Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Молия 16:46 · 22.02.2022

Луганск ва Донецк тан олинганидан сўнг Россия фонд бозори қулади

Шарқий Европадаги кескинлик рубль ва нефтнинг нархига таъсир кўрсатмоқда.

Луганск ва Донецк тан олинганидан сўнг Россия фонд бозори қулади
Фото: «apoption.ru»

22 февраль куни савдоларнинг очилишида Россия фонд бозори 9 фоиздан кўпроққа камайди. Москва биржаси индекси 2756,46 пунктгача тушди, бу охирги савдо сессияси ёпилишидан 9,2 фоизга паст. РТС индекси 10,9 фоиз йўқотди ва минимал 1075,98 пунктни ташкил этди. Бу ҳақда Forbes ёзмоқда.

Шарқий Европадаги вазият Россия фонд бозори қулашидан ташқари мамлакат валютаси — рублга ҳам салбий таъсир кўрсатди. Рубль турк лирасини ортда қолдириб, дунёдаги энг беқарор валютага айланди. Шунингдек, 22 февраль ҳолатига кўра, рублнинг 1 долларга нисбатан қиймати 82 рублдан ошиб кетди.

Қайд этиш керакки, Россия ва Украина чегарасидаги вазият Европанинг энергетик хавфсизлигига ҳам таъсир қилмоқда. Яъни рубль ва Мосбиржа қулагани билан Буюк Британия ҳамда Норвегияда қазиб олинадиган Brent маркали нефть нархи 2014 йилдан бери илк бор бир баррель учун 100 долларга яқинлашди.

Нефть нархининг кўтарилиши Европа Россия нефтини сотиб олишда муаммоларга дуч келиши ва ёқилғига бўлган талабнинг эҳтимолий ўсишидан дарак беради. Шу сабаб ҳам Европада мавжуд нефтнинг нархи кўтарилмоқда.

Украина шарқидаги геосиёсий вазиятнинг ёмонлашуви эса Россия Президенти Владимир Путиннинг Донецк ва Луганск халқ республикалари мустақиллигини тан олиш ҳақидаги фармонларни имзолагани ҳамда Россия Федерацияси Қуролли кучларига ўзини ўзи эълон қилган республикаларда тинчликпарварлик функцияларини бажаришга кўрсатма бергани билан изоҳланади.

Қайд этиш керакки, Ғарб давлатлари Москванинг ҳаракатларини халқаро ҳуқуқнинг бузилиши деб баҳолаб, санкциялар қўллаши мумкинлигини эълон қилган.

Маълумот учун, айни вақтда Украина ва Россия чегарасида кескин ҳарбий ҳолат сақланиб қолмоқда. Икки давлат муносабатларининг бу даражада совуқлашиши 2013 йилга бориб тақалади. Зиддиятга Россия билан бевосита умумий чегарага эга бўлган Украинанинг Ғарбга яқинлашиши ҳамда НАТО ва Европа Иттифоқи каби ташкилотлар аъзосига айланиш хавфи сабаб бўлган.

Тан олинмаган Донецк ва Луганск Халқ Республикалари Донбасс деб аталмиш регионда, Украина ва Россия ўртасида жойлашган. Улар аввал Украина таркибига кирувчи мамлакатнинг шарқида жойлашган Донецк ва Луганск вилоятлари ҳисобланган. Бироқ 2013 йилда Украинада бошланган сиёсий инқироздан сўнг, ушбу вилоятлар Россиянинг «кўмагида» мустақил республикага айланган.

Ҳозирда айни ушбу ҳудудда ҳарбий ҳаракатлар кетаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Рус нашрлари Украина тан олинмаган Донецк ва Луганск республикалари ҳудудини ўққа тутаётгани ҳақида ёзмоқда.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди