Асосий мазмунга ўтиш
8 август · Шанба USD 11 915,64 ▲ +0,2% EUR 13 749,46 ▲ +0,2% Маълумот: Марказий банк
Молия

«Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказишда вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда» — Марказий банк

Марказий банк Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги трансчегаравий пул ўтказмалари фаолияти юзасидан маълумот берди.

Фото: Марказий банк

Айрим халқаро пул ўтказмалари операторлари фаолиятида вақтинчалик узилишлар ёки тўхталишлар кузатилмоқда. Ўзбекистон Марказий банки Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги трансчегаравий пул ўтказмалари фаолияти юзасидан маълумот берди.

Таъкидланишича, мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда айрим халқаро пул ўтказмалари операторлари фаолиятида вақтинчалик узилишлар ёки тўхталишлар кузатилмоқда.

«Қайд этиш лозимки, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга оширувчи кўплаб тизимлар йўлга қўйилган бўлиб, баъзи тизимларда узилишлар вужудга келганда уларнинг бошқа муқобилидан фойдаланиш имконияти мавжуд», дейилади хабарда.

Регулятор халқаро пул ўтказмаларининг аҳоли учун долзарблигидан келиб чиқиб, тижорат банклари томонидан Ўзбекистон ҳудудида уларнинг узлуксиз фаолияти учун зарур чоралар кўриб борилаётганини маълум қилди.