Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

10:10 · 01.05.2025
Молия 20:28 · 17.02.2022

Ўзбекистонда доимий парваришга муҳтож ногирон болаларни қаровчиларга янги нафақа жорий этилади

Президентнинг ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид фармони қабул қилинди.

Ўзбекистонда доимий парваришга муҳтож ногирон болаларни қаровчиларга янги нафақа жорий этилади
Фото: «society.hozvo.ru»

Ўзбекистонда доимий парваришга муҳтож ногирон болаларни қаровчиларга янги нафақа жорий этилади. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Президентининг 2022 йилдаги 17 февраль куни қабул қилинган фармонига асосан ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса, доимий парваришга муҳтож бўлган болаларни парваришлаётган оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимида янги ёндашув жорий этилмоқда.

Хусусан, 2022 йилнинг апрель ойидан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларга тайинланадиган нафақаларнинг миқдорлари бирхиллаштирилади ва доимий парваришга муҳтож ногиронлиги бўлган болаларни парвариш қилувчи шахсларга янги нафақа жорий этилади.

Таъкидланишича, ўзгаришлар ногиронлик нафақалари тайинлаш тизими камчиликларини бартараф этиш ва ижтимоий адолатли тизимни яратиш мақсадида амалга оширилган.

Биринчидан, олдинги тартибда ногиронлик нафақалари турларининг миқдорларида кескин фарқланиш мавжуд бўлган. Хусусан, болаликдан ногирон бўлган шахсларга 622 минг сўм миқдорида нафақа тўлаб берилган. Аммо, ҳаёт давомида ногирон бўлиб қолган шахсларга эса тайинланадиган нафақа миқдори 440 минг сўмга тенг бўлган. Бунда кўриниб турибдики, бир хил гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳаёт давомида бир хил тўсқинликларга учрасада, уларнинг даромад келтирувчи фаолиятини юритиш имкониятлари бир хил чекланган ва соғлиғи ҳолатидан бир хил харажатлар талаб қилинсада уларга ҳар хил миқдорда нафақа тўлаб келинган.

Фармон билан ногирон бўлиб қолиши муддатидан қатъи назар, ногиронлиги бўлган шахсларга бир хил миқдорда 622 минг сўмга тенг нафақа тайинланиб борилади. Дастлабки ҳисоб-китобларга асосан 49 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар учун нафақа 41 фоизга ошади. Мазкур чорани амалга оширишга 2022 йилга қўшимча 81 миллиард сўм ажратилади.

Иккинчидан, тизимнинг ижтимоий адолатлилигини сақлаб қолиш мақсадида ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдоридан паст бўлган ногиронлик пенсиялари миқдори 622 минг сўмгача етказилади. Бунда, ногиронлик пенсиясини олувчи 133 минг шахсларнинг пенсия миқдори ўртача 29 фоизга ошади. Мазкур чорани амалга оширишга 2022 йилда қўшимча 140 миллиард сўм Пенсия жамғармаси ҳисобидан ажратилади.

Учинчидан, доимий парваришга муҳтож бўлган 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларни парвариш қилувчи она(ота)ларга минимал истеъмол харажатлардан кам бўлмаган миқдорда (500 минг сўм) ногирон бола парвариши учун янги нафақа жорий этилмоқда.

Мазкур нафақани жорий этишдан асосий мақсад доимий парваришга муҳтож ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оила аъзосини қўллаб-қувватлашдир. Ногиронлиги бўлган фарзанднинг парваришлаётган оналар даромад келтирувчи фаолиятини юритиш имкони бўлмайди ва шундан қилиб чиқиб бундай оилаларнинг ижтимоий хатарларга заифлиги ошиб боради. Янги нафақа жорий этилиши натижасида ногиронлиги бўлган болаларнинг парваришлаётган оналар кафолатланган базавий даромад манбаи билан таъминланади.

Мазкур нафақа фармон билан тасдиқланган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхатидан келиб чиқиб тайинланади. Натижада, дастлабки ҳисоб-китобларга асосан 30 мингдан ошиқ ногиронлиги бўлган болаларни парвариш қилувчи оналар учун давлат бюджетидан 2022 йилда қўшимча 157 миллиард сўм ажратилади.

Юқоридагилардан хулоса қилиб, ногиронлиги бўлган шахсларга ва доимий парваришга муҳтож бўлган болаларни парваришлаётган оилаларга давлат томонидан ижтимоий ёрдам тақдим этишдаги камчиликлар бартараф этилган ва ёрдам миқдори кўпайтирилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳар йили 500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларга субсидия ажратилиши хабар қилинганди.

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
Янгиликлар 11:37 · 06.05.2025
Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади