Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»

11:45 · 12.05.2025

Тадбиркорларга субсидия ажратилади

10:25 · 12.05.2025

Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради

10:10 · 12.05.2025

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги иқтисодий ва ижтимоий лойиҳалар билан танишди

Жараёнда лойиҳаларни ўз вақтида, самарали амалга ошириш юзасидан кўрсатма берилди.

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги иқтисодий ва ижтимоий лойиҳалар билан танишди
Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни Тошкент шаҳрида кўп квартирали уй-жой фондини бошқаришни такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш, маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда геология соҳаси ва кимё саноатидаги инвестиция лойиҳалари билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, коммунал хизматлар миллионлаб аҳоли турмушига дахлдор масала. Илгари кўп қаватли уйларга хизматни фақат мулкдорлар ширкати кўрсатар, техника ва мутахассислар етишмаслиги сабабли унинг сифати паст эди. Бугунги кунда эса бошқа бошқариш шакллари ҳам жорий қилинган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги 110 та кўп қаватли уй 2020 йилда тажриба тариқасида қонунчиликда белгиланган тартибда бошқарув компанияларига берилган эди. Бу тажриба 2021 йилда барча вилоят марказлари, Чирчиқ ва Ангрен шаҳарларида давом эттирилиб, 15 та бошқарув компанияси томонидан хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

Масалан, Навоий шаҳридаги 116 та кўп қаватли уйга битта бошқарув компанияси томонидан хизмат кўрсатилган бўлиб, муддати ўтган қарздорлик 2 баравар қисқарган. Бу компания 34 турдаги махсус техника олиб, аҳоли ва тадбиркорларга 20 дан ортиқ янги хизматларни йўлга қўйган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари бу тизимни кенгайтиришни рағбатлантириш кераклигини, йил якунигача бошқарув компаниялари томонидан хизмат кўрсатишни Тошкент шаҳрининг барча хизмат сифати паст туманларида жорий этиш зарурлигини таъкидлаган. Хизматларидан аҳоли рози бўлган ширкатлар ва уй-жойни бевосита бошқарувчилар бундан мустасно эканига алоҳида эътибор қаратилган.

«Бу ишларни тизимли ташкил этишимиз лозим. Ахир бу одамларимизнинг кундалик муаммолари, уларни ҳал этмасак, халқимиз биздан рози бўлмайди», — деган Президент.

Бунинг учун махсус ишчи гуруҳ жойларга чиқиб, уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолияти, аҳоли фикрларини ўрганади, ширкатлар ва бошқарув компанияларининг молиявий муаммоларини ҳал этиб боради.

Фаолияти ва молиявий аҳволи қониқарсиз бўлган ширкатлар ҳудудини очиқ танлов асосида бошқарув компанияларига бериш масаласини ўрганиш топширилган. Умуман, уй-жой бошқарув компанияларига муайян имтиёз ва енгилликлар берилиши қайд этилган.

Жумладан, улар фойда ва мулк солиғидан озод этилади, ижтимоий объектларга аутсорсинг асосида хизмат кўрсатиш учун тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади, махсус техника ва ускуналар сотиб олишга 90 миллиард сўм кредит ажратилади ва фоизларининг бир қисми қоплаб берилади, импорт қилинадиган ускуна ва техникаларга божхона божлари келгуси 3 йилда «ноль» ставкада қўлланилади, тугатилаётган ширкатларнинг муаммоли кредитлари 3 йилга музлатилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига бундай ишларни барча ҳудудларда ташкил этиш вазифаси қўйилган. Тақдимотда 2022 йилда иссиқлик таъминоти тизимида амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисида ҳам маълумот берилган.

Хусусан, жорий йилда 10 та қозонхонани модернизация қилиш ва 2 та янги қозонхона қуриш, 120 километр иссиқлик тармоқларини янгилаш, натижада 24 минг 400 та хонадон ва 51 та ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик энергияси таъминотини яхшилаш режалаштирилган.

Давлат раҳбари ҳар бир маҳалланинг иқтисодий, ижтимоий, илмий маркази бўлиши кераклигини айтган эди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тақдимотда шу борада Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган ишлар ҳақида ахборот берилган. Қайд этилганидек, маҳаллаларда болалар ва спорт майдончалари қурилади, йўлаклар тартибга келтирилиб, дарахтлар экилади. Бунинг учун 579 та маҳалланинг ҳар бирига бюджетдан 1 миллиард сўмдан ажратилган.

Президент бу маблағдан самарали фойдаланиш, зарур бўлса, маҳаллий бюджетдан қўшимча ресурс йўналтириш бўйича кўрсатма берган. Бошқарув компанияларини жалб қилиб, 2 мингта кўп қаватли уйларни жорий ва капитал таъмирлаш кераклиги айтилган.

Шунингдек, Ўзбекистонда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси амалга оширилаётгани таъкидланган. Хусусан, бу йил пойтахтимизда 1 миллион туп манзарали ва мевали дарахтлар экиш режалаштирилган. Тақдимотда шу борадаги ишлар ҳақида туманлар ва кўчалар кесимида маълумот берилган.

Тақдимотда Миллий боғ ҳудудида барпо этилиши режалаштирилган Давлат санъат музейи лойиҳаси, хусусан, дунёга машҳур «Ателье Брукнер» архитектура бюроси томонидан тайёрланган кўргазмалар, экспозициялар ва бошқа хоналарнинг жойлашуви режаси кўриб чиқилган.

Геология соҳасида амалга ошириладиган ишлар тақдимотида юқори технологик металлар қазиб чиқариш режалари баён қилинган. Жумладан, мис, ноёб металлар, магний, литий ва графит захираларини ўзлаштириш, углевород хомашёси бўйича қидирув ишларини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

Давлатимиз раҳбарига мамлакатимиз кимё саноатида амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисида ҳам ахборот берилган.

Хусусан, умумий майдони 31 гектардан ортиқ «Чирчиқ» кимё индустриал технопарки барпо этилмоқда. 2022 йилда технопарк ҳудудида жами 16,5 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, полимер термоэластопласт компонентлари, кўпиктирилган полипропилен, микробиологик препаратлар, қоғоз, косметика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мўлжалланган.

Тошкент вилоятида фосфорли ва мураккаб турдаги минерал ўғитлар, «Навоийазот» негизида эса калий нитрат ва сульфат, метанолдан пропилен ва бошқа кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, соҳага рақамли технологияларни жорий қилиш, Кимёвий илмий-ишлаб чиқариш ва таълим кластерини ташкил этиш лойиҳалари кўриб чиқилган.

Мутасаддиларга тақдимот қилинган лойиҳаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берилган.

Аввалроқ Президент 1 триллион 300 миллиард сўмлик «Тошкент индекс» мажмуасини бориб кўргани хабар қилинганди.

Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Миллиардерлар, Янгиликлар 11:45 · 12.05.2025
Hugo Boss — дунёга машҳур бренднинг «қора саҳифалари»
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Янгиликлар 10:25 · 12.05.2025
Тадбиркорларга субсидия ажратилади
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Янгиликлар 10:10 · 12.05.2025
Ўзбекистондаги учта компания Украина санкцияларига учради
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда