Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

11:45 · 12.05.2025

Тадбиркорларга субсидия ажратилади

10:25 · 12.05.2025

Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради

10:10 · 12.05.2025

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025
Таҳлил 18:50 · 15.02.2022

Автомобиль бозори таҳлили: январь ойида фойдаланилган машиналар савдоси ҳисобига жадал ўсиш кузатилди

2022 йил январь ойида 113,2 минг дона автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Автомобиль бозори таҳлили: январь ойида фойдаланилган машиналар савдоси ҳисобига жадал ўсиш кузатилди
Фото: Sputnik

Ўзбекистон автомобиль бозорида сотувлар йил бошидан буён жадаллик билан ўсди. Бироқ ўсиш асосан иккиламчи автомобиль бозоридаги фаоллик билан изоҳланади. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳида сўз боради.

2022 йил январь ойида 113,2 минг дона автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилди ва ўтган йилнинг январига нисбатан 126,4 фоизга, 2020 йил январь ойига нисбатан эса 138,4 фоизга ошди.

Экспертлар автомобилларни рўйхатдан ўтказишлар сонининг кескин даражада ўсишини 2022 йил 1 январдан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғимнинг тўлиқ бекор қилиниши ҳамда олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун ундириладиган давлат божини базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида белгиланиши билан изоҳламоқда.

Ўзбекистонга автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва/ёки вақтинчалик олиб киришда тўланадиган йиғим 2022 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонунга асосан бекор қилинган.

Инфографика: Рўйхатга олинган ва қайта рўйхатдан ўтган автомобиллар сонини ўзгариши индекси

Қайд этиш керакки, 2022 йил январгача фуқаролар иккиламчи бозордан сотиб олинган автомобилларни олди-сотди шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказишда ортиқча харажатларга йўл қўймаслик учун «умумий ишончнома» расмийлаштиришни афзал кўрар эди.

Қонунчиликка киритилган ўзгартиришлардан сўнг аввал «умумий ишончнома» бўйича автомашина сотиб олган фуқаролар автотранспортни ўз номига расмийлаштира бошлаган.

Жорий йилнинг январь ойида бирламчи бозордан сотиб олинган автомобиллар сони 27,9 мингтани ташкил этган. Йил бошидан буён автомобиллар савдоси 2021 йил декабрь ойига нисбатан 2,7 фоизга ошган.

Бозорнинг ўсиши асосан фойдаланилган автомобилларни сотиш ва сотиб олиш ҳисобига таъминланди. Иккиламчи бозорда харид қилинган автомобиллар сони 85,3 мингтага (ўсиш 180,2 фоиз) етган.

Инфографика: 2021-2022 йилда бирламчи ва иккиламчи бозорларда сотилган автомобиллар

Янги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишлар сони Самарқанд (95,6 фоиз), Сурхондарё (89,4 фоиз), Навоий (75,4 фоиз) ва Фарғона (60,5 фоиз) вилоятларида сезиларли даражада ошган бўлса, Тошкент шаҳрида (-44,7 фоиз) ва Тошкент вилоятида (-0,9 фоиз) камайиш кузатилган.

Чет элда ишлаб чиқарилган автомобиллар олди-сотди шартномалари сони 1,9 мингтани ташкил этиб, 2021 йил декабрь ойига нисбатан 41 фоизга камайди (2021 йил январь ойига нисбатан ўсиш – 71 фоиз).

Инфографика: 2021-2022 йил январь-ноябрь ойларида ички бозорда сотилган янги енгил автомобиллар

Иккиламчи бозордан сотиб олинган автотранспорт воситаларини расмийлаштиришлар сони энг кўп бўлган ҳудудлар Тошкент шаҳри – 13,6 минг (2021 йил декабрда – 2,1 минг), Самарқанд – 9,7 минг (3,7 минг), Фарғона – 9 минг (2,9 минг), Наманган – 8,1 минг (2,7 минг), ва Андижон – 7,2 минг (2,3 минг) вилояти ҳисобига тўғри келган.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда машинасозлик саноатини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди ва мазкур йиғилиш асносида ички талабни қондириш мақсадида биринчи ярим йилликда 160 мингта, йил якунига қадар 275 мингта автомобиль ишлаб чиқариш зарурлигини қайд этди.

Шунингдек, ҳукуматга импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқишга топшириқ берилди. Ушбу чора автомобилларни сотиб олиш учун ички талабни қондиришга ёрдам бериши керак.

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:45 · 12.05.2025
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Янгиликлар 10:25 · 12.05.2025
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Янгиликлар 10:10 · 12.05.2025
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда