Anorbank’ка реклама қонунчилигини бузгани учун жарима қўлланди

11:38 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 30 йилдан ошган эски автомобиллар эгалари учун жарима жорий этилмайди

10:34 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 1 фоизлик кешбэкни бекор қилиш таклиф қилинди

20:53 · 08.07.2026

Минскда Ўзбекистон Савдо уйи очилди

18:04 · 08.07.2026

ХВЖ Ўзбекистоннинг валюта курсини «сузиб юрувчи» тоифасига ўтказди

17:16 · 08.07.2026

Ўзбекистон ва Япония рақамли технологиялар соҳасида биргаликда мутахассис тайёрлайди

15:30 · 08.07.2026

Ўзбекистон ЯИМ таркибида хизматлар соҳаси энг катта улушга эга бўлди

14:44 · 08.07.2026

Ўзбекистонда замонавий юк автомобиллари импортига божхона имтиёзлари берилади

12:28 · 08.07.2026

BlackRock Ўзбекистонда газни суюқ ёнилғига айлантириш лойиҳасига сармоя киритишни режалаштирмоқда

11:34 · 08.07.2026

Сохта чеклар туфайли миллиардлаб сўмлик кешбэк тўловлари тўхтатилди

10:40 · 08.07.2026

Ўзбекистонда «E-bozor» ягона рақамли платформаси ишга туширилади

16:39 · 07.07.2026

IT Park резидентларининг ходимлари учун солиқ имтиёзлари узайтирилади

15:46 · 07.07.2026

Ўзбекистонда энди жарима майдончасидан автомобилни олиб чиқишга рухсат QR-код орқали берилади

12:47 · 07.07.2026

Ўзбекистон жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги 19 баробарга ўсди, ташқи қарз ўзгармади

11:35 · 07.07.2026

Тошкент шаҳри ва вилоятида бизнес кайфияти яхшиланди — Марказий банк

17:32 · 06.07.2026

Ўзбекистонда уч ойда 5,7 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилди

15:06 · 06.07.2026

Июнь ойида инфляция энергия тарифлари ва кўмир нархи ошиши фонида тезлашди

11:49 · 06.07.2026

Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди

10:05 · 06.07.2026

Ўзбекистонда 30 йилдан ошган эски автомобиллар эгалари учун жарима жорий этилмайди

Қонун лойиҳасидан эски автомобиллар учун ҳар йили экологик компенсация тўлаш талаби чиқариб ташланди. Ҳукумат мажбурий чоралар ўрнига рағбатлантириш механизмларини қўлламоқчи.

Ўзбекистонда 30 йилдан ошган эски автомобиллар эгалари учун жарима жорий этилмайди

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги фойдаланилган автомобилларни утилизация қилиш тизими бўйича ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаси қайта кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Агентлик маълумотларига кўра, Ўзбекистонда қарийб 5 млн автотранспорт воситаси мавжуд бўлиб, уларнинг 100 мингга яқини носоз ҳолатда. Улар шаҳарлардаги зарарли чиқиндиларнинг 63 фоизини келтириб чиқармоқда. Шунингдек, битта эски автомобиль утилизация қилинганда металл ва пластикдан ташқари 50 килограммгача хавфли қаттиқ чиқиндилар ҳосил бўлади.

Шу сабабли автомобиль паркини янгилаш ва экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида махсус қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган эди. Бироқ жамоатчилик муҳокамалари ва келиб тушган эътирозлардан сўнг лойиҳа «тубдан қайта ишланмоқда».

Энг муҳим ўзгаришлардан бири — 30 йил ва ундан эски автомобиллар эгалари ҳар йили БҲМнинг 30 баравари миқдорида экологик компенсация тўлаши ҳақидаги норма лойиҳадан бутунлай чиқариб ташланмоқда.

Агентлик таъкидлашича, ҳукумат маъмурий ва мажбурий чоралар ўрнига аҳолини иқтисодий рағбатлантирувчи бозор механизмларига таянишни режалаштирмоқда.

Янги тизимга кўра, очиқ тендер асосида автомобилларни баҳолаш ва утилизация қилиш билан шуғулланувчи мустақил корхоналар тармоғи ташкил этилади. Эски автомобиллар бозор қийматида баҳоланади, ҳаракатлана олмайдиган транспорт воситаларини эса мутахассислар жойига чиқиб кўрикдан ўтказади.

Автомобиль эгаларига баҳоланган қиймат миқдорида нақд пул ёки махсус ваучер берилади. Ваучерлардан расмий дилерлардан янги автомобиль харид қилишда бошланғич тўлов сифатида фойдаланиш мумкин бўлади. Қолган маблағни эса 2 йилдан 7 йилгача фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилиши режалаштирилмоқда. Агар фуқаро ваучердан фойдаланишни истамаса, унинг қийматини бир ой ичида нақд пул кўринишида олиши мумкин бўлади.

Агентлик мисол сифатида 165 млн сўмлик Cobalt автомобилини келтирди. Амалдаги тартибда уни харид қилиш учун камида 50 млн сўм бошланғич тўлов талаб этилади. Таклиф этилаётган тизимда эса, масалан, эски автомобиль 5 млн сўмга баҳоланса, харидор янги автомобилни бошланғич тўловсиз олиб, қолган 160 млн сўмни 7 йил давомида ойига тахминан 1,9 млн сўмдан фоизсиз тўлаши мумкин бўлади.

Агар эски автомобиль 70 млн сўмга баҳоланса, ойлик тўлов 1,13 млн сўм атрофида бўлади. Қайд этилишича, қонун лойиҳаси ҳали якуний шаклга эга эмас. Ҳужжат аҳоли ва мутахассислар билан муҳокама қилиниб, келиб тушадиган таклиф ва мулоҳазалар асосида такомиллаштирилади.

Anorbank’ка реклама қонунчилигини бузгани учун жарима қўлланди
Янгиликлар 11:38 · 09.07.2026
Anorbank’ка реклама қонунчилигини бузгани учун жарима қўлланди
Ўзбекистонда 30 йилдан ошган эски автомобиллар эгалари учун жарима жорий этилмайди
Янгиликлар 10:34 · 09.07.2026
Ўзбекистонда 30 йилдан ошган эски автомобиллар эгалари учун жарима жорий этилмайди
Ўзбекистонда 1 фоизлик кешбэкни бекор қилиш таклиф қилинди
Янгиликлар 20:53 · 08.07.2026
Ўзбекистонда 1 фоизлик кешбэкни бекор қилиш таклиф қилинди
Минскда Ўзбекистон Савдо уйи очилди
Янгиликлар 18:04 · 08.07.2026
Минскда Ўзбекистон Савдо уйи очилди
ХВЖ Ўзбекистоннинг валюта курсини «сузиб юрувчи» тоифасига ўтказди
Янгиликлар 17:16 · 08.07.2026
ХВЖ Ўзбекистоннинг валюта курсини «сузиб юрувчи» тоифасига ўтказди
Ўзбекистон ва Япония рақамли технологиялар соҳасида биргаликда мутахассис тайёрлайди
Янгиликлар 15:30 · 08.07.2026
Ўзбекистон ва Япония рақамли технологиялар соҳасида биргаликда мутахассис тайёрлайди