Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

Ўзбекистонда яна бир тўлов ташкилоти фаолиятига рухсат берилди

Рухсатнома Марказий банк бошқарувининг қарорига мувофиқ тақдим этилган.

Фото: «blog.printecgroup.com»

«NATIONALPAY» масъулияти чекланган жамиятига тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Марказий банк бошқарувининг қарорига мувофиқ, «NATIONALPAY» масъулияти чекланган жамиятига тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилган.

Аввалроқ Марказий банк бошқарувининг қарори билан «SOLUTIONS LAB» масъулияти чекланган жамиятига тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилгани хабар қилинганди.