси мамлакат пул бозорида талаб ва таклиф асосида шаклланади”, дейилади таҳлилда.

ХВЖ мутахассислари мамлакатда валюта курси мослашувчанлиги ошганини ижобий баҳолаган. Мослашувчанлик миллий валюта курсининг бозор шароитларига қараб ўзгариш қобилиятини ифодалайди. Ҳисоботда бу орқали иқтисодиётда ташқи шокларнинг (тор ва хизматлар импорт-экспортидаги тебранишлар) салбий таъсирларини енгиллаштириш салоҳияти кучайиши билдирилган.

“Сузиб юрувчи” курс

Халқаро валюта жамғармаси валюта курси позициялари бўйича тавсиялар ишлаб чиққан. Хусусан, олти ой давомида валюта курси тебраниши 2 фоиз юқори, 2 фоиз қуйи — ўртача 4 фоизлик коридордан чиқса, эркин сузувчи алмашув курси дейилади.

Агар тебраниш 4 фоизнинг ичида бўлса, бошқариладиган сузувчи курс сифатида кўрилади. Ёки 1 фоиз доирасида тебранса, бошқариладиган, қотган ёки фиксация қилинган курс ҳисобланади.

ХВЖ 2025 йил апрелгача Ўзбекистон валюта алмашув курсини “бошқариладиган” дея таърифлаб келган. Бунда курс бозор таъсирида ўзгарса-да, маълум даражада Марказий банк назорати сақланиб қолиши тушунилади.

2025 йил давомида мамлакатда алмашув курси тебранувчанлиги кескин ошган. Йил давомида долларнинг ўртача курси 12 575 сўм даражасида шаклланган. Сўмнинг хорижий валютага нисбатан қиймати юқорига 429 сўм ошиб, пастга қараб 694 сўмгача тушган. Ўртача тебраниш коридори 9 фоиз атрофида шаклланган. Тебраниш юқорилиги валюта курси позициясини қайта кўриб чиқишга туртки берган.

Захиралар ҳажми катта

2025 йил якунида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 66,3 млрд долларни ташкил этди. Бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 45,1 фоизига тенг. Мазкур қиймат 2026 йил учун прогноз қилинган товар ва хизматлар импортининг 12 ойдан ортиқ ҳажмини қоплашга етади.

ХВЖнинг қайд этишича, Ўзбекистонда халқаро захиралар етарлилиги юқори даражада сақланиб қолмоқда. Бу ҳатто белгиланган мезонлардан ҳам анча кўп ҳисобланади.

“2025 йил якунига кўра, мамлакатнинг халқаро захиралари сузиб юрувчи валюта курси режими учун қўлланиладиган ХВЖнинг Захиралар етарлилигини баҳолаш кўрсаткичининг 347 фоизини ташкил этди. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (FRD) маблағлари ҳисобга олинмаганда ҳам бу кўрсаткич 316 фоизни ташкил этган. Бу эса тавсия этилган 100–150 фоизлик оралиқдан сезиларли даражада юқоридир”, дейилади ҳисоботда.

ХВЖ таҳлилига кўра, захиралар ҳажми катталиги республикани ташқи иқтисодий хатарлардан самарали ҳимоя қилиш имконини беради. Хом ашё нархлари ўзгарувчанлиги ёки экспортга бўлган ташқи талаб тебраниши каби хатарлар шулар жумласидандир.

Марказий банкнинг валюта бозоридаги иштироки

Марказий банк Ўзбекистонда қазиб олинадиган олтинни сотиб олиш бўйича устувор ҳуқуққа эга. У олтин учун сўм тўлайди ва тўланган миллий валюта иқтисодиётга муомалага чиқади. Кейинчалик эса хорижий валютани сотиш ҳамда бошқа пул-кредит воситалари орқали муомалага чиқарилган ортиқча сўмларни қайтариб олади (стерилизация қилади).

Марказий банк валюта бозорида қисқа муддатли кескин тебранишларни юмшатиш учун хорижий валютани сотиб олади ёки сотади (интервенсия). ХВЖ қайд этишича, бу амалиётлар валюта курсининг узоқ муддатли йўналишини сунъий равишда ўзгартиришга қаратилмаган.

“Олтин харидлари натижасида юзага келадиган ортиқча ликвидликни стерилизация қилиш амалиёти мақсадга мувофиқ бўлиб қолмоқда”, дейилади ҳисоботда.

ХВЖ валюта интервенсияларини амалга оширишда Марказий банк “бетарафлик тамойили” га амал қилишга интилишини таъкидлаган.

Курс мослашувчанлиги муҳим

ХВЖ Марказий банкка валюта курсининг юқори мослашувчанлигини сақлаб қолиш ва пул бозори фаолиятини яхшилашни тавсия қилган. Бу нафақат ташқи иқтисодий хатарлардан ҳимоялайди, балки халқаро захираларни асрашга ҳам хизмат қилиши таъкидланган. Ўз навбатида валюта хатарларини суғурталаш амалиёти ривожланишини рағбатлантиради. Мослашувчанлик инфляцион таргетлаш режимининг самарали амал қилишини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Ҳисоботда Ўзбекистонда зарурат ва хатарларга асосланган аниқ валюта интервенсияси стратегиясини жорий этиш маслаҳат берилган. Мазкур чора бозорга ортиқча ва ихтиёрий аралашувларни камайтиришга хизмат қилиши қайд этилган. Валюта бозоридаги ликвидликни ошириш пул ликвидлигини янада самарали бошқариш ва стерилизация харажатларини камайтиришга ёрдам бериши таъкидланган.

“Капитал ҳаракати эркинлашгани сари, капитал ҳисоби босқичма-босқич либераллаштирилгани сайин бу масаланинг аҳамияти янада ортади”, дейилади ҳисоботда.

ХВЖ Ўзбекистон валюта курси режимини “сузиб юрувчи” деб таснифлади. Бу нимани англатади?
Молия, Янгиликлар 10:26 · 17.07.2026
ХВЖ Ўзбекистон валюта курси режимини “сузиб юрувчи” деб таснифлади. Бу нимани англатади?
Энди нотурар объектлардан тушадиган ер ва мулк солиғининг 5 фоизи маҳалланинг ўзига берилади
Янгиликлар 9:18 · 17.07.2026
Энди нотурар объектлардан тушадиган ер ва мулк солиғининг 5 фоизи маҳалланинг ўзига берилади
ЯИДХПда ўз номига расмийлаштирилган барча рақамлар ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади
Янгиликлар 14:22 · 16.07.2026
ЯИДХПда ўз номига расмийлаштирилган барча рақамлар ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади
Марказий банк сўрови: 61 фоиз иштирокчи қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 12:25 · 16.07.2026
Марказий банк сўрови: 61 фоиз иштирокчи қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда
Ўзбекистонликлар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақам ва банк карталарини текшириши мумкин бўлади
Янгиликлар 10:45 · 16.07.2026
Ўзбекистонликлар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақам ва банк карталарини текшириши мумкин бўлади
Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилди
Янгиликлар 10:05 · 16.07.2026
Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилди