Асосий мазмунга ўтиш
10август · Душанба USD 11 952,10 ▲ +0,3% EUR 13 779,58 ▲ +0,2% RUB 145,21 ▼ −0,7% Маълумот: Марказий банк
Иқтисодиёт ва молия

Украинадан эвакуация қилинган Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун Польшага иккинчи махсус самолёт учди

Эвакуация жараённ тезлаштириш учун 7 та автобус ижарага олинган.

Фото: «Катовице» аэропорти

Украинадан эвакуация қилинган Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш учун Тошкентдан Польшага иккинчи махсус самолёт жўнаб кетди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, айни пайтда «Катовице» (Польша) аэропортида Тошкентдан учган Uzbekistan Airways АЖнинг биринчи бортига 241 нафар Ўзбекистон фуқароси жойлашмоқда.

28 Февраль куни Тошкентдан учган иккинчи самолёт маҳаллий вақт билан соат 17:00 (Тошкентда 21:00) атрофида Польшага етиб бориши кутилмоқда.

Аввалроқ Украинадаги ўзбекистонликларни эвакуация қилиш учун Тошкентдан Польшага биринчи махсус самолёт жўнаб кетгани хабар қилинганди.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонасидан олинган маълумотга кўра, Украинанинг Краковец назорат пункти орқали ўзбекистонликларни ўтказишни тезлаштириш мақсадида 7 та автобус ижарага олинган. Улар кўмагида шу пайтгача Украина-Польша чегарасига 11 марта қатнов амалга оширилган.

Айни пайтга қадар 560 нафардан кўпроқ фуқаро Польша давлат чегарасини кесиб ўтган.