Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари деярли 714 млн долларга камайди

Олтин-валюта захираларининг камайишига кўп жиҳатдан захиранинг валюта қисмининг камайиши сабаб бўлган.

Фото: «theglobeandmail.com»

2022 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 34,4 миллиард долларни ташкил этиб, январь ойига нисбатан 713,9 миллион долларга камайди. Бу ҳақда Марказий банк маълумотларида сўз боради.

Захиралар, асосан, 20,7 миллиард долларга тенг олтин ва 12,5 миллиард долларга тенг хорижий валюталардан иборат. Бундан ташқари, яна 1,1 миллиард доллар халқаро захира активи мавжуд.

Маълум бўлишича, олтин-валюта захираларининг камайишига кўп жиҳатдан захиранинг валюта қисмининг камайиши сабаб бўлган. 1 ойда заҳира валютасининг ҳажми 532,6 миллион долларга камайиб, 12,54 миллиард долларни ташкил қилган.